Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

жиҳати мавжуд: биринчиси, эскининг ўрнига янгининг келиши табийи 
тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланса; 
иккинчиси, у янгини эски билан ворисий боўлиқлигини ифодалайди. 
Инкорни-инкор қонунини тушуниш учун уни нега шундай деб аталишини 


63 
изоҳламоқ лозим. Фалсафанинг бу таълимотини икки марта такрорланувчи 
инкорда ифодаланиши оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг доимий равишда 
ўзгариб, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб бориши ва оқибатда, 
ривожланиш узлуксиз эканлигидан келиб чиқади. 
Бу қонунга кўра, ҳар бир мавжуд бўлган нарса ва ҳодиса ўзигача 
бўлган сифат ва миқдор инкор этилишнинг маҳсули, шу билан бирга, ана 
шу нарса ва ҳодисаларнинг ўзи ҳам шароитнинг ўзгариши, вақтнинг ўтиши 
билан инкор этилишига маҳкумдир. Демак, ҳар бир нарса ва ҳодисанинг 
ўзгариши ва ривожланиши ҳамиша икки ва ундан кўпроқ инкор этишлар 
билан амалга ошади. Инсоният тарихи авлодлар алмашинуви тарихидир, 
дейилганида ҳам ана шундай ҳол назарда тутилади. 
Инкорни-инкорнинг яна бир белгиси шуки, тараққиётдаги 
даврийликнинг муайян ҳалқасида, яъни навбатдаги инкор босқичида унинг 
олдинги босқичидаги баъзи белгилар такрорланади. Масалан: дон 
ўсимликдан яна донга айланади, кейинроқ яна ўсимликка ва ҳоказо.
Инкорни-инкорнинг амал қилиши туфайли тараққиёт тўғри чизиқ 
шаклида эмас, доира шаклида бўлади, унинг охирги нуқтаси бошланўич 
нуқтага яқинлашади. Лекин бу яқинлашув унинг охирги нуқта билан 
туташиши бўлмасдан, балки юқори босқичда содир бўлиши сабабли 
тараққиёт спирал шаклга эга бўлади. Бу спиралнинг ҳар бир янги ўрами 
олдинги ўрамига нисбатан юқорироқ босқичда юзага келади. 
Диалектик инкор янги билан эски ўртасидаги боўланишни буткул 
рад қилади, деб тушунмаслик керак. Янги қанчалик илўор бўлмасин, у йўқ 
жойдан пайдо бўлмайди, балки эскининг қобиўида аста-секин шаклланади. 
Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда эскидан янгига ўтилаётганда эски 
бутунлай ташлаб юборилмайди, балки унинг ижобий томонлари сақланиб 
қолади ва ривожланиш давом эттирилади. Демак, янги билан эски 
ўртасида ворислик мавжуддир. Инкорни-инкор қонуни тараққиётда 
ворислик ва қайтарилувчанликнинг бирлигини тавсифлайди. Диалектик 
инкорнинг муҳим хусусияти ана шундан иборат. 
Инкорни инкор қонуни мустақиллик ва бозор иқтисодиёти 
жараёнида рўй бераётган ҳодисалар моҳиятини илмий англашда катта 
аҳамият касб этади. Янги жамиятни барпо этишга қаратилган ўзгаришлар 
ҳамма нарсани бутунлай йўқ қилишни билдирмайди. Аксинча, бу 
халқимиз тараққиёти жараёнида эришилган ижтимоий-иқтисодий, 
маданий-маънавий ютуқларни сақлаб қолиб, уларни янада бойитиб, 
ривожлатиришдан иборатдир. Мазкур жараённинг асосий тамойили Ислом 
Каримовнинг янгисини қурмасдан, эскисини бузмаслик лозимлиги 
тўғрисидаги хулосасида яққол ўз асосини топган. 
Ҳар қандай фаннинг ўзига хос қонунлари ва асосий тушунчалари 
бўлади. Масалан, физикада физик қонунлар, оўирлик, тезлик, куч каби 
тушунчаларга жуда кўп дуч келиш мумкин. Уларнинг аксарияти бу фан 
тарихида чуқур из қолдирган машҳур олимларнинг номи билан боўланган. 
Масалан физикада Ньютон, Фарадей, Авагадро ва ҳоказо. Математикани 
эса Пифагор, ал-Хоразмий, Карл Гауснинг қонунларисиз тасаввур қилиш 


64 
қийин. Худди шундай фалсафанинг фанлик мақомини белгилайдиган 
асосий тамойилар, қонунлар ва категориялар тизими ҳам бор. Уларни 
ўрганишдан аввал, қонун ва категория тушунчаларини англаб олиш зарур. 
Анъанавий тавсифларга кўра, "Қонун" фалсафий категория сифатида нарса 
ва ҳодисалар ривожланиши жараёнидаги энг муҳим, зарурий, нисбатан 
барқарор, доимий такрорланиб турувчи, ички ўзаро боўланишлар, 
алоқалар, муносабатларнинг мантиқий ифодаси эканлигини кўриб ўтдик. 
Энди категориянинг моҳияти ва мазмуни билан қисқа танишайлик. 
Категория ўзи нима? Бу сўз қадимги юнон тилидан олинган бўлиб: 
"изоҳлаш", "тушунтириш", "кўрсатиш", "таъриф" деган маъноларни 
англатади. Унинг 
мазмунидаги 
бундай 
хилма-хиллик 
қадимги 
даврларданоқ илмий тадқиқот йўналишига айланган.
Фалсафа тарихида уларни биринчи бўлиб Арасту таърифлаб берган. 
У ўзининг "Категориялар" деган асарида уларни категорияларни объектив 
воқеликнинг умумлашган инъикоси сифатида қараб, туркумлаштиришга 
ҳаракат қилган. Хусусан унингча қуйидаги категориялар мавжуд: 
"моҳият", (субстанция) "миқдор", "сифат", "муносабат", "ўрин", "вақт", 
"ҳолат", "мавқе", "ҳаракат", "азоб-уқубат". Бу туркумлаштириш ўз вақтида 
илмий билишда жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Кейинчалик Арасту 
"Метафизика" асарида "моҳият ", "ҳолат ", "муносабат " категорияларини 
ҳам изоҳлаган. 
Умуман категорияларни фалсафа тарихида илмий мавзу сифатида 
ўрганишни айнан Арасту бошлаб берганлиги эътироф қилинади. 
Маълумки, унгача Юнонистонда кўпроқ политика (сиёсат) ва риторика 
(нотиқлик санъати) фанлари системалашган, яъни фан сифатида тизимга 
тушурилган эди. Чунки ўша даврда қўшинни, мамлакатни ва одамларни 
бошқариш учун сиёсат ва нутқ маданияти сирларини билиш катта 
аҳамиятга эга бўлган. Аммо ўша даврларда фалсафанинг қонунлари 
категориялари ва асосий таянч тушунчалари муайян тизимга 
тушурилмаган, изчил баён қилинган билимлар системаси сифатида 
шакллантирилмаган эди. Ҳатто Юнонистоннинг машҳур олими Суқротни 
ҳам ана шундай, ҳали шаклланмаган фан билан шуўуллангани ва ёшларни 
шу илм йўлига бошлаб, уларнинг нотўғри тарбиясига сабаб бўлганликда 
айблаган ҳам эдилар. Бу ҳол Суқротнинг буюк шогирди Арастунинг 
мазкур фаннинг аниқ система тарзида ифодалашга киришиши учун туртки 
бўлган. Олим фалсафанинг қонун ва категорияларини биринчи марта 
системалаштирган, таърифлаган ва фалсафани фан даражасига кўтарган. 
Ўша даврдан бошлаб фалсафа ўз қонунлари, тамойиллари, категория 
тушунчаларига эга бўлган фанга айланган. Шарқда бу масалага Форобий, 
Беруний ва Ибн Синолар ҳам катта аҳамият берганлар. 
ХVII-ХIХ асрларга келиб, фалсафий категориялар таҳлилида янги 
давр вужудга келди. Хусусан, И.Кант қарашларида категориялар "сифат" 
(реаллик, инкор, чегаралаш), "миқдор" (бирлик, кўплик, яхлитлик), 
"муносабат" (субстанция ва хусусият, сабаб ва ҳаракат, ўзаро таъсир), 
"модаллик" (имконият ва имкониятсизлик, воқелик, зарурият ва тасодиф) 


65 
тарзида изоҳланган. Кантдан фарқли ўлароқ, Ҳегель эса мантиқий 
категорияларни: "борлиқ" (сифат, миқдор, меъёр), "моҳият" (асос, ҳодиса, 
мавжудлик), "тушунча" (объектив, субъектив, абсолют ғоя) тарзида 
изоҳлаган. 
Фалсафа фанининг категориялари ҳақидаги турли қарашларни 
умумлаштириб айтганда, уларнинг мантиқий тушунчалар сифатидаги 
қуйидаги тавсифлар бор: 1) объектив воқеликнинг инъикоси; 2) нарса ва 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling