Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Чангларнинг зарарлилигини баҳолаш
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
Чангларнинг зарарлилигини баҳолаш
Ўлчами 200 мк дан катта чанг заррачалари тез ўтиради. 200 мк дан 0,1 мк гача бўлган чанг заррачалари ҳавонинг қаршилиги туфайли секин ўтиради. 0,1 мк дан кичик, яъни кўзга кўринмайдиган чанг заррачалари деярли ўтирмайди ва ҳавода тартибсиз ҳаракатда бўлади. Бундай чанглар организмга чуқурроқ кириб боради. Ишлаб чиқариш корхоналари турларига қараб чанглар миқдори турлича бўлади. Масалан, қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш хоналари ҳавосида 70-80 % 5 мк гача катталикдаги чанг заррачалари бўлади. Чангнинг дисперслик даражаси ортиб бориши билан унинг кимёвий активлиги ортади. Чангларнинг эрувчанлиги катта аҳамиятга эга. Агар чанг заҳарли бўлмаса, уларнинг ҳужайра суюқликларида эриши мақбул ҳисобланади. Заҳарли чангнинг ҳужайра суюқликларида яхши эрувчанлиги эса зарарли бўлиб ҳисобланади. Чунки заҳарли модда бу йўл билан қонга ўтади ва инсоннинг бутун организми бўйлаб тарқалади. Чанг асосан нафас олиш йўлларига, ўпкага, кўзга шунингдек, терига таъсир қилади. Ўлчамлари 5 мк ли ва ундан катта чанг заррачаларининг ҳаммаси юқориги нафас олиш йўлларида, энг аввало бурун бўшлиғида ушланиб қолади. Бунинг оқибатида шиллиқ парда шикастланади ва яллиғланади, бурун бўшлиғининг тозалаш (фильтрлаш) даражаси пасайиб кетади. 5 мк дан кичик чанг заррачалари ўпкагача кириб боради. Улар ўпкада узоқ туриб қолиши натижасида пневмокониоз каби оғир касалликни келтириб чиқариши мумкин. Бу касалликлар чанг турларига қараб қуйидагича бўлади: силикоз, силикатоз - таркибида кремний Si мавжуд бўлган чанглардан келиб чиқади; асбестоз - таркибида асбест чангидан юзага келади; антракоз - кўмир чанги таъсирида пайдо бўлади; сидероз - темир чанги таъсирида келиб чиқади; аллергоз - органик чанглар таъсиридан юзага келади ва ҳоказо. Шу касалликлар келиб чиқиши ҳисобга олиниб, чанг шароитида ишлашда чанглардан ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш зарур. Ишлаб чиқариш ҳавосида турлича зарарли газлар мавжуд бўлганда шамоллатиш услларида улардан тозалашнинг иложи бўлмаган ҳолларда противогазлардан, респиратор ва докали маскалардан фойдаланилади. Бериладиган ҳимоя воситалари СМ 245 - 763 санитария меъёрлари асосида бўлиши шарт. Инсон танаси, яъни тери орқали таъсир этувчи омилларга турли кимёвий моддалар, тана орқали сингувчи газ, суюқликлар ҳамда ишқор ва кислоталар киради. Ишлаб чиқаришда бундай моддаларнинг бўлиши ишчи хизматчилардан тана териларига эҳтиёткорликни талаб этади. Бундай моддалар терига сачраши ёки ишчи эҳтиётсизлиги туфайли тегиши, натижада терини жароҳатлаши мумкин. Бундай моддалар билан ишлашда резина қўлқоп, шаффоф ойнали кўзойнак, палатабоп полотнодан тикилган шлёмли комбинезон (ГОСТ 15449 - 69 ва ГОСТ 6811 - 69), резина қўлқоп, резина этиклардан фойдаланиш тавсия этилади. Меъда ичак орқали таъсир этувчи зарарли омиллар истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари билан қўшилиб кетиши мумкин бўлган зарарли ва заҳарли моддалар билан изоҳланади. Шунинг учун ҳам бундай моддалар билан ишлашда эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади. Иш жойларида ювиш воситалари бўлишлиги талаб этилади. Айниқса циан ва хром бирикмали моддалар билан ишлашда резина қўлқоп билан ишлаш, ишдан сўнг қўлни албатта совунлаб ювиб ташлаш зарур. Бу каби ҳолларни қўрғошин бирикмали моддалар билан ишлаганда ҳам унутмаслик керак. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling