Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Нафас олиш органларига таъсир этувчи омиллар
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Терини ҳимоя қилувчи оддий воситаларга
- Хона ҳавоси ифлосланишини баҳолаш
- Ишлаб чиқариш корхоналарининг шамоллатиш ва ёритиш тизими
Нафас олиш органларига таъсир этувчи омиллар
таъсирини камайтириш ГОСТ 12.1.005-88-«Ишчи зоналар ҳавосига умумий санитар-гигиеник талаблар» бўйича ишчи ўринларидаги ҳаво таркибидаги зарарли омилларнинг миқдорлари, рухсат этилган чегаравий меъёр(РЭЧМ)лари кўрсатиб ўтилган. Иш жойларида эса шамоллатиш, тозалаш қурилмаларидан фойдаланиш зарурияти туғилади. Зарарли моддалар таъсиридан ҳимояланишда зарурий ҳимоя воситаларидан ГОСТ 12.4.001-87-«Индивидуал ҳимоя воситаларига умумий талаблар» га мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади. Агар ҳаводаги мавжуд чанглар заҳарли ёки ўзидан нурланииш чиқарадиган бўлса, ҳимоя воситаларининг ҳатто ҳавони фильтрлаш билан комплекс ҳолдаги туридан фойдаланиш керак. Бунга фильтрловчи ҳимоя кийимлари киради. Фильтрловчи ҳимоя кийимлари (ЗФО-58) - бу ҳимоя воситаси комбинезон, пайтава ва шлёмости астардан ташкил топган. ЗФО-58 русумли газниқоб, резинали этик ва қўлқопдан иборат жамлама ҳолда ҳам фойдаланилади.
Хона ҳавоси ифлосланишини баҳолаш Корхона ва ташкилотлардаги хона ҳавоси билан турли кўринишдаги зарарли моддаларнинг аралаш ҳолда мавжудлиги ушбу ҳавонинг ифлосланганлигини билдиради. Ифлосланишни баҳолаш оғирлик методи ва микроскопик таҳлил усулларида аниқланади. Ҳавонинг ифлосланишларини ҳавога аралашган моддаларнинг турига қараб қуйидагича баҳоланади: агар ҳаво қаттиқ моддалар чанглари билан ифлосланган бўлса, чангнинг оғирлиги ўлчаб топилиб, чангнинг бу миқдори ҳавонинг қанча ҳажмига тўғри келиши ҳисобланади. Бу баҳолаш тури оғирлик методи бўлиб, бунда умумий ҳаво таркибидаги чанг концентрацияси мг м3 да белгиланади ва бундаги мг - чанг оғирлиги, м3 - ҳавонинг ҳажми ҳисобланади. Ишлаб чиқариш хоналаридаги, умуман олганда иш жойидаги ҳаво муҳитининг чанг билан ифлосланишида уларнинг ифлосланганлик даражалари тортма таҳлил усулидан фойдаланиб аниқлаш энг қулай ҳисобланади. Бунинг учун аспирацион қурилмага ўрнатилган аниқ оғирликдаги момиқ материалдан тайёрланган чанг тутувчи фильтрли аспирацион қурилмадан фойдаланилади (-расм). -расм: ҳаво муҳитининг чанг билан ифлосланиш даражасини аниқлашга мўлжалланган аспирацион қурилма: A-ҳаво сўргич; B-сўрилган ҳаво ҳажмини ўлчагич; D-ҳаво сўргич орқали ўтган ҳаво учун идиш; С-ҳаво таркибидаги чангни ушлаб қолувчи фильтр. 1- ҳаво сўргич; 2- ҳаво сўрилишини назорат қилувчи шиша най; 3- сўрилган ҳавонинг ҳажмини аниқловчи газ ҳисоблагич; 4- тозаланган ҳаво қабул қилувчи идиш; 5- чангли ҳаво кирувчи шланг; 6- чанги тутиб қолинган ҳаво шланги; 7- ҳаво сўргич включатели; 8- ҳаво ўтишини назорат қилишда ишлатиладиган най ичидаги ҳилпировчи толалар. Ҳаводаги чангнинг концентрациясини аниқлашнинг бир неча (колориметрик, нефелометрик, титриметрик, индикацион, оптик, электр ва стандарт ёки гравиметрик каби) усуллари мавжуд бўлиб, буларнинг энг қулайи ҳамда кўп қўлланадигани оғирлик методи стандарт усулдир. Унинг туб маъноси қуйидагича: аниқлашдан олдин фильтр оғирлиги аналитик тарозида ўлчанади ва деб белгиланади. Ўлчанган фильтр қурилмага ўрнатилиб, орқали маълум миқдорда чангли ҳаво ўтказилади(чанг кўп-озлигига қараб 10-20 минут). Ҳаво ўтказиб бўлгандан сўнг чангли фильтр оғирлиги тарозида ўлчанади. Фильтр оғирлигидаги фарқ унда тутиб қолинган чанг оғирлиги ни (мг) шу фильтр орқали сўрилган ҳавонинг ҳажми га нисбати билан ўлчанадиган катталик орқали чангнинг иш жойи ҳавосидаги концентрацияси аниқланади. Бу катталикнинг ўлчов бирлиги да бўлади: . Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: қуритиб, тарозида тортилган фильтрлар патронга ўрнатилиб, шланг орқали ҳаво сўрувчи қурилмага маҳкамлаб ўрнатилади. Ишлаб чиқариш хоналарида чанг концентрациясини аниқлаш иш жойларида, ердан тахминан 1,5 м баландликда, яъни ишчининг нафас олиш зонаси баландлигида бажарилади. Намуна олувчи материал(фильтр) сифатида ҳавони яхши ўтказувчи перхлорвинил матоси ФПП-15-аналитик аэрозол фильтрлари ишлатилади. Бу фильтрлар жуда майда чанг заррачаларини ҳам яхши ушлаб қолади, аэродинамик қаршилиги кам, бу эса катта ҳажмда (100 лмин гача) ҳавони ўтишига имкон беради. Бундан ташқари ФПП – 15 газламаси намни ўзидан итариш, яъни гидрофоб ҳусусиятига эга. Сўриладиган чангли ҳавонинг нисбий намлиги 100 % га яқин шароитни ҳисобга олмаганда, тайёрланган фильтрлар ўзининг доимий оғирлигигача қуритиш талаб қилинмайди. Бундай ҳолда тажрибадан сўнг фильтрларни термостатда 55-800С да 20-30 минут қуритиш керак ва 1 соат давомида хона ҳароратида ушлаш керак. Шундан сўнг фильтрлар оғирлигини ўлчаш мумкин. Аниқ маълумот олиш учун фильтрга ўтирган чангнинг оғирлиги шу фильтр оғирлигининг 15% идан кам бўлмаслигини назарда тутиш керак. ФПП-15 газламасидан тайёрланган фильтрлар эса енгил. Масалан: 18 юзали АФА-В-18 маркали фильтрнинг оғирлиги тахминан 100 мг дан кам эмас. Шунинг учун бундай фильтрларда чангнинг миқдори чанг ўлчаш натижасига кўра камида 15 мг бўлиши керак, ҳаводаги чанг концентрацияси катта бўлган цехларда унинг миқдори 30-50 мг дан ошиб кетмаслги керак, чунки бу ҳолда фильтрнинг аэродинамик қаршилиги анча ортиб кетади. Ҳавонинг ифлосланганлик даражасини микроскопик таҳлил асосида баҳолашда микроскопнинг аниқ ўлчам юзали шиша ойначасига ўтирган чангларнинг шу квадратлаб қўйилган ўлчам ичидаги чанглар сони ҳисобга олинади. Бу усулнинг қиёсий таҳлил деб белгиланади ва унинг қанча вақт (соат)да ўтирганлигининг ўз жадваллари асосида ҳисоблаш иши олиб борилади. Бу усул оғирлик методига нисбатан аниқлик даражаси паст бўлади. Бунга сабаб шуки, узоқ вақт мобайнида ўтирмайдиган чанглар ҳисобига ўлчов натижаси озроқ бўлади. Ҳаво таркибидаги зарарли газлар миқдорининг меъёрида сақлаш муҳим ўри нда туради. Шунинг учун ҳаво таркибидаги газлар миқдорини турилади. Такрорлаш учун саволлар: Чангнинг ҳаводаги таркиби бўйича баҳолашнинг қандай усуллари бор? Чангли ҳавони баҳолашда чанг концентрацияси, яъни, чангнинг ҳаводаги миқдорини оғирлик методи бўйича қандай ўлчанади? Чангли ҳавони баҳолашда чанг концентрацияси, яъни, чангнинг ҳаводаги миқдорини микроскопик усулда қандай ўлчанади? 4.Ишлаб чиқаришга салбий таъсир этувчи омиллар қандай бўлади? 5.Зарарли омиллар деб нимага айтилади? 6.Заҳарли омиллар деб нимага айтилади? 7.Зарарли омиллар ёки уларнинг инсонга салбий таъсирини камайтириш тадбирлари билан ким шуғалланиши керак? 8.Нафас олиш органлари орқали зарарли омилларнинг таъсир этишини камайтириш чора-тадбирлари нималардан иборат? 9.Зарарли омилларнинг тери орқали таъсир этишини камайтириш чора-тадбирлари? 10-маъруза:Ишлаб чиқариш корхоналарининг шамоллатиш ва ёритиш тизими Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling