Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш
Download 1.07 Mb.
|
Energetik Balans va ikkilamchi manbalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза № 12 ЧИҚИБ КЭТУВЧИ ГАЗЛАРДА ИШЛАЙДИГАН БУҒ ҚОЗОНЛАРИНИНГ ПАРАМЭТРЛАРИ ВА ҚЎЛЛАНИШ СОҲАЛАРИ. Режа
- 1. Чиқиб кетувчи газларда ишлайдиган буғ қозонларининг параметрлари ва қўлланиш соҳалари.
- 2. Чиқиб кетувчи газларда ишлайдиган буғ қозонларининг таснифи.
4. Назорат саволлари
1. Чиқиб кетувчи газлар иссиқлигидан энергетик мақсадларда фойдаланш ҳолларига мисол келтиринг. 2. Иссиқ сув ва буғ-иссиқлик ташувчи муҳитлар сифатида ишлатиш шартлари. 3. Рекуператорлар ва уларнинг ишончли ишлаш шартлари. Маъруза № 12 ЧИҚИБ КЭТУВЧИ ГАЗЛАРДА ИШЛАЙДИГАН БУҒ ҚОЗОНЛАРИНИНГ ПАРАМЭТРЛАРИ ВА ҚЎЛЛАНИШ СОҲАЛАРИ. Режа: 1. Чиқиб кетувчи газларда ишлайдиган буғ қозонларининг параметрлари ва қўлланиш соҳалари. 2. Чиқиб кетувчи газларда ишлайдиган буғ қозонларининг таснифи. 3. Паст ҳароратли саноат газларида ишлайдиган қозонлар. 4. Назорат саволлари. 1. Чиқиб кетувчи газларда ишлайдиган буғ қозонларининг параметрлари ва қўлланиш соҳалари. Технологик қурилмалардан чиқиб кетувчи газларнинг физик иссқлигидан фойдаланувчи, ёқилғи ёқилмайдиган буғ қозонлари оғир саноатнинг турли соҳалари: қора ва рангли металлургия, оғир машинасозлик, нефт билан табиий газни қайта ишлаш ва бошқаларда кенг қўлланилади. Айниқса, металлургияда улар катта аҳамиятга эга. Бундай қозонлар бошланғич ҳарорати = 450-500 °С ва ундаи юқори бўлган технологик газларнинг иссиқлигидан фойдаланишга мўлжалланган. Бу ҳароратлар қозонлар қўлланилишининг ўзини оқлайдиган қуйи иқтисодий чегарасига мос келади. Газларнинг ҳарорати кўрсатилган қийматлардан паст бўлган ҳолларда қозон қизитиш юзаларининг ўлчамлари ва оғирлиги буғ унумдорлигига нисбатан ниҳоятда ортиб кетади. Агар иситувчи газлар ортиқча босимга эга бўлса, нинг пастроқ қийматларида кам буғ қозонлари қўлланиши мумкин. Бу ҳолат чиқиб кетувчи газиларининг ориқча босими 0,2-0,3 ва ундан юқори бўлган газ двигатели ва дизелларга тегишлидир. Газларнинг ҳарорати юқори бўлган, буғ бўйича унумдорлик 2-3 т/соат бўлса, буғ қозонларини қўллаш ўзини оқлайди. Агар газларнинг ҳарорати 500-600 С бўлса, буғ бўйича унумдорлик 3-5 т/соат бўлиши керак. Умуман олганда, ёқилғи ёқилмайдиган қозонлар соатига бир неча ўн тонна юқори параметрли (40 ата ва 450 °С) буғ беришга мўлжалланган бўлишлари керак. 2. Чиқиб кетувчи газларда ишлайдиган буғ қозонларининг таснифи. Қозоннинг кириш жойидаги газларнинг бошланғич ҳарорати иссиқликдан фойдаланувчи қурилманинг принсипиал схемасини ва барча техник-иктисодий кўрсаткичларини белгиловчи энг муҳим параметр ҳисобланади. Бу ҳароратнинг қийматига кўра ёқилғи ёқмайдиган қозонлар икки гуруҳга бўлиниши мумкин: 1. 450-500 дан то 800-900 °С гача; 2. 1200-1300 °С ва ундан юқори. Уларнинг 900-1200 °Сли чегара асосида икки гуруҳга бўлиниши тасодифий эмас, балки бу ҳол газлардан иссиқлик берилишининг тубдан ўзгариши, яъни биринчи гуруҳдаги конвексия ўрнига иккинчи гуруҳда нурланишнинг кескин кучайиши билан изоҳланади. Биринчи гуруҳ қозонлари одатда, таркибида ғиштли регенераторлар ёки сопол (керамик) рекуператорлари бўлган печлар билан боғланган бўлади. Буларга мартен печларининг, металлни иситиш ва ойна тайёрлаш печларининг қозонлари киради. Паст ҳароратли саноат газлари такибидаги турли ифлослантирувчи аралашмалар кўрсатилган ҳароратларда қаттиқ донадор ҳолатда бўладилар. Иккинчи гуруҳ қозонлари рангли металлургиянинг яллиғ печлари ва шунингдек, металлургия конвертерлари билан боғланган бўлади. Юқори ҳароратли саноат газларининг ўзига хос томони - уларда ифлослантирувчи аралашмаларнинг суюқ ҳолатда бўлишидир, бу ўз навбатда қозоннинг принсипиал-конструктив схемасига ва уни ишлатиш кўрсаткичларига жиддий таъсир кўрсатади. Иккинчи гуруҳ козонлари эриган аралашмаларнинг қумоқлашишини таъминлаш учун нурланишли совитиш камерасига эга. Камеранинг икки юзаси қайнаш қувурлари билан қопланган. Бу эрда газлар суюқ аралашмаларнинг қумоқланиши таъминланадиган 800-900 °С гача совитиалади. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling