Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


Шаҳарларда автобусларни ишлатиш асосий элементлари


Download 0.68 Mb.
bet45/50
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1035380
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Юк ташиш.маъруза

Шаҳарларда автобусларни ишлатиш асосий элементлари
Маълум миқдор ва йўналишдаги йўловчилар оқимига хизмат этиш учун автобус маршрутларидан фойдаланилади. Маршрутлар йўловчилар ҳосил бўлувчи пунктларнинг жойлашувига кўра перегонларга бўлинади. Перегон-бу йўловчи транспортининг икки қўшни бекати орасидаги масофадир. Йўловчилар қатновининг ўртача масофаси қанча катта бўлса, перегонларни узайтириш ҳам шунча катта аҳамиятга эга бўлади. Перегонларни узайтириш бекатлар ўртасидаги алоқа тезлигини ошириш имконини беради.
Шаҳар ичи автобус маршрутларидаги бекатлараро энг мақбул масофа йўловчилар қатнови узунлигига боглиқ равишда 300 дан 700 метргача бўлиши тавсия этилади.
Шаҳар атрофи йўловчилар ташиш ҳаракатида эса бекатлараро масофа 700-1000 метр, узоқ манзилларга қатновчи автобус маршрутларида эса йўлдаги аҳоли яшаш пунктларини ҳисобга олган ҳолда бўлади.
Бекатларда автобусларнинг маршрут рақамларини кўрсатувчи махсус табло бўлиб, унда ҳаракат интервали ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. Сўнгги бекатлар эса хизмат хоналари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Кейинги пайтларда йўловчилар гавжум бекатларда савдо шохобчалари, тезкор қаҳвахоналар ташкил қилинаётир.
Ҳаракат хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда ва чорраҳаларнинг ўтказа олиш хусусиятларини ошириш мақсадида, чорраҳаларга яқин бекатлар улардан камида 25-30 метр масофада ташкил этилади.
Бекатнинг ўтказа олиш хусусияти дейилганда ундан 1 соат ичида бир томонга ўта олиши мумкин бўлган автобусларнинг максимал миқдори тушунилади. Чорраҳаларга яқин жойлашган бекатларнинг бир томонга ўтказа олиш хусусияти соатига тахминан 100 та автобусга тенг.
Йўловчилар ташиш шарт-шароитлари. Йўловчиларнинг автобусда қатнаши учун салонда сотиб олинган чиплгтаси ёки қатнаш ҳуқуқини берувчи махсус хужжати бўлиши шарт.
+уйидаги ҳолатлардан ташқари, автобусларда йўловчиларни ташишга ҳеч қандай тўсқинлик бўлмаслиги лозим: йўловчи белгиланган ташиш қоидасини бажармаса; агар ташиш ҳокимият топширигига биноан тўхтатилган ёки фавқулодда ҳолатлар билан боглиқ бўлса; агар автобусда бўш жой қолмаган бўлса; агар йўловчи маст ёки бошқа йўловчилар соглигига путур келтирадиган ҳолатда бўлса.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling