Шовқин ва титрашга қўйиладиган талаблар
Шовқин таъсиридан кишилар асосан асаб касаллигига йўлиқадилар. Бундан ташқари, шовқиннинг меъёридан ортиб кетиши кишининг кўзи, ошқозон-ичак фаолиятларининг бузилиб, ҳамда зарарланишига олиб келишлиги ҳозирги кунга келиб маълум бўлди. Шунинг учун ҳам шовқинга қарши кўриладиган чора ва тадбирлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади.
Шовқинни меъёрлаш асосида товушни меъёрлаш ётади. Шу мақсад йўлида қабул қилинган стандарт меъёрлар (СМ) ва ГОСТларнинг айримлари қуйидагича мақсадларни ўз ичига олади:
ГОСТ 12.1.003 - 83 - товуш меъёри, дБА, ишлаб чиқариш корхоналари ва транспорт воситалари учун;
СМ 3077 - 84 - яшаш жойи ва биноларини шовқин бўйича меъёрлаш, рухсат этилган шовқин меъёри;
ҚМҚ II- 12 - 77 - яшаш ва жамоат бинолари ва худудларида шовқинни меъёрлаш.
Титраш таъсиридан ҳам кишилар асосан асаб касаллигига йўлиқадилар. Бундан ташқари ички органлар касалланиши, айниқса суяк тўқималари касалланиши, бунинг натижасида суяк бўғимларининг нотўғри ўсиши, яъни қийшайиш ҳолатлари. ҳаттоки суякнинг емирилиши кузатилади. Шуларни ҳисобга олиб, титрашга меъёрий талаблар қўйилади.
Титрашни меъёрлаш мақсадида қуйидаги стандарт меъёрлар ва ГОСТлар қабул қилинган:
ГОСТ 12.1.012 - 90 - меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизими. Титраш хавфсизлигининг умумий талаблари;
ГОСТ 16519 - 78 - қўл машиналари. Титраш параметрларини ўлчаш усуллари;
ГОСТ 12.4.002 - 74 - қўлни титрашдан ҳимоя қилиш, индивидуал ҳимоя восита. Умумий талаблар;
ГОСТ 12.4.024 - 76 - титрашдан ҳимояловчи махсус оёқ кийимлар. Махсус техникавий талаблар. Титрашдан ва шовқиндан ҳимояланиш.
Шовқин ва титрашлар ишчиларга меъёридан ортиқ бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Қисқа муддатли, зарурий ҳоллар учун рухсат берилганда ҳам ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда, ишлаш вақти қисқартириб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |