Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини 
ифодалайди. 
Сифат нарса белги, уни шундайлигича кўрсатиб беради, 
жисмнинг барча хоссаларини боўлиқликда нимоён қилади. 
Демак, сифат нарсанинг умумийлигини, яхлитлигини унинг 
нисбий барқарорлигини, бир-бирига ўхшашлиги ёки ўхшашмаслигини 
ифодалайди. 
У 
кенг 
маънода 
нарсаларнинг 
турли-туман 
хоссалари 
йиўиндисидир. 
Лекин сифат ва хосса айнан бир хил маънодаги тушунчалар эмас. 
Сифатнинг ўзгариши, муқаррар суратда, хоссанинг ўзгаришига 
олиб келади. Бироқ хоссанинг ўзгариши ҳар доим сифатнинг ўзгаришига 
таъсир этавермайди, айрим хоссалар нарсаларнинг сифатига таъсир 
этмасдан йўқ бўлиб кетиши мумкин. Сифат предметнинг доимийлигини, 
нисбий барқарорлигини ифода этади. 
Нарсалар сифат муайянлигидан ташқари, бир-биридан миқдорий 
томонлари билан ҳам фарқ қилади. Миқдор предметнинг ҳажми, ўлчови, 
оўирлиги, ҳаракат тезлиги ва шу кабилар билан тавсифланади. Табиат 
ҳодисалари каби ижтимоий ҳодисалар ҳам миқдорий томонга эга. 
Чунончи, сув ўз солиштирма оўирлигига, қайнаш ва музлаш даражасига 
эга. Бир ижтимоий тузум бошқасидан хусусияти билангина эмас, балки 
ишлаб чиқарувчи, кучлар тараққиёти, меҳнат унумдорлиги, маданияти ва 
ҳоказолар билан ҳам фарқ қилади. Ҳар қандай нарса миқдор ва сифат 
бирлигига эга. Табиатда фақат миқдорга ёки сифатга эга бўлган, яъни 
сифати бўлиб миқдори, миқдори бўлиб аксинча, сифати бўлмаган 
нарсаларнинг ўзи йўқ. 
Миқдор ва сифатнинг бирлиги, ўзаро боўлиқлиги меъёр 
тушунчасида ифодаланади. Меъёрнинг бузилиши предмет мавжудлиги 
мумкин бўлмаган ҳолатга олиб келади.


61 
Ҳар қандай нарса ва ҳодисага миқдор ва сифат ўзгаришлари хосдир. 
Миқдор ўзгаришлари билан сифат ўзгаришлари ўртасида қатъий қонуният 
мавжуд бўлиб, бу қонуният қуйидагича ифодаланади: миқдорий 
ўзгаришлар сифат ўзгаришларини тайёрлаб, ҳар бир аниқ ҳолатда муайян 
туб сифат ўзгаришларини келтириб чиқаради ва шу ҳолатда миқдор 
ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши содир бўлади. Оламдаги 
барча ўзгаришлар аста-секин содир бўладиган миқдор ўзгаришларидан 
бошланади. Миқдор 
ўзгаришлари 
муайян 
чегарада 
сифатнинг 
барқарорлигига таъсир этмайди. Миқдорий ўзгаришлар чегарадан чиқиши 
билан сифатнинг барқарорлиги бузилади. Натижада сифат йўқолиб янги 
сифат юзага келади. Тараққиёт жараёнида миқдор ўзгаришлари туб сифат 
ўзгаришларига ўтиши билан бирга сифат ўзгаришлари ҳам миқдор 
ўзгаришларига ўтади. Миқдор ўзгаришлари билан сифат ўзгаришлари 
ўзаро чамбарчас боўланган бўлишига қарамай, улар айрим ўзига хос 
хусусиятларга ҳам эга. Чунончи-биринчидан, миқдор ўзгаришлари доимо 
юз бериб туради. Ҳатто ҳодисалар сифатининг нисбий барқарорлиги 
даврида ҳам миқдорий ўзгаришлар аста-секин юз беради. Сифат 
ўзгаришларига ўтиш фақат маълум бир даврда бошланади. Иккинчидан
миқдор ўзгаришлари маълум вақтгача нарсаларга муҳим таъсир 
кўрсатмайди. Сув нормал атмосфера босимида 100
0
гача суюқлик ҳолатини 
йўқотмайди, кейин эса эса буўга айланади, сифатини ўзгартиради. Демак, 
сифат ўзгаришлари ҳодисаларни тубдан ўзгартириб, унинг бошқа ҳодисага 
айланишини тақозо қилади. Учинчидан, миқдор ўзгаришлари аста-секин 
амалга ошади ва кўп ҳолларда сезилмасдан ўтади. Сифат ўзгаришлари эса 
анча тез, айрим ҳолатда тўсатдан содир бўлади. Тўртинчидан, сифат 
ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига қараганда туб ўзгариш бўлиб 
ҳисобланади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling