Фаолият хавфсизлигини таҳлил қилиш
Фаолият хавфсизлигини таҳлил қилиш деганда инсон фаолияти даврида юзага келадиган салбий омиллар – хавфли омил, зарарли омилларнинг инсонга таъсири туфайли организма қандай ўзгаришлар содир бўлишлиги, омиллар келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш йўллари ёки уларни рухсат этилган меъёрга нисбатан солиштирилганда қай даражада эканлигини билиш ҳисобланади. Жароҳатланишни таҳлил қилишда унинг асосий сабаблари:
-техник;
-ташкилий;
-индивидуал;
-руҳий;
-физиологик;
-табиий кўринишдаги сабаблари аниқланади. Булардан ташқари бахтсиз ҳодиса кузатилса, қуйидаги таҳлил усуллари аниқланади.
Меҳнат муҳофазасининг текшириш(тадқиқот) объектлари
Меҳнат муҳофазаси асосан ишчи-ходимлар меҳнат фаолиятлари даврида ўзларининг саломатликларини йўқотмасликлари, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари, иш унумдорлиги юқори кўрсаткичларга эришиши учун хизмат қилади. Шунинг учун унинг иш объекти бевосита корхона ишчилари билан боғлиқ ҳолда бўлади.
Корхона ишчилари меҳнат жараёнида юзага келадиган зарарли, заҳарли ва хавфли омилларни олдиндан билишлари, уларнинг олдини олишдаги турли чора-тадбирларни олдиндан ишлаб чиқиш меҳнат муҳофазасининг асосий масаласи бўлганлиги учун ҳам, унинг асосий текшириш объекти корхона-ишчи-ишлаб чиқариш бўлиб ҳисобланади. Агар ишчи ишлаб чиқариш жараёнида юзага келувчи зарарли ва хавфли омилларни ўз вақтида англаб етса, унга қарши чора-тадбирларни амалга ошира билса, унга амал қила олса, касб касаллигига йўлиқмайди, бирор бахтсиз ҳодиса келиб чиқмайди. Булар ўз навбатида ишлаб чиқариш жараёни давомийлигига, ишнинг сифатига ва меҳнат унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
2.Хавфсизликни таъминлаш усуллари, таърифлари
Инсон меҳнат фаолияти жараёнида бўладиган фазо – иш жойи (гомосфера),доим мавжуд ёки вақти-вақти билан хавф пайдо бўладиган фазони ноксосфера дейилади.
Хавфсизликни таминлашга қуйидаги усуллар орқали эришилади:
а) гомосфера ва ноксосферани фазовий ва вақт бўйича ажратиб қўйиш, буни ҳал қилиш учун масофадан бошқариш, автоматлаштириш, работлаштириш воситалари ёрдамидан фойдаланилади;
б) хавфларни йўқотиш йўли билан ноксосферани меъёрлаштириш. Бу усулга ишчиларнинг шовқин, газ, чангдан жароҳатланишидан сақловчи шахсий ва биргаликдаги ҳимоя воситаларини қўллаши киради;
д) бу усул ишчиларни тегишли муҳитга мослаштиришга, уларни ҳимоялаш даражасини кўтаришга йўналтирилган ҳар хил воситалар ва усуллар: касбига қараб танлаш, руҳий таъсир ва (шахсий) ҳимоя воситалари қўллашни ўз ичига олади. Амалда эса юқорида айтилган усуллар биргаликда қўлланилади.
Хавфсизликни таъминловчи воситаларга, жамоа (ЖҲВ) ва шахсий (ШҲВ) ҳимоя воситалари киради. Улар ўз навбатида хавфсизликнинг тури, тузилиши, ишлатиш соҳасига кўра гуруҳларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |