Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Давлат тоғ техник назорат (Госгортехнадзор) –


Download 1.99 Mb.
bet11/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Давлат тоғ техник назорат (Госгортехнадзор) – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ишлаб чиқаришда ишни хавфсиз юритиш ва тоғ назорати бўйича Давлат қўмитаси Давлат органи бўлиб ҳисобланади. Госгортехнадзоркорхоналарда руда, норуда, кимёвий ишлаб чиқаришга кииришишдан аввал хавфсизликни тўла назорат қилиш, қозонхона қурилма ва идишларини, кўтариш қурилмалари, юқори босимли идишлар, юқори босимли буғ ва иссиқ сув қувурлари, ташиш ишларига боғлиқ ишлар, табиий ва нефтегазларни сақлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилади.
Госгортехнадзорнинг бош вазифаси:
-ишга хавфсиз киришиш бўйича назоратни ўрнатиш;
-корхоналарда авария, касб касалликлари ва жароҳатланишни олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказиш назоратини ўрнатиш;
-қандай бўлишидан қатъи назар корхоналарда санитария меъёри ва хавфсизлик техникаси кўрсатмалари бўйича ягона таъминот тадбири билан таъминлаш.
Техник назорат корхоналарда бевосита район ёки вилоят тоғ-техник инспекциясига кирувчи Госгортехнадзор инспектори орқали олиб борилади.
Давлат тоғ техник назорат ва унинг маҳаллий органлари қуйидаги ҳуқуққа эга:
-назорат остидаги корхона, ишлаб чиқариш, объектларда хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиниши, ишчиларнинг ишга рухсат берилиш тартиблари, шу билан бирга шу борадаги ишчилар билимини ҳамда аттестация тартиблари бўйича текширув ўтказиш;
-корхонадаги хавфсизлик техникаси, касб касалликлари, жароҳатланиш кабилар бўйича масъул шахсларни эшитиш, зарур бўлганда хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминлашга йўналтирилган қарор қабул қилиш;
-ҳарбийлашган тоғ қутқарув қисмлари ҳолати ва тайёргарлигини назорат қилиш;
-аварияга қарши ҳимоя режалари, қутқарув ишлари бўйича тузилган режалар ва уларни амалдаги ҳолатга мос келишлиги бўйича назорат қилиш;
-корхоналарда оғир бахтсиз ҳодисалар содир этилган бўлса унинг келиб чиқиш сабабларини қонун доирасида текшириш, корхона раҳбарларини текширув натижалари асосида уларга хавфсизлик техникаси бўйича меъёрий ҳужжатлар асосида бажариш шартлари билан қарорлар қабул қилиш.
Госгортехнадзор ва унинг маҳаллий органлари ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
-хохлаган вақтда ўз назоратида турган корхона, ишлаб чиқариш, объект ва ташкилотда текширув ўтказиш, қурилмаларни техник гувоҳнамалантириш, ҳисоботлар билан танишиш, технологик жараёнларнинг техник ҳужжатларини текшириш, амалдор шахслардан тушунтириш олиш, Госгортехнадзор органларига тегишли фаолиятларга тегишли бўлган турли саволлар бўйича бошлиқдан маълумотнома олиш;
-корхона ва ташкилотларда хавфсизлик техникасига зид ишлар, аварияга дучор қилиши мумкин бўлган ишлар, бахтсиз ҳодиса келтириб чиқариши мумкин бўлган ишлар кузатилганда, ишларни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар бериш. Бундай ҳолларда ишларни қайта бошлаш фақат Госгортехнадзор рухсати билан амалга оширилади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling