Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Жароҳатланиш механизми 
Спортчиларда таянч-ҳаракат аппарати жароҳатларини келиб чиқиши 
механизми ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, мураккаб биомеханик 
жараёндан иборатдир. Унда қуйидаги омиллар етакчи рол ўйнайди: 
- жароҳатлантирувчи куч таъсир қиладиган жой (бевосита, билвосита, 
комбинациялашган механизмлар); 
- жароҳатловчи таъсир кучи (тўқиманинг физиологик пишиқлигидан 
устун бўлган ёки бўлмаган); 
- жароҳатловчи таъсирини такрорланиш частотаси (бир вақтда содир 
бўлувчи, ўткир, такрорий ва сурункали қайталовчи жароҳатлар). 
Бевосита жароҳатланиш механизми (йиқилиш, тўқнашув, зарба ва ҳ.к.) 
жароҳатловчи кучни таъсир қилиш нуқтаси бевосита шикастланиш соҳасида 
жойлашади. 
Билвосита механизмда жароҳатловчи кучни таъсир қилиш нуқтаси 
шикастланиш соҳасидан узоқда, дистал ёки проксимал жойлашади. Бунда 
жароҳат букилиш, ёзилиш, буралиш ёки уларни биргаликда келиши 
натижасида келиб чиқади. Мазкур механизм бўғинларни ички шикастланиши 
(капсула – боғлам тузилмаси, менисклар, бўғиничи ва узилиши билан 
кечадиган суяк синишлари) учун хосдир. 
Жароҳатланишни комбинациялашган механизми битта эмас, балки 
кўплаб жароҳатловчи омилларни таъсир қилиши билан боғлиқ. яъни, 
бевосита ва билвосита механизмдаги жароҳатловчи кучни бир вақтда таъсир 
кўрсатиши кузатилади. 
Жароҳат механизмини билиш спорт шифокори учун муҳимдир, чунки 
патологияни юзага келиш механизмини тўғри тушунишга ёрдам беради ва 
шикастланишни тўғри аниқлашга имкон беради. Жароҳатланиш частотаси, 
яъни жароҳатловчи таъсиротни тўқималар, мушаклар, бўғинларга таъсир 
кўрсатишини такрорланиш диагностика учун муҳим аҳамиятга эга. Бир 
вақтли (ўткир) сурункали қайталовчи жароҳатлар; шунингдек, жароҳатловчи 
таъсирни нисбий катталиги (кучи) фарқланади. 
Спортчилар касалланиш ва шикастланишини ўрганишга оид 
адабиётлар таҳлили 
Спортчиларда жароҳатлар локализацияси (жойлашиши) ни ўрганиш 
борасидаги кўп йиллик тадқиқотлар локомотор аппаратни энг заиф 
бўғинларини 
аниқлашга 
ёрдам 
беради. Илмий 
адабиётларда 
(В.К.Добровольский, 1962; З.С.Миронова, 1964; 1968) кўп маротаба 
кўрсатилганидек ҳозирги вақтда тизза бўғими энг заиф бўғин бўлиб, унинг 
улуши таянч ҳаракат аппарати патологиясини 50% ни ташкил қилади. 
Кейинги ўринни товон-болдир бўғими эгаллайди. Унинг жароҳатлари ва 
касалликлари 10% спортчиларда қайд этилган. Таянч ҳаракат аппарати 
патологиясини 10% га яқини умуртқа поғонасини кўкрак ва бел қисмларига 


48 
тўғри келади. Болдир ва товон жароҳатлари 6% ни ташкил этади. Елка 
бўғими, кафт ва сон жароҳатлари 5% ни; тирсак бўғими патологияси 3,5% ни; 
таянч ҳаракат аппаратининг бошқа бўғимлари жароҳатлари эса 1,5-2,5% ни 
ташкил этади. Шуни яна бир бор таъкидлаш жоизки, мазкур рақамлар 
спортчиларда таянч ҳаракат аппаратининг патологиясини локолизацияси 
ҳақида фақат умумий тушунчани беради, холос. Жароҳатлар локализацияси 
ҳар бир спорт тури учун ўзига хос хусусиятларга эга. 
Чунончи, таянч ҳаракат аппаратини ўткир жароҳатлари ва сурункали 
касалликларини солиштирма улуши биз текширувдан ўтказган спортчилар 
гуруҳида турлича бўлди: жароҳатлар 61% ни, касалликлар эса 39% ни 
ташкил этди. Бу маълумотлар кўплаб муаллифлар (В.И.Рокитянский, 1964; 
Л.М.Дворкин, 1964) нинг 
статистик 
тадқиқотлари 
натижаларини 
тасдиқлайди. 
Шу билан бирга, В.Ф.Башкиров ўтказган тадқиқот натижалари 
Н.Н.Приоров (1958), Л.Ла-кова (1958), Д.Шовиев (1981) маълумотларига зид 
бўлди. Улар тескари боғланиш, яъни таянч ҳаракат аппарати сурункали 
микротравмалари сонининг сезиларли устунлигини аниқладилар. Эҳтимол, 
бу турли муаллифлар ҳар хил контингент билан ишлаганлари билан 
тушунтирилса керак. 
Айрим 
муаллифлар 
тиббий 
кўриклар 
таҳлили, бошқалари 
чуқурлаштирилган босқичли тадқиқотлар натижалари ва стационар 
(касалхона) маълумотларини келтирадилар. 
Спортчиларда таянч ҳаракат аппарати патологияси хусусиятларини 
таҳлили шуни кўрсатдики, тизза бўғими менискларини шикастланиши спорт 
травматологиясини асосий, етакчи физиологик бирлиги бўлиб қолмоқда. У 
барча патологиянинг 21,4% ни ташкил этади. Менискларни шикастланиши 
спортнинг ўйин турлари гуруҳида кўп учрайди (33,1%), кейинги ўринларни 
яккакураш, мураккаб-координацион ва циклик спорт турлари эгаллайди. 
Тизза бўғими, товон-болдир ва тирсак бўғимларини капсула – боғлам 
аппарати жароҳатлари 11,8% ни ташкил этиб, мураккаб-координацион спорт 
турлари гуруҳида кўп учрайди. Сўнг ўйин ва циклик спорт турлари, 
яккакураш 
гуруҳларида 
кузатилади. Тадқиқотлар 
натижаларини 
кўрсатишича, спортчи таянч ҳаракат аппарати касалликларини 40% и 
бўғимлар жароҳатланишига тўғри келади. Синишлар – 7,1%, мушаклар ва 
пайларни шикастланиши 6% ни ташкил этади. Лат ейиш – 6,2% да учраб, 
циклик ва спорт ўйин турларида кўпроқ кузатилади. Таянч ҳаракат 
аппаратини сурункали касалликларига бўғимлар касалликлари (шакл бузар 
артрозлар, хондромаляция, ёғ таначалари касалликлари, бўғимларнинг 
сурункали микротравматизацияси, остеохондропатиялар, менископатия, 
сурункали синовит, бурситлар) киради ва улар барча касалликларни 13,8 % 
ини ташкил этади. Мушаклар ва пайларни шикастланиши, суяк усти 
пардасини сурункали касалликлари, яъни спондилёз ва спондилоартрозлар, 
турли хил нуқсонлар 7% ни ташкил этади.
Спортчиларни таянч ҳаракат аппарати сурункали касалликлари ўткир 
жароҳатлар каби спорт фаолияти, машқ қилиш тартиби хусусиятлари, 


49 
тайёргарлик даври, спортчининг ёши, малакаси, морфологик, антропометрик, 
анатомик-функционал хусусиятларига боғлиқ бўлган ўзига хосликка эгадир. 
Бундан ташқари, бу қаторга мазкур спорт турида ихтисослашувни бошланиш 
яккакураш мурккаб-координацион спорт турлари 
циклик спорт турлари спортнинг ўйин турлари 
тезкор кучланиш спорт турлари бошқа(техник) спорт турлари

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling