38
1. Жароҳатланаётган тўқимани физиологик мустаҳкамлигидан ошиб
кетувчи ёки ундан ошмайдиган жароҳатловчи таъсиротни нисбий
катталиги
(кучи).
2. Жароҳатни такрорланиш частотаси:
- бир вақтда юзага келувчи жароҳат;
- такрорий жароҳат;
- сурункали такрорланувчи жароҳат.
3. Куч таъсир қиладиган жой:
- бевосита механизм (зарба, йиқилиш, урилиб кетиш);
- билвосита механизм (координацияланмаган букилиш, ростланиш,
йиқилиш, ўтириб-туриш, буралиш);
- комбинациялашган механизм.
Анатомик-топографик ўзгаришлар.
1. Спортчи гавдасини алоҳида қисмлари (бош, бўйин, қўллар, тана,
оёқлар) да жароҳатларни жойланиши (локолизация). улар ўз вақтида
таянч
ҳаракат аппаратини алоҳида бўғинлари (билак-тирсак, елка бўғими, елка-
тирсак бўғими, билак-кафт бўғими, қўл кафти, кўкрак қафаси, қорин, бел
соҳаси, тос камари, тос-сон бўғими, сон, тизза бўғими, болдир, товон-болдир
бўғими, товон) ларга бўлинади. ҳаммаси бўлиб 20 та позиция.
2. Жароҳатларни кичик тизимлар соҳасида жойлашуви:
- тери қоплами (тери ости ёғ қатлами, фасциялар, тери ости шиллиқ
қаватлари);
- ҳаракат аъзолари (мушаклар ва
пайлар, бўғимлар, марказий ва
периферик асаб тизимлари);
- таянч аъзолари (суяклар, суякусти пардаси).
Do'stlaringiz bilan baham: