2.2 Гидротаран қувурларида кичик қўзғалишларнинг тарқалиши.
Маълумки, тўлқинли босимнинг бошланғич қирқимгача ортиши билан биринчи фаза тугайди – ва қувурдаги босим ортишининг тарқалиш фазаси бошланади.
Гидравлик зарбанинг иккинчи фазасида, қувурдаги суюқликнинг
юқори босим зонасидан резервуарга, резервуардан зулфинга эса, паст
босимли тўлқиннинг кўчиши бошланади. Иккинчи фазанинг тугаши эса,
қувурдаги зулфин босимининг тўлқини пасайишига эришиш билан тугайди. Қувурдаги босим бошланғич катталик га етмасдан пасаяди.
Давомийликни кузатишда учинчи фазада қувурдаги суюқликнинг
резервуар йўналишида оқиши давом этади, биринчи фазада қувурга кирган суюқлик ҳажми резервуарга қайта тўкилиши учинчи фазада юз беради.
Учинчи фазада зулфин олдида, қувур бўйлаб резервуаргача бўлган
босим камаяди ва босимнинг камайиши тўлқин тарқалишидаги амплитуда орқали баҳоланади ва қувурнинг барча узунлиги бўйича босим дан кам бўлади. Тўртинчи фазада тўлқин бошланғич қирқим даражасига етади, у қувур бўйлаб, тўлқинларнинг зулфин йўналишида тарқалиши, ҳамда босимнинг ортиши билан кузатилади, бунда суюқлик яна қувурга оқади. ва ниҳоят, тўртинчи фаза охирида, қувурда биринчи фаза шароитларга яқин тўлқинларга эришилади. Яна бутун жараён қайтарилади, лекин инерция бўйича камроқ босим берилади ва тўлқин амплитудаси нисбатан кичик бўлади.
Натижада, қувурнинг ҳар бир қирқимида босимнинг тебраниши ҳосил бўлади ва бу тебранишлар қаршилиги камаювчи бўлади.
Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қувурлар эксплуатациясида,
электр энергиясининг кескин ўчиши билан боғлиқ, оқимнинг кескин тўхташ
содир бўлади ва бу ҳолатида зарбали босимнинг максимал ортиши вужудга
келиб, босимнинг чегаравий бу ҳолатидан бир неча баробар ортишига мос келади. Зулфинни ёпишнинг хавфсиз ва қтини аниқлаш зарур бўлган ҳолда ёки заслонканинг қисман ёпилишида ҳам, тўлиқ бўлмаган гидравлик зарба ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолатнинг асосий характеристикаларини ўрганамиз.
Фараз қиламиз, сув чиқарувчи айрим ҳажмдан узунликдаги қувур бўйлаб суюқлик тезлик билан ҳаракатланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |