Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш


Технологик қурилмадан чиқиб кетувчи газлардаги турли аралашмалар ва уларнинг асосий хоссалари


Download 1.07 Mb.
bet33/40
Sana13.05.2020
Hajmi1.07 Mb.
#105630
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40
Bog'liq
Energetik Balans va ikkilamchi manbalar


2. Технологик қурилмадан чиқиб кетувчи газлардаги турли аралашмалар ва уларнинг асосий хоссалари.
Технологик жараёнлардан тақарига чиқиб кетаётган газлар таркибидаги аралашалар асосан технологик материал билан кулдан иборат бўлади.

Газлардаги технологик материал зарраларининг миқдори қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

1) шихта, куйинди ва футуровканинг парчаланишидан ҳосил бўлган қаттиқ заррачаларнинг газ оқими билан олиб кетилиши;

2) эриган маҳсулот ва шлакнинг суюқ томчиларини тутун газларига қўшлиб кетиши;

3) технологик маҳсулотнинг, хусусан металлни бир қисмнинг буғ ҳолатда тутун газларига қўшилиб кетиши;

Ташқарига чиқиб кетаётган заррачаларнинг миқдори уларнинг солиштирма оғирлиги, шакли, донадорлик таркиби ва газ оқимнинг тезлиги билан белгиланади. Бундан тақари, шихтанинг термик кучланишлар ва ички газ ҳосил бўлиш жараёнларининг таъсиридан ёрилиб, майда бўлакларга бўлиниб кетиши катта аҳамиятга эга.

Металл ва шлакнинг эриган томчиларининг тутун газлари томонидан олиб кетилиши асосан уларни қайнатиш пайтида содир бўлади. Эриган металлни ҳаво ёки кислород билан пуфлаш пайтида маҳсулот томчиларининг олиб кетилиши кескин ортади.

Турли агрегатлардан чиқиб кетаётган газлар таркибидаги чангнинг миқдори турлича бўлади. Маълумки, қозон ўтхонасидан чиқаётган газлардаги чанг миқдори 10-30 грамм/м3 га тенг. Семент печларида, пишириш ҳамда қиздириш печларида эса 100-150 г/м3 дан кам бўлмайда. Рангли металлургия шахтали печларада 150-200 г/м3 га тенг бўлади. Оддий мартен печларида 2-5 г/м3 бўлади. Иситиш печларида энг кам - 1-2 г/м3 га тенг бўлади.

Чиқиб кетаётган заррачаларнинг донадорлик таркиби қуйидагича бўлади (мартен печлари учун): 0-10 мк.ли заррачалар 17-18 % ни, 10-30 мк.ли заррачалар 13-34%ни, 30-60 мк.ли заррачалар 14-24%, 60 мк.дан юқориси 15-45 %ни ташкил қилади. Агар шу печ кислород билан пуфланадиган бўлса, 10 мк.гача бўлган заррачалар 60-70 % ни ташкил қилади, 60 мк.дан юқори бўлганлари эса 6-9% ни ташкил этади.

Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатадики, иссиқлик алмаштирувчи юзаларига жуда катта таъсир кўрсатадиган (емирадиган) чангнинг фраксиялари уларнинг энг майда фраксиялари ҳисобланади.
3. Назорат саволлари
1. Ишлаб чиқариш жараёнларидан чиқиб кетувчи газларнинг иссиқлигидан фойдаланиш шартлари.

2. Технологик қурилмадан чиқиб кетувчи газлардаги турли аралашмалар ва уларнинг асосий хоссалари.

3. Биосфера тушунчаси, ҳамда атмосфера вазифаси.

4. Табиатни мухофаза қилишни инсоният онгига сингдириш шакли.
Маъруза № 10
Регенератор ва рекуператорлар.
Режа:

1. Ғиштли регенератор (тиклагич)лар.

2. Сопол (керамик) рекуператорлар.

3. Металл рекуператорлар ва уларнинг ишончли ишлаш шартлари.

4. Назорат саволлари.
1. Ғиштли регенератор (тиклагич)лар.
Ёниш жараёнига бериладиган ҳавони олдиндан исицҳ учун махсус иссқлик алмаштиргичлари - ғиштли регенераторлар ва керамик (сополли) рекуператорлар қўлланилади. Бу материаллар арзон ва иссқликка чидамли бўлганлари учун ҳавони 1000-1200 °С гача иситиш имконини берадилар. Шунга қарамай улар қатор камчиликларга эга: чекланган нисбий иссиқлик унумдорлиги, шлакка нисбатан чидамсизлик, газ зичлигининг пастлиги ва ҳоказо.

Ғиштли ренегаторлар арзонлиги ва иссиқликни тўпловчи материал сифатида оддий ғиштдан фойдаланиши билан ажралиб туради. Регенератор ичида жойлаштирилган ғиштлар қизиган тутун газлари билан иситилади ва маълум вақтдан кейш совуқ ҳаво билан совитилади.

Қўлланиладиган ғиштларнинг ўлчамлари бўлиб, одатда узунлиги =250-300 мм, баландлиги =100-150, қалинлиги =50-100 мм бўлади. Газлар ўтадиган каналнинг эни =50-150 мм бўлади.

Рекуператорнинг асосий кўрсаткичлари: - жойлаштирилган 1 ҳажмли ғиштнинг нисбий иситилиш юзаси; кг/м3 - жойлаштирилган 1 м3 ҳажмли ғиштнинг оғирлиги.
Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling