Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш


Download 1.07 Mb.
bet28/40
Sana13.05.2020
Hajmi1.07 Mb.
#105630
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40
Bog'liq
Energetik Balans va ikkilamchi manbalar


4. Назорат саволлари
1. Саноатдаги иккиламчи энергия манъбалар (ИЭМ) тўғрисида маълумот беринг.

2. Қора металлургиядаги иккиламчи энергия манъбалари нималардан иборат.

3. Домнада чўян эритиш тўғрисида гапириб беринг.

Маъруза № 8
Машинасозликдаги ИЭМ. Рангли металлургиядаги ИЭМ. Нефт ва табиий газни қайта ишлаш ва бошқа юқори ҳароратли ишлаб чиқариш жараёнидаги ИЭМлар.
Режа:

1. Машинасозликдаги ИЭМ.

2. Рангли металлургиядаги ИЭМ.

3. Нефт ва табиий газни қайта ишлаш ва бошқа юқори ҳароратли ишлаб чиқариш жараёнидаги ИЭМлар.

4. Назорат саволлари.
1. Машинасозликдаги ИЭМ.

Машинасозлик соҳасида энергетик чиқиндилари бўйича металлургияга яқин туради. Оғир машинасозлик корхоналарида кичик ва ўрта унумдорликка эга бўлган мартен печлари ҳамда чўян эритиладиган вагранкалар кенг қўлланилади. Вагранкалардан чиқадиган газларнинг физик ва кимёвий боғланган иссиқлиги ёқилаётган кокс иссиқлигининг 55-60% га тўғри келади. Бу газларнинг ҳараорати 400-600 С гача боради. Кокснинг солиштирма сарфи 120-150 кг/т; вагранкаларнинг фойдали иш коеффиценти 25-35% га тенг. Бу ҳолат вагранкаларнинг кам қувватлигибилан изоҳланади. Вагранкалардан чиқадиган газларнинг иссиқлигини асосан, ёнишга бериладиган ҳавонинг иситиш учун фойдаланиш ўринли бўлади.
2. Рангли металлургиядаги ИЭМ.
Никел, мис, қўрғошин ва бошқа рангли металларни эритиш учун шихтали ва яллиғ печлари қўлланилади. Бу печлардан чиқиб кетаётган газларнинг ҳарорати нисбатан паст бўлади (300-400 С) ва улар билан йўқотилаётган иссиқлик ёқилғи иссиқлигининг 15-25 % ни ташкил қилади.

Шахтали печининг иссиқлик баланси.

(1 тонна шихтага нисбатан)
2-5- жадвал.

Баланс қисмлари

олинган иссиқлик кЖ (%)

Баланс қисмлари

сарфлаган иссиқлик

кЖ (%)

Кокснинг кимёвий боғланган иссиқлиги

7710 (91,6)



Эндотермик реаксияларнинг ва намлигининг иссиқлиги

510 (4,2)

Эндотермик реаксияларнинг иссиқлиги

637 (7,5)

Штейн иссиқлиги

65 (1,8)

Шихтанинг физик иссиқлиги

25 (0,3)

Шлакнинг иссиқлиги

1697 (20,2)

Ёнишга берилаётган ҳавонинг физик иссиқлиги

50 (0,6)

Совтиш сувининг иссиқлиги

1697 (20,2)

Турли йўқотишлар

1430 (16,8)

Газларнинг физик иссиқлиги

1182 (14,0)

Газларнинг кимёвий боғланган иссиқлиги

2700 (9,3)

жами

8422 (100)

жами

8422 (100)


Шартли ёқилғининг солиштирма сарфи:

кг.

Ишлаб чиқаришда иссиқликдан фойдаланиш коеффиценти:

.

Бу коеффицент ёқилғига нисбатан ҳисоблаганда, нолга яқин қиймат келиб чиқади; бундан кўринадики, фойдали иссиқлик асосан экзотермик реаксиялар томонидан таъминланади ва ёқилғининг иссиқлиги эса турли иссиқлик йўқотишларининг ўрнини қоплашга сарф бўлади. Жадвалдан кўринадики, чиқиб кетаётган газларнинг, шлак ва совитиш сувининг иссиқлигидан фойдаланилганда 1 тонна шихтага нисбатан (3100-3500)103 кжоул энергия тежалади. Бу 1,3-1,5 тонна буғга ёки 140-180 кг шартли ёқилғига эквиваленнтдир.
Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling