Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Анатомик - структур ўзгаришлари. 
1. Жароҳат хусусияти: 
- таянч ҳаракат аппарати микротравмалари (кичик жароҳатлар, кучли 
зўриқиш); 
- таянч ҳаракат аппарати макрожароҳатлари (яраланиш, лат ейиш, 
қонталашлар, мушаклар ва пайлар узилиши, бўғимларнинг шикастланиши
синишлар, чиқишлар ва ҳ.к.). 
2. Патологик жараёнининг тарқалганлик даражаси:
- якка жароҳат; 
- биргаликда содир бўлган жароҳатлар; 
- комбинациялашган мураккаб жароҳатлар. 
3. Травматик жароҳат касаллик босқичи: 
- ўткир; 
- ўткир ости; 
- сурункали. 
4. жароҳат касаллиги даври: 
- компенсация; 
- сусткомпенсация; 
- декомпенсация. 
 


39 
Спортчиларда таянч ҳаракат аппарати жароҳатларининг 
юзага келиш сабаблари 
Спортда жароҳатланиш сабаблари турличадир. Жароҳатланиш 
сабаблари таҳлили учун З.С.Миронова ва Л.З.Хейфец қуйидаги сабаблар 
рўйхатини тавсия этадилар: 
1. Ўқув - машқ қилиш машғулотлари ва мусобақаларни нотўғри 
ташкиллаштириш. 
2. Ўқув - машқ қилиш машғулотлари ва мусобақалар ўтказилишини 
нотўғри услубияти. 
3. Машғулот жойи, ускуналар, спорт жиҳозлари, спортчи кийими ва 
пойафзалини қониқарсиз ҳолатда бўлиши.
4. Ўқув-машқ қилиш машғулотлари ва мусобақаларни ўтказишдаги 
ноқулай саниятария-гигиеник ва иқлим шароитлари. 
5. Тиббий кузатув қоидаларини бузилиши ва уни етарлича бўлмаслиги. 
6. Тайёргарлик машғулотлари ва мусобақалар вақтида спортчи 
томонидан интизом ва белгиланган қоидаларни бузилиши. 
Бошқа муаллифлар (А.М.Лонда, Н.М.Михайлова, 1953 ва б.) спортда 
жароҳатларни юзага келиши сабабларини иккита катта тоифа – объектив ва 
субъективга бўладилар. 
Албатта, бундай бўлиниш шартлидир. Чунки, ўқув-машқ қилиш 
жараёнининг нотўғри ташкиллаштирилиши машқ қилиш услубиятига салбий 
таъсир қилмаслигини тасаввур қилиш қийин ва аксинча, ҳар қандай услубий 
ўзгариш машқ қилиш жараёнини ташкиллаштиришда муайян ўзгаришларга 
олиб келади. Ўз навбатида, ўқув-машқ қилиш ишининг ташкилий-услубий 
савиясини пасайиши, сўзсиз спортчи малакасида ўз аксини топади. Бу эса, 
машқ қилиш услубияти ва уни ташкиллаштиришнинг ўзгаришларини талаб 
қилади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling