Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган мухандислик -қурилиш институти


Гидрозарбанинг математик тавсифи ва техник ечимлари


Download 3.89 Mb.
bet21/26
Sana15.11.2023
Hajmi3.89 Mb.
#1774090
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
Акбар гатов999

2.4 Гидрозарбанинг математик тавсифи ва техник ечимлари.
Гидравлик зарб туфайли босим ўзгаришларини таҳлилий тасвирлаш жуда қийин, натижаларни қандайдир оддий формула кўринишида тасаввур қилишнинг ҳам иложи йўқ.Бироқ унча мураккаб бўлмаган тахминий ҳисоб-китобларни қўллаб, оқим тезлиги, муҳит тормозланишининг жадаллиги, клапанни ёпиш ва қтидаги овоз тезлиги каби табиий омиллар сабаб босим сакраб ортишини аниқлаш мумкин.
Тўлиқ гидро зарбни 1940 йилда Николай Егорович Жуковский чиқарган асосий тенглама ёрдамида ҳисоблаш мумкин.Тенглама мана бундай кўринишга эга:
h=av/g (2.23)
h- босим ўзгариши узунлик ўлчовида (суюқликнинг шартли баландлиги);

  1. тўлқин зарбининг тарқалиш тезлиги, тезлик – қувур деворининг абсолют мустаҳкамлиги шароитида овознинг фазодаги тезлигига тенг;

v-оқим тезлиги; g- эркин тушиш тезлиги.
Суюқликдаги эркин газларнинг ҳатто озгина ҳажми ҳам овоз тезлигини сезиларли даражада пасайтиради. Насосни беҳос тўхтатилишида фазода бирданига унинг ортидан газнинг пуфакчалари, қандайдир миқдорда, ҳосил бўлиши мумкин, газ овоз тезлигини пасайтирувчи бўлганлиги учун , у худди шунингдек босим ортишини ҳам пасайтиради.Бу ҳолат, суюқликдаги гидравлик зарб ва қтидаги жараёнлар таҳлилини жиддий қийинлаштирувчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
ТЕХНИК ЕЧИМЛАР
Суюқлик оқимига газ аралаштириб, овоз тезлигини пасайтириш мумкин, бироқ кўп ҳолларда бу ечим бўла олмайди. ва ҳоланки бошқа ечимлар ҳам бор. Қувур ўтказгичнинг элементлари борки, улар босим сакрашини ўзига олиб, босимни бир нави пасайтиришга хизмат қилишади.Ҳаво клапанлари, демпфер қурилмалар (улар турли тузилишда бўлиб, тебранишни пасайтириш ёки ютиб юборишга хизмат қилувчи асбоб-қурилмалардир), турли қурилма (арматура) ларни ишлаб кетиш тезлигини тартибга солувчи ва тескари клапанлардир.Улар ҳақиқий воситалар бўлиб, гидравлик зарб билан боғлиқ муаммоларни ечишнинг ўзига хос воситалари ҳисобланади.зарб тўлқинининг ҳосил бўлиш манбаини ёки келиб чиқишсабабларини тушуниш муаммо ечимини топишда асос бўлади.Юқорида таъкидланганидек, гидравлик зарблар ҳосил бўлишига асосий сабаблар, бу арматура (турли бошқарув қурилма) ларнинг ишлаш тезлигини ортиқлиги билан боғлиқдир.Тўлиқ акс ҳаракатга эга бўлмаган арматураларни ишлаб кетишини электромагнит клапанларни қўллаб секинлаштириш мумкин.Тўғри, баъзан клапанларни ишлаб кетишини секинлаштириш маъқул бўлмайдиган ҳолатлар ҳам бўлади.Бундай ва зиятларда зарба тўлқинининг таъсирини гидродинамик қурилмалар юмшатиши мумкин.Гидродинамик қурилмалар жумласига ҳаво қалпоғи ёки кенгайтирувчи (Демпфер) бакларни киритиш мумкин.Ҳаво қалпоқлари кўпроқ турар-жойлардаги сув таъминоти тизимларида ишлатилади.Катта ўлчамдаги саноат қувур ўтказмаларида эса кенгайтирувчи баклардан фойдаланилади.
Гидравлик зарб келиб чиқишининг бошқа асосий сабабларидан бири насоснинг тўсатдан тўхтаб қолиши мумкин.Бундай ва зиятлар юз бериш эҳтимоли бор жойларда сув кўтариш насослари ўрнатилади.Сув кўтариш насоси сувни жамғарилиш нуқтасидан бошқа йўналишда тўкиб юборади.Бу шахталарда қўлланиладиган, сувни тортиб чиқариш технологиясига ўхшаб кетади.Маълумки, бунда сув градирияда тортиб олингани каби ёки ишлаб чиқаришга келиб қоладиган ифлос сувни чиқариб ташлангани каби жараён ташкил қилинади (градирия-шўр сувдан ажратиб олинадиган жой, сув совутиладиган минорасимон қурилма). Бу ва зиятда зарбасиз типдаги қайталовчи клапан тўғри оқим тўхташидан олдин ёпилиб қолади.
Демпфер қурилмали тескари клапаннинг типик конструкцияси (Демпфер – тебранишни пасайтирувчи ёки ютувчи асбоб, қурилма) қайтувчи, тескари клапанлар кўп конфигурацияли ва турлича бажарилган бўлиб, уларнинг кўпгина турлари гидрозарбадан ҳимояланиш учун мўлжалланмаган бўлишади. Аммо, тескари клапанлар, шунингдек сопловый, зарбсиз ёки овозсиз қурилмалар сифатида топилган қайтарувчи клапанлар – айнан гидрозарбаларга қарши туриши учун ишлаб чиқилган.Бундай клапанлар конструкциясининг ечим берувчи параметрлари амалда, қаттиқ пружиналари гидрозарбаларни сўндиради. Агар “одатдаги” тескари клапан босим нолгача тушгандагина ёқилса ва тескари оқим бошланса, ўқли клапан эртароқ ёқила бошлайди. Ўқли клапан пружинасининг қаттиқлиги билан боғлиқ равишда, босим “ишга тушиш босимидан” пасайгандаёқ ишлай бошлайди. Ишлаб кетиш босимидан шунингдек, ўқли қайтарма клапан ёқилгандаги харажатни аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин.Айнан, клапанни муҳитдаги ҳаракат тўхтагунига қадар ишга тушиши – гидравлик зарбани юмшатиш муаммосини ҳал қилиш, ҳаттоки зарбни йўқотишнинг ечимидир.
Тескари-қайталанувчи клапанларни ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар ўз махсулотларининг истемолчиларига гидро зарбга қарши харакат учун улардан фойдфланиш масалаларидан хабардор бўлишда кўмаклашиш керак. Пружинани тўғри танлаш-клапаннинг бошқа параметрлари билан ва хавфсизлик тавсифлари билан бирга яна битта муҳим масаладир. Тескари клапан ишлаб чиқарувчилар ўз мижозларига босим ўзгариши ва арматуралар ишлаб кетиши даврининг керакли параметрли клапанлари билан ҳам ёрдам беришлари мумкин.
Гидравлик зарба – бу муроса қилиш мумкин бўлмаган ҳодисадир.Уни бартараф қилиб, сиз жиҳоз ишлашидаги хавфсизликни оширасиз.Шунингдек, атроф-муҳитни, шовқин ва ифлосланишлардан, юз бериши мумкин бўлган сирқиб чиқишлардан асранг.
Сув таъминоти - технологиянинг энг муҳим соҳаларидан бири бўлиб, унинг асосий вазифаси истеъмолчиларнинг барча тоифаларини керакли сифатли, керакли миқдорда, муайян босимостида ва этарли ишончлилик даражасида таъминлашдир. Сув таъминоти тармоқлари ва асосий сув линияларида юз берган бахтсиз ҳодисалар ҳар доим ҳам уш бу асосий қоидаларни таъминлашга имкон бермайди.

Download 3.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling