Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Моддий-техник таъминот камчиликлари


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Моддий-техник таъминот камчиликлари 
Моддий-техник таъминотни етарли бўлганлиги туфайли юзага келувчи 
жароҳатланиш турли муаллифлар маълумотларига кўра, барча спорт 
жароҳатларининг 5-7% ни ташкил қилади. 
Сўнгги вақтда спорт техникасининг такомиллашуви деярли барча 
спорт турларида спорт натижалари кўрсаткичларига ижобий таъсир 
кўрсатди. Шу билан бир вақтда, нафақат жароҳатланиш ҳавфли ўсмоқда, 
шунингдек, жароҳатлар оғирлашиб бормоқда. масалан, тоғ чанғиси спортида 
чанғилар ва чанғи пойафзали тузилишини такомиллашуви ва нафақат тушиш 
тезлигини ортишига, балки жароҳатланиш ҳавфини ошишига ҳам олиб 
келди. Агар аввал мазкур спорт турида кўпроқ товон-болдир бўғими 


43 
(капсула-боғлам тузилмаси ва пайлар) нинг жароҳатланиши кузатилган 
бўлса, сўнгги йилларда болдир суякларини синиши, тизза бўғимини 
мураккаб шикастланиши кузатилмоқда. 
Юқори малакали спортчиларнинг машғулотлари ва мусобақаларини 
ўтказишда моддий-техник таъминоти даражаси, одатда, етарлича юқоридир. 
шу билан бирга, ундаги мавжуд камчиликлар жароҳатланиш сабаби бўлиши 
мумкин. бу айниқса, мураккаб координацион (13,2%) ва циклик спорт 
турлари (11%) да яққол намоён бўлади. 
Янги жиҳозлар ва ускуналарни спорт амалиётига тадбиқ этишда уларни 
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш босқичида тиббий омиллар ҳам ҳисобга 
олиниши жуда муҳимдир, акс ҳолда, жароҳатни юзага келиши ҳавфи ошади. 
Ускуналар ва жиҳозлар. Маълумки, спортчининг оёқларига энг кўп 
юклама тўғри келади. Шунинг учун, пойафзал энг муҳим спорт жиҳози 
ҳисобланади. Пойафзални тўғри танлаш спорт мусобақалари натижаларига 
ижобий таъсир кўрсатади. шунингдек, қулай, сифатли пойафзал товонни 
турли қисмлари ва локомотор тузилманинг бошқа бўғинларини зўриқиши ва 
жароҳатланишининг олдини олади. 
Пойафзални танлаш танланган спорт тури бўйича машғулотлар 
ўтказиладиган майдон қопламаси, жисмоний юкламалар жадаллиги ва 
хусусиятларига боғлиқ ҳолда амалга оширилиши керак. 
Кўпгина спорт турларида товон гумбази, ахилл пайи, суякусти 
пардасини яхши ҳимоя қилиши учун мўлжалланган махсус мослаштирилган 
ортопедик пойафзални қўллаш мақсадга мувофиқдир. Айрим ҳолларда, 
оддий спорт пойафзалига ортопедик патак ўрнатиш керак. Баъзан, паст (1-2 
см) пошнали пойафзалдан фойдаланиш ўринли бўлади. у товонни орқа 
қисмига тушадиган юкламанинг бир қисмини бартараф этади. Бундай 
пойафзални товон соҳасидаги катта бўлмаган жароҳатларда спортчини 
тайёрлашнинг тайёргарлик босқичида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Бироқ, шуни ёдда тутиш керакки, товонни юкламадан “озод” этувчи паст 
пошна товоннинг олдинги қисмига ва оёқ кафти бармоқларига тақсимлайди. 
Спортчи пойафзалининг дастаги товонни яхши “ушлаб туриши” учун 
етарли қаттиқликка эга бўлиши керак: унинг ички қисми юмшоқ 
материалдан, масалан, чапмдан тайёрланган бўлиши лозим. Пойафзални 
устки қисми ҳам етарлича қаттиқ бўлиши керак. Устки қисмни жуда юмшоқ 
бўлиши пойафзал ичида товонни силжишига олиб келади: бу эса бўғим 
чиқишларига, айниқса, ён томонга силжишларга сабаб бўлиши мумкин. 
Боғичлар пойафзални оёқда маҳкам тутиб туриши керак, лекин жуда зич 
боғланмаган бўлиши даркор. “тилчаси” юмшоқ ва қайишқоқ бўлиши лозим.
Спортчи кийими танланган спорт тури талабларига мос келиши, қулай, 
пишиқ бўлиши, иссиқликни сақлаб туриши, совуқдан, шамолдан, 
намгарчиликдан ҳимоя қилиши керак. Агар кийим тердан нам бўлса, унинг 
иссиқликни сақлаб қолиш хусусияти 99% га камаяди. шунинг учун, кийим-
кечакни шундай танлаш керакки, токи у тананинг оптимал мақбул 
ҳароратини, айниқса, зўриқиб ишлаганда, таъминласин. Катта юкламаларда 
кучли терлайдиган спортчи яхши вентиляцион хоссаларга эга бўлган, гавдага 


44 
ёпишиб турмайдиган кенгроқ кийим кийиши лозим. Қиш мавсумида 
ўтказиладиган машғулотлар учун кийим танлашда қуйидаги қоидага риоя 
қилиш керак: иссиқликни сақлаб қолиши учун 1-2 та кўйлакдан кўра, бир 
нечта юпқа кўйлак кийган афзалроқдир. 
Индивидуал (шахсий) ҳимоя воситалари. Ҳимоя воситаларининг 
вазифаси – жароҳатни олдини олиш. бу зарба кучи тўқнашув юзасини катта 
қисмига тақсимланиши хисобига амалга оширилади. Ҳимоя воситалари 
спортчи ҳаракатларига ҳалақит бермаслиги, жисмоний фаоллигини 
чекланмаслиги, турли усулларни бажарилишига тўсқинлик қилмасилиги 
керак. 
Спортчилар, одатда, ҳимоя воситаларига тезда мослашадилар. бироқ, 
агар улар нотўғри танланган бўлса, сохта хавфсизлик ҳиссини уйғотади ва 
жароҳатланишга олиб келади. таъкидлаш жоизки, айрим спортчилар ҳимоя 
воситаларига жиддий эътибор қаратишмайди. Бу эса нотўғри. бунга чек 
қўйиш керак. Ҳимоя воситалари сифатини яхшилаш ва уларни имкон қадар 
кенг кўламда қўллаш лозим. шундагина, спортда юзага келадиган жароҳатлар 
сонини каматириш мумкин. 
Мавжуд ҳимоя воситалари кўлами кенг эмас ва ҳар хил тузилишдаги 
гильзалардан иборат. Биринчи навбатда йиқилганда ёки рақиб билан 
тўқнашганда юзага келиши мумкин бўлган сонни олдинги юзасига 
бериладиган тўғри зарбаларни олдини олиш керак. 
Ҳозирги вақтда қўлланиладиган ҳимоя воситалари тизза соҳасини 
фақат йиқилишдаги зарбалардан сақлайди ва афсуски, уни бўғим чиқиши, 
минисклар, бутун капсула – боғлам аппаратини жароҳатланишига олиб 
келувчи ёнлама зарбалар ва бўғим буралишидан ҳимоя қилмайди. Тизза 
бўғимини ҳимоялаш ўйин, мураккаб координацион, тезкор-кчланишли спорт 
турларида, яккакураш гуруҳида, айниқса муҳимдир. 
Мазкур воситалар энг аввало, йиқилиш, махсус ускуналарни бажариш, 
тўқнашувларда кузатиладиган тўғри зарбалардан ҳимоялаши керак. Бу 
ҳолатларда тизза усти қопқоғини шикастланиши осон, шу сабабли уни тизза 
бўғини усти қопламаси билан ҳимоя қилинади. Бу қоплама зарба кучини 
каттароқ юзага ва яқин атрофдаги тўқималарга тақсимлайди. 
Болдирни ҳимоялаш уни оғриқли зарбалардан айниқса, уни олдинги 
юзасини шикастланишидан сақлайди. Бироқ, спорт амалиёти ҳозирда мавжуд 
воситалардан кўра янада мукаммал зарбани яхшироқ сўндирадиган ҳимоя 
воситаларини ишлаб чиқишни талаб этади. Бу эса суяклар синиши ва юмшоқ 
тўқималар шикастланишини юзага келиш хавфини камайтиради. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling