Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Асосий ёруғлик техникаси катталиклари ва уларнинг
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- -маъруза: Ишлаб чиқаришда шовқин ва титраш
Асосий ёруғлик техникаси катталиклари ва уларнинг
ўлчов бирликлари Электромагнит спектри қисмлари 10-340000 нм (нанометр) узунликдаги тўлқиндан иборат бўлиб, у спектрнинг оптик қисми (области) дейилади. Спектрнинг оптик қисми қуйидагиларга бўлинади: инфрақизил нурланишлар, унинг тўлқин узунлиги 340000-770 нм; кўринадиган нурланишлар, унинг тўлқин узунлиги 770-380 нм; ультрабинафша нурланишлар, унинг тўлқин узунлиги 380-10 нм. (В пределах) Нурланиш спектрининг кўринадиган қисм соҳасида турли узунликдаги тўлқинлар турлича ёруғлик ва рангли тасвирлар (спектрлар) ҳосил қилади: бинафша ( 400 нм) дан қизил ( 750 нм) ранггача. Шулар орасидан кўриш сезгирлиги сариқ-яшил ( 555 нм) нурланишига кўпроқ бўлади. Ёритиш миқдор ва сифат кўрсаткичлари билан ҳарактерланади: миқдорий кўрсаткичларга ёруғлик тўплами (поток), ёруғлик кучи, ёритилганлик, равшанлик (яркость) киради. Нур поток қисми инсоннинг ёруғлик каби кўриниши деб қабул қилиниб, ёруғлик потоги Ф дейилади ва люмен (лм) да ўлчанади. Ёруғлик потоги нафақат физик катталик сифатида, балки физиологик, яъни кўриш қобилиятига асосланиб ўлчанади. Ҳамма ёруғлик манбаалари, шу жумладан ёритиш ускуналари атрофга нотекис ёруғлик потоги учун унинг зичлиги (атрофдаги) - ёруғлик кучи I катталиги киритилган. Бу I формула орқали аниқланади. Бунда, dФ - ёруғлик потоги; d - элементар бурчак остидаги (ичидаги) текис тарқалувчи бошланғич ёруғлик. Ёруғлик кучи бирлиги учун кандела (кд) қабул қилинган бўлиб, бу тўла нурланувчи майдон юзаси 1 600000 м2 (давлат ёруғлик эталони) чиқувчиёруғлик кучи. Бу 101325 Па босим остида, платинанинг қотиш ҳарорати (2046,65К) да перпендикуляр йўналишда чиқиш бўйича ҳисобга олинади. Ёритилганлик , бу ерда, dФ - ёруғлик потоги; dS -элемент юзаси. Ёритилганлик учун ўлчов бирлиги люкс (лк) қабул қилинган. Равшанлик L d2ф (d.dS.cosQ) dI dS.cosQ, бу ерда, dI - dS юзага Q бурчак остида тушувчи нурланиш, кд . м-2 Қайтиш коэффициенти - юзага тушувчи ёруғлик потогининг қайтариши билан ҳарактерланади. Бу Фкай нинг Фтуш га нисбати сифатида аниқланади. Ёритишнинг сифат кўрсаткичларига пульсация коэффициенти, дискомфорт ва кўришнинг пасайиш кўрсаткичлари, ёруғликнинг спектрал таркиби кабилар киради. Кўриш ишлари шароитлари фон каби, фон билан объект контрасти, объектнинг кўриниши сифатида бўлади. Иш жойидаги ёритилганликни люксметрда ўлчанади. Люксметрда асосан ёруғликни селенли фотоэлемент – ёруғлик қабул қилгичга туширилади ва унда ёруғликнинг кўп-озлигига кўра ҳосил бўлган ток кучига кўра гальванометр стрелкаси ўзгариш бурчагига қараб ёритилганлик ўлчанади. -расм. Ю-16 Люксметри 1-гальванометр, 2-селенли фотоэлемент, 3-ёруғлик фильтри. Такрорлаш учун саволлар: 1.Ишлаб чиқариш шамоллатишдан мақсад нима? 2.шамоллатиш қурилмаларининг қандай турларини биласиз? 3.Табиий ёритишга қандай талаблар қўйилади? 4.Табиий ёритилганлик козффициенти қандай аниқланади? 5.Ёритилганлик даражаси қандай аниқланади? 6.Ёритиш қандай мкъёрланади? Таянч сўз ва иборалар: Ёритиш. Табиий ёритилганлик ва унга қўйиладиган талаблар. Сунъий ёритилганлик ва унга қўйиладиган талаблар. Табиий ёритилганлик коэффициенти. Ёритилганликни ўлчаш. Ёритишни меъёрлаш. Ишлаб чиқариш ҳудудларига бўлган санитар-гигиеник талаблар. Ишлаб чиқариш биноларига бўлган санитар-гигиеник талаблар. Психологик омиллар. Физиологик омиллар. 11--маъруза: Ишлаб чиқаришда шовқин ва титраш Режа: 1.Ишлаб чиқаришда шовқин ва титраш. Уларнинг инсон организмига зарарли таъсири. Юзага келиш сабаблари ва манбалари. 2.Шовқин ва титрашни таснифлаш, муҳофаза чора-тадбирларини белгилаш. 3.Ультра ва инфратовушларнинг инсон организмига зарарли таъсири. Юзага келиш манбаалари ва сабаблари. Ҳимояланиш воситалари. 4.Ишлаб чиқаришда зарарли нурланишлар, уларнинг хусусиятлари ва инсон организмига таъсири. Юзага келиш манбалари ва сабаблари. Уларни таснифлаш ва меъёрлаш. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling