Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Download 1.99 Mb.
bet13/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Иш жойларини паспортизация қилиш

Ҳар қандай корхоналарда ишчилар учун қулай меҳнат шароит яратиб бериш чора-тадбирлари белгиланади. Корхонанинг маъмурий биноси бўлиши билан бирга ишлаб чиқариш бинолари, турли таъмирлаш цехлари, устахоналарнинг бўлишлиги уларда ишловчилар учун меҳнат муҳофазаси талаблари асосида қулай меҳнат шароитларини яратиб берилади.


Қулай меҳнат шароитларини яратиш уларнинг иш ўринларини – иш жойларини паспортизация қилишдан бошланади. Паспортизация – бу иш жойларида юзага келиши мумкин бўлган зарарли омиллар, иш объектида қўлланиладиган электр энергиясининг тури, кучли энергия ва босимда ишловчи қурилмалар ҳамда идишлар, ишчилар учун зарур бўлган хона ҳажми ва майдони, иш вақти кабиларни рўйхатга олиш ҳисобланиб, буни корхона бош муҳандиси, меҳнат муҳофазаси муҳандиси, цех ёки участка бошлиғи биргаликда амалга оширадилар.
Паспортизацияда иш жойининг зарарлилик ва хавфлилик даражаси, ёнғин хавфсизлиги бўйича категорияси кабилар ҳам кўрсатилади. Бунда иш жойидаги барча жиҳоз ва қурилмалар техник паспорт асосида бўлишини ҳам текшириш амалга оширилади.
Зарарлилик ва хавфлилик даражалари меъёридан ортиқ бўлган иш жойларида ишловчилар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси асосида қўшимча имтиёз оладилар ва улар рағбатлантирилиши керак.
Такрорлаш учун саволлар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқороларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи қандай кўрсатилган?

  2. Аёлларнинг меҳнат қилишларида уларга берилган имтиёзлар қандай кўрсатилган?

  3. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексида нималар ҳақида сўз юритилади?

  4. Меҳнат кодексининг меҳнат муҳофазаси бўлимида нималар ҳақида сўз юритилади?

  5. Аёллар ва ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилиш меҳнат кодексида қандай ифодаланган?

  6. Меҳнат хавфсизлигининг стандартлар тизими нимани кўрсатади?


Таянч сўз ва иборалар:

  1. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигига доир қонунлар.

  2. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигига доир ҳужжатлар.

  3. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси меҳнат тўғрисида.

  4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси меҳнат тўғрисида.

  5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси аёллар меҳнати тўғрисида.

  6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ўсмирлар тўғрисида.

  7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси тиббий кўрик тўғрисида.

  8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ноқулай меҳнат шароитлари тўғрисида.

  9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси меҳнат шароитлари тўғрисида.

  10. Меҳнат хавфсизлиги стандартлар тизими(ССБТ).

3-маъруза:Фаолият хавфсизлигини таҳлил қилиш.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling