Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


Енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш


Download 0.68 Mb.
bet48/50
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1035380
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Юк ташиш.маъруза

Енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш
Таксиларда йўловчиларни ташиш
Енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш автобуслар билан ташишдагига нисбатан фойдаланилаётган транспорт воситалари ва ташиш ишларини ташкил этиш тамойилларига кўра тубдан фарқ қилади. Енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш асосан қуйидаги хилларга бўлинади: махсус такси автомобилларда йўловчилани ташиш; хизмат юзасидан йўловчиларни енгил автомобилларда ташиш (бунга аҳоли буюртмасига биноан маросимларга хизмат этувчи енгил автомобиллар иши ҳам киради.) Бундан ташқари, аҳолиинг хусусий бўлган енгил автомобилларда ташишлар ҳам бор.
Енгил такси автомобилларни ишлатишда улардан жадал фойдаланиш характерлидир. Сутка давомида бундай автомобиллар 13-14 соат ишда бўлиб, ўртача босиб ўтиш масофаси 200-250 км ни ташкил этади. Аксарият ҳолларда енгил такси автомобиллардан фойдаланувчи йўловчилар юк билан қатновчи йўловчилардир. Шунинг учун ҳам такси сифатида фойдаланиладиган автомобилларга техник жиҳатдан юқори даражада ишончли, динамик хусусияти юқори, йўловчиларнинг ўтириши ва уларнинг юкларини жойлаштириш қулай бўлиши талаблари қўйилади.


Енгил такси автомобилларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш

Аҳолининг йўловчилар ташиш транспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини фақатгина маршрутда ишловчи транспортлар билан қондириш мумкин эмас. Барча шаҳарларда кўплаб йўловчилар ташувчи транспорт турлари: автобус, трамвай, троллейбус ва метро билан бирга енгил такси автомобиллари ҳам бўлиши зарур.


Енгил такси автомобилларида йўловчилар ташиш ҳажми аҳоли сони, шаҳарнинг аҳамияти, иқлими ва бошқа шароитларга боглиқ. Йўловчилар ташиш ҳажмини аниқлаш учун талабларни тизимли равишда ўрганиш керак. Енгил такси автомобилларига бўлган талаб, маршрутларда ишловчи транспорт турларидаги каби сутка соатлари, ҳафта кунлари, йилнинг ойлари ичида ўзгарувчан бўлади. Енгил такси автомобилларига бўлган аҳоли талабини ўрганишнинг бир неча усули бор.
Анкета усулида енгил такси автомобили ҳайдовчилари, махсус варақа (карточка)га ҳар бир йўловчи қатнови кўрсаткичларини ёзиб борадилар.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling