Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Спортчининг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ жароҳатланиш


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Спортчининг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ жароҳатланиш 
сабаблари 
Мазкур гуруҳда спортчини жисмоний, техник, умумий, махсус, руҳий 
эмоционал ва иродавий тайёрланганлик даражасини уни олдига қўйилган 
вазифани мураккаблик даражасига мос келмаслиги билан боғлиқ сабаблар 
киради. Бундай номувофиқлик узоқ танаффус, ўтказилган касаллик ва 
жароҳатлардан сўнг кузатилади. 
Техник-тактик номукаммаллик туфайли тянч-ҳаракат аппарати 
жароҳатларини кўп қисми қуйидаги спорт турлари гуруҳларидакузатилади: 
яккакурашда – 41,6 %; мураккаб координацион – 35,7 %; техник – 35,3 %; 
ўйинлар – 34,3 %. 
Мазкур спорт турларида энг юқори жароҳатланиш кўрсаткичлари 
махсус машқлар ва усулларни бажаришда кузатилади. Бу кўрсаткичлар 
индивидуал тафовутларга эга бўлиб, 53,1 % (тезкор – кучланишли 
спортчиларда)дан 91,1 % (мураккаб координацион турларда)гача ўзгаради. 
Номахсус ёрдамчи машқларни бажаришда жароҳатлар сони сезиларли 
даражада камдир: жароҳатланиш кўрсаткичи 8,8 % (мураккаб координацион 
спорт турлари)дан 46,9 % (тезкор –кучланиш спорт турларида)гача 
кузатилади. Циклик 
ва ўйин 
спорттурларида 
ёндоштирувчи 
ва 
умуривожлантирувчи машқларни бажаришда жароҳатланиш кўрсаткичлари 
юқори: 29,1 % ва 20,5 % . 
Тадқиқот маълумотлари кўрсатишича, барча жароҳатлар кўрсатиб 
ўтилган объектив сабаблар ёки мураккаб махсус усуллар ва машқларини 
бажаришдаги техник хатолар сабабли келиб чиқади. 
Кўп қиррали ўқув-машқ қилиш жараёни спортда юқори натижаларга 
эришишга замин яратади. жараён давомида спортчи турли мушак 
гуруҳларини танлаб чиниқтиради, суяклар ва бўғимларни мустаҳкамлайди, 
ҳаракатлар координациясини такомиллаштиради. 
Ҳар бир спортчи жароҳатланишдан ўзини эҳтиёт қилиши керак. Бунда 
у ўзини қандай хавфга қўяётгани вақандай жароҳатлар бўлиши 
мумкинлигини билиши лозим. Спортчи ўзи танлаган спорт турига хос 
хусусиятларни яхши билиши керак: бу жароҳатланишни олдини олишга 


47 
имкон беради. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling