Шаҳарлараро автобусларда йўловчилар ташишнинг ўзига хос хусусиятлари. Шаҳарлараро йўловчиларни ташиш. Юк ташишдан фарқли ўлароқ, асосан йирик магстрал йўл трассаларида ташкил этилиб, уларда автобус бекатлари, шийпонлар, жиҳозланган тўхташ жойлари, йирик шаҳарлардаги маршрутларнинг сўнгги жойларида эса автовокзаллар ташкил этилади. Ташишни бундай ташкил этиш натижасида йўловчиларни маршрутларнинг айрим жойларида, маълум микротуманларда йигиш имкони яратилади.
Автовокзал-бу шаҳарлараро алоқаларда йўловчилар ташишни ташкил этувчи корхона бўлиши билан бирга, йўловчиларга маршрутларнинг сўнгги богланиш пунктларида маданий-маиший хизмат этиш маскани ҳамдир. Автовокзаллар амалда йирик шаҳар ва саноат марказларида шаҳар транспорти ҳаракатидан алоҳида қурилган иншоотлар мажмуидан иборат бўлиб, унга қуйидагилар киради: йўловчи ва хизматчи ходимларга мўлжалланган вокзал бинолари; йўловчиларнинг автобусга чиқиш ва ундан тушиш жойлари (перронлар), рейсга чиқишни кутиб турувчи автобуслар учун майдонча; автобусни тозалаш, ювиш ва техник хизмат кўрсатиш жойлари.
Умумий сигими 300 кишигача бўлган йўловчилар ва хизмат хоналарини бир қаватли бинога, сигими 500 дан 900 кишигача бўлганда эса икки қавватли бинога жойлаштириш тавсия этилади.
Ташиш шарт-шароитлари. Шаҳарлараро автобусларда йўловчилар ташишда йўловчилар ва автотранспорт корхоналари ўртасидаги алоқалар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар шаҳар атрофидаги ташишлардан анча мураккабдир. Бунда ўзаро мажбуриятлар йўловчиларнинг автовокзал ва автобекатларга келиб чипта сотиб олиш ва юкларини топширишдан бошланади.
Узоқ манзилларга қатновчи йўловчиларнинг дам олишлари учун зарур шароит, тиббий ёрдам ва овқатланиш имкониятлари яратилиши зарур. Булар. Ўз навбатида, йўловчилар ташишни ташкил этиш жараёнлари асосий элементларига қўшимча равишда бир қатор ташкилий масалаларни ҳал этишни талаб этади.
5 ёшгача бўлган болалар бепул ташилади (бунда битта йўловчи фақат битта бола учун йўлкира тўламаслиги мумкин). Бундай бола учун алоҳида жой ажратилмайди. 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун ярим баҳоли чиптадан фойдаланилади ва уларга алоҳида жой берилади.
Шаҳарлараро йўловчилар ташиш автобусида йўловчи ўзи билан 16 кг гача қўл юкини бепул олиб юриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |