Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


умумий ва такрорланиб турувчи боўланишлари, ўзаро алоқалари ва


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

умумий ва такрорланиб турувчи боўланишлари, ўзаро алоқалари ва 
муносабатларининг намоён бўлишидир. Энди қонуннинг белгиларига 
тўхталамиз. 
-Қонун турли-туман алоқадорликлар, боўланишлардан фақат 
муҳимларини, яъни шундай боўланишларни ифодалайдики, булар 
оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ҳамда ҳодисаларнинг 
моҳиятидан келиб чиққан бўлади; 
-Қонун зарурий боўланишларни ифодалайдики, яъни тасодифий 
боўланишлар, гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб кетадиган боўланишларга 
асосланмайди. 
-Қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боўланишларини 
ифодалайди. 
-Қонун нисбатан барқарор, такрорланиб турувчи боўланишларни 
(муносабатларни) ифодалайди, яъни бир сафар юз бериб, иккинчи сафар 
юз бермайдиган боўланишларни қонун қамраб олмайди. Масалан, 2001 
йили қишдан кейин баҳор келиб, 2002 йилда қишдан кейин бирданига ёз 
келишини тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки, бу табиат қонуни-фасллар 
ўзгариши қонуни доирасига кирмайди. 
Табиат қонунларининг яна бир энг муҳим хусусияти у объектив 
характерга эга, яъни у инсонга ҳам, инсониятга ҳам боўлиқ эмас. Бирор 
киши, ҳатто миллатнинг иродаси билан ҳам, табиат қонунига туб 
ўзгартириш киритиш ёки уни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас. Чунки бу 
қонунларнинг асосини ташкил қилган боўланишлар, муносабатлар 
объектив хусусиятга эга. 
Оламдаги ҳар бир нарса ва ҳодиса бир-бирини тақазо қиладиган ва 
шу билан бирга, бир-бирини истисно қиладиган қарама-қарши томонлар 
бирлигидан иборат. Демак, воқелик ва ўзгариш жараёнида айният ва 
зиддиятнинг бўлиши ҳам одатий ҳол. Масалан, иссиқ ва совуқ, оқ ва қора, 
кеча ва кундуз, электрнинг мусбат ва манфий зарядлари, яхшилик ва 


59 
ёмонлик, адолат ва жаҳолат ва ҳ.к. Қарама-қарши тамонлар бир-бирини 
инкор этади ва шу билан бирга бири иккинчисини тақазо этади, бири 
иккинчисисиз мавжуд бўла олмайди. Фараз қилайлик магнитнинг манфий 
заряди бўлмаса, у ҳолда ушбу нарса магнит бўла олмайди. 
Борлиқ нарса, воқеа-ҳодисаларнинг турли-туманлигидан иборат. 
Лекин нарсалар қанчалик хилма-хил, турли-туман бўлмасин, улар ўртасида 
яқинлик, айнанлик мавжуддир. Масалан стол ва стул сифат жиҳатидан 
турли нарсалардир лекин барибир улар ўртасида ўхшаш томонлар, 
белгилар бор. Айтайлик, уларнинг ё ранги ёки бирхил материалдан 
ясалганлиги ёки бўлмаса вазни ўхшаш бўлиши мумкин ва ҳ.к. 
Айният тушунчаси нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшаш 
томонларни ифодалайди. Шу билан бирга нарса-ҳодисалар бир-биридан 
фарқ қиладиган томонлар, хусусиятлар, белгиларга ҳам эгадир. Айнан бир 
хил бўлган нарсанинг ўзи йўк. Ҳатто дарахтнинг бир шохида ёнма-ён 
турган 2 барг ҳам бир-биридан фарқ қилувчи баъзи жиҳатларга эга. Ҳеч 
бўлмаганда, улар бир-биридан макондаги ўрни билан фарқ қилади. 
Ҳаётдан мисол келтирадиган бўлсак бир-бирига ташқи тамондан 
тамомила ўхшаш бўлган Ҳасан ва Ҳусанларда ҳам жуда кўп фарқ қилувчи 
хусусиятлар бор. Масалан, уларда фъел атвор, қизиқиш тури, 
дунёқарашлар ҳар хил бўлиши, яъни уларнинг ички дунёлари фарқ қилиши 
мумкин. Тафовут нарса-ҳодисаларнинг фарқ қилувчи томонларини 
ифодаловчи тушунчадир. 
Қарама-қаршилик деб эса, нарса, воқеа ҳодисаларнинг бир-бирини 
тақазо этувчи томонлари, кучларининг ўзаро муносабатларига айтилади. 
Қарама-қаршиликлар ўртасидаги муносабатни зиддият деган 
тушунча ифодалайди. Кўп ҳолларда айният ва тафовутнинг зидлиги ва 
уларнинг бир махражга келиши, меъёрий ўзгаришлар туфайли 
ривожланиш, тараққиёт, янгиланиш жараёнлари амалга ошади. Тараққиёт 
шу маънода айният, тафовут ва зиддиятларнинг пайдо бўлиши, 
ривожланиши ва ҳал қилишидан иборат бўлган абадий ва азалий мураккаб 
жараёндир. 
Собиқ Иттифоқнинг мафкураси даражасига кўтарилган марксизмда 
асосан зиддиятга кўпроқ эътибор берилар эди. У мутлақлаштирилар ва 
жамиятга кўчирилиб, асосан, антогонистик зиддиятлар тўғрисида 
гапирилар ва уларнинг ечилиши инсониятни бахтли ҳаётга олиб боради, 
дея хаёл қилинар эди. Холбуки, инсоният, пайдо бўлибдики, унинг ҳаётида 
айният ва тафовут ҳам, зиддият ва қарама-қаршиликлар ҳам мавжуд бўлиб 
келмоқда. Одамзод зиддиятлар қамроқ бўлган, кишиларнинг хилма-хил 
интилиш ва мақсадлари, бир-биридан фарқ қиладиган ғоялари 
уйўунлашган, барқарорлик устувор бўлган жамиятни қуриш учун бош 
қотириб келмоқда. 
Ана шундай интилишлар фанда "Конфликтология" (конфликт-
зиддият логос-таълимот) деб аталадиган фалсафий йўналиш пайдо 
бўлишига олиб келган. Бу соҳа билан шуўилланадиган олим ва 
мутахассислар кофликтологлар деб аталади. Улар конфликтларни 


60 
келтириб чиқариш эмас, балки уларнинг олдини олиш ва жамият учун 
фойдали тарзда ҳал қилиш йўллари ва усуллари устида бош қотиришади. 
Ҳар бир зиддиятни аниқланиши, ҳал қилиниши ўзгаришга, 
янгиланишга, бир сифатдан иккинчи сифатга, эскидан янгига ўтишга сабаб 
бўлади. Олам турли-туман бўлганлиги учун зиддиятлар ҳам хилма-хилдир. 
Масалан, ички ва ташқи зиддиятлар, асосий ва асосий бўлмаган 
зиддиятлар мавжуд бўлиши. Улар ўртасида фарқ бўлиши билан бирга, 
мутлақ чегара ҳам йўқ. Чунки амалда, ҳаётда улар бир-бирига ўтиши, 
бирлашиб кетиши ва тараққиётда турли хил ўрин тутишлари мумкин. 
Оламнинг мавжудлиги-миқдор ва сифат воқелиги тарзида ҳам 
намоён бўлади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, нарса ва ҳодисалардаги 
сезиларли бўлмаган миқдорий ўзгаришлар аста-секин тўплана бориб, 
тараққиётнинг маълум бир босқичида меъёрни бузади ва сакраш йўли 
билан туб сифат ўзгаришларига олиб келади.
Моддий оламдаги хилма-хил нарса ва ҳодисалар бир-биридан ўз 
сифати билан ажралиб туради. Сифат нарсаларнинг ички ва ташқи 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling