14-жадвал:
Шовқин
|
Кенг полосали шовқиннинг бир сменадаги жами таъсир этиш давомийлиги
|
Қўшимча бўлганида децибел ва «А» децибелларга киритиладиган тузатмалар
|
Кенг полосали
|
Тональ ёки импульсли
|
4-8 соат
|
1-4 соат
|
0,25-1 соат
|
5-15 минут
|
5 минутдан кам
|
0
|
-5
|
0
|
6
|
12
|
18
|
24
|
Шовқин белгиланган меъёрдан баланд бўлган иш жойларида, яъни товуш баландлиги 85 дБА дан ортиқ зоналарда ГОСТ 12.1.003-76 га биноан хавфсизлик белгилари билан белгилаб қўйилиши, бу зоналарда ишловчилар эса индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.
Шовқин ва титрашни камайтириш
Шовқин ва титраш таъсиридан ҳимояланишдан олдин уларни сўндиргичлар, изоляция, ютувчи мосламалардан фойдаланиланиб, камайтириш чора-тадбирлари белгиланади. Шовқинни пасайтириш учун товуш сўндиргичлардан, шовқин манбаларини тўсиқлар билан ўрашдан, хонага турли шаклдаги шовқин ютгич материалларни осиш усулидан, турли хилдаги тўқима материаллардан фойдаланилади. Шовқинларни камайтиришдан ташқари уларнинг ишчига таъсирини камайтириш мақсадида индивидуал ҳимоя воситалари – резина тиқин (қулоқ тешиги учун), қулоқчин(наушник)лардан фойдаланилади.
Титрашлардан ҳимояланишда титраш ютувчи мосламалар – юмшоқ материал (резина)лар, турли пружинали ёки эластик хусусиятга эга бўлган материаллардан тайёрланган тагликлар ўрнатиш каби имкониятлардан фойдаланилади. Масалан, оддий хўжалик чок машинаси таг қисмига тўртта юмшоқ резина қирқим қўйишнинг ўзидан титрашнинг пасайишини уй шароитида кузатиш мумкин.
Юқоридаги каби тушунчаларни ёшларга ўргатишда ҳозирги кунда эргономика фани ривожланиб бормоқда. Эргономика ишлаб чиқаришда инсон ва машинанинг ўзаро таъсири тўғрисидаги фан бўлиб, грекча ergon - иш, nomos - қонун маъноларини англатади.
Эргономика икки асосий фандан: муҳандислик психологияси ва техник эстетикадан иборат.
Эргономика шунингдек, меҳнатда инсоннинг функционал имкониятларидан фойдаланиш йўлларини ўрганади, меҳнат хавфсизлигини ва меҳнат унумининг ўсишини таъминлайдиган, меҳнат қилиш учун қулайликлар яратадиган, инсоннинг иш қобилиятини оширишга, кучи ва соғлигини сақлашга ёрдам берадиган меҳнат шароитларини ишлаб чиқади, меҳнатни илмий ташкил қилиш ва жамоада қулай ижтимоий-психологик шароит яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |