Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш
Download 1.07 Mb.
|
Energetik Balans va ikkilamchi manbalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза № 11 Технологик газлар иссиқлигидан энергетик мақсадларда фойдаланиш. Режа
- 1. Чиқиб кетувчи газлар иссиқлигидан энергетик мақсадларда фойдаланш ҳоллари.
- 2. Иссиқ сув ва буғ-иссиқлик ташувчи муҳитлар сифатида.
4. Назорат саволлари
1. Ғиштли регенератор (тиклагич)лар турлари тўғрисида маълумот беринг. 2. Сопол (керамик) рекуператорларнинг ишлаш принсипи. 3. Металл рекуператорлар ва уларнинг ишончли ишлаш шартлари. Маъруза № 11 Технологик газлар иссиқлигидан энергетик мақсадларда фойдаланиш. Режа: 1. Чиқиб кетувчи газлар иссиқлигидан энергетик мақсадларда фойдаланш ҳоллари. 2. Иссиқ сув ва буғ-иссиқлик ташувчи муҳитлар сифатида. 3. Назорат саволлари. 1. Чиқиб кетувчи газлар иссиқлигидан энергетик мақсадларда фойдаланш ҳоллари. Ишлаб чиқарищдаги оловли техник жараёнларда иссиқликдан фойдаланиш даражасининг пастлиги берилаётган тайёр технологик маҳсулотнинг ҳарорати юқори бўлиши билан белгиланади. Бу ҳол ўз навбатида ишчи камерасидан чиқиб кетувчи газлар ҳароратининг юқори бўлишига сабаб бўлади. Шу газлар билан йўқотилаётган иссиқлик ишлаб чиқаридаги барча оловли техник жараёнларга сарфланаётган ёқилғининг тахминан ярмига тўғри келади. Чиқиб кетувчи газларнинг иссиқлигини регенерация (тиклаш) мақсадида ёки берк тизим асосида фойдаланиш бу масалани бутунлай ҳал қилмайди. Масалан, технологик газлар иссиқлигидан ҳавони иситиш учун фойдаланилганда ренегерация коеффициенти = 0,5 – 0,6 дан ошмайди, кўп ҳолларда эса ундан ҳам кичик қийматларга ( = 30 – 40 %) эга бўлади. Бу иссиқликдан технологик маҳсулотни ёки шихтани иситиш учун фойдаланиш имкониятлари ҳам чеклангандир. Шу сабабдан чиқиб кетувчи газлар иссиқлигини энергетик мақсадларда қўшимча маҳсулот: иссиқ сув, паст босимли буғ ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун четда фойдаланиш зарурати туғилади. Ишлаб чиқаришдаги оловли технологик жараёнларни энергетик сикллар билан уйғунлаштириш доимо юқори самара беради ва ёқилғини тежалишининг салмоғини кескин оширади. 2. Иссиқ сув ва буғ-иссиқлик ташувчи муҳитлар сифатида. Иссиқ сув ўзининг физик хоссалари () бўйича иссиқликни қабул қилиш ва ташиш нуқтаи назаридан буғ ва ҳавога нисбатан алоҳида афзалликларга эга. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмасидан чиқиб кетаётган газларнинг ҳарорати: С (5-1) бунда: - ишчи жисм (сув)нинг бошланғич ҳарорати; - тутун газлари билан ишчи жисм ўртасидаги ҳароратлар фарқининг иқтисодий жиҳатдан зарурий ҳисобланган минимал (енг кичик) қиймати. Сув учун ва буғ билан сув аралашмаси учун = 75-100 °С га ҳамда ҳавони иситиш пайтида 100-150 °С га тенг бўлади. Одатда иссиқ сувни ишлаб чиқариш инсониятлари уни истеъмол қилиш имкониятларидан юқори туради. Масалан, йиллик унумдорлиги 3-4 млн.т. металл маҳсулотига тенг бўлган замонавий корхона иссиқ сув билан 300-400 млн. гжоул/соат иссиқлик бериши мумкин. Бундай миқдордаги иссиқлик 1 млн. аҳолиси бўлган шаҳарнинг иситиш ва иссиқ сувга бўлган талабини қондириш учун этарли бўлар эди. Корхоналар яқинида одатда бундай шароитлар бўлмайди. Бундан ташқари иситиш мавсумининг давомийлиги 4500-5500 соатга тенг бўлган, иссиқлик юкламаси максимум қийматидан 5-6 марта пасайиши мумкин. Ваҳоланки, ишлаб чиқаришдаги кўпчилик агрегатлар аслида биртекис иссиқлик юкламаси билан йилига 8000-8500 соат ишлайди. Шуни алоҳида ҳисобга олиш керакки, иссиқ сув олиш учун технологик газлардан бевосита фойдаланиш, бу эрга яқин жойлашган ИЭМ нинг ишлашини ёмонлаштиради, чунки конденсацион иш ҳолатида кўп миқдордаги электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ёқилғининг ортиқча сарфланишига сабаб бўлади. Саноат корхонасида ёки унинг яқинида ИЭМ бўлмаган тақдирдагина чиқиб кетувчи газлардан технологик буғ олиш учун фойдаланишни ўзини оқлайдиган ва мақсадга мувофиқ чора деб ҳисоблаш мумкин. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling