Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Фаолият хавфсизлиги қонун – қоидаларга амал қилинишини назорат қилиш тизими, қоида ва талабларни бузганда тортиладиган жавобгарликлар


Download 1.99 Mb.
bet10/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Фаолият хавфсизлиги қонун – қоидаларга амал қилинишини назорат қилиш тизими, қоида ва талабларни бузганда тортиладиган жавобгарликлар
Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотларида фаолият хавфсизлиги ишлаб чиқариш ва барча меҳнат турларига хос бўлган қонун-қоидаларга амал қилиш талаб этилади. Бу ишлар юзасидан тегишли назорат қилиш тизими мавжуд бўлиб, булар корхонанинг ички назорат бўлими ҳамда давлат назорат органлари ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари бўйича бош жавобгар шахс Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 13-боб, 211-моддага биноан иш берувчи эканлиги, қолаверса, меҳнатни муҳофаза қилиниш ҳуқуқи республиканинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган, четэллик бўла туриб, ишлаётган шахсларга берилишилари ҳам меҳнат муҳофазаси қонунларида берилган. Меҳнат муҳофазаси бўйича жавобгарлик қонун билан белгилаб қўйилган.


Меҳнат муҳофазасининг назорат ишлари

Меҳнат ҳақидаги қонунчиликка ва меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларга риоя қилинишини қуйидагилар назорат қилади: ўз фаолияти бўйича корхона ва ташкилот маъмурияти ҳамда уларнинг юқоридаги органларига боғлиқ бўлмаган ваколатли махсус давлат назорат органлари; касаба уюшмалари; шунингдек, уларнинг раҳбарлигидаги техник ва меҳнат ҳуқуқий инспекциялари.


Давлат назорат органларига қуйидагилар киради: Госгортехнадзор(Давлат тоғ техник назорат) (надзор-назорат), госэнергонадзор(Давлат энергия назорати), госсаннадзор(Давлат санитария назорати), госпожарнадзор(Давлат ёнғин назорати).
Госгортехнадзор саноатда ишларни хавфсиз олиб бориш қоидаларига амал қилинишини текширувчи давлат назорати бўлиб, у ўзининг қуйидаги бўлинмаларига эга: котлонадзор(иситиш қозон назорати) ва кўтариш қурилмалари, тоғ-техник, газ инспекциялари ва шу каби инспекциялар; қурилишда юк кўтариш машиналари билан ишлашда, босим остида ишловчи қозон қурилмалари ва идишлардан, буғ ва иссиқ сув қувур узатмаларидан фойдаланишда, портлатиш ишларини бажаришда ишларнинг хавфсиз бажарилишини назорат қилади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling