Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти
Download 1.99 Mb.
|
1ХФХ МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш санитарияси
Таянч тушунча: мехнат гигиенаси, микроиқлим, зарарли омиллар, шовқин, титраш, ноқулай микроиқлим, ултратовуш, инфратовуш, зарарли моддалар
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади: -корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги; -меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа соҳалари билан мувофиқлаштириш; -мулкчилик ва бошқарув шаклларидан қатъий назар барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона талабларни ўрнатиш; -иш жойларида экологик хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ва атроф-муҳитни тизимли мониторинг қилиш; -корхоналарда меҳнат муҳофазаси талабларининг белгиланган тартибда бажарилишини назорат қилиш ; -ходимлар учун хавфсиз ускуналар, технологиялар ва ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш; -меҳнатни муҳофаза қилишда фан, техника ютуқларидан ва илғор ички ва ташқи тажрибалардан кенг фойдаланиш; ходимларни махсус кийим ва пояфзал, шахсий ҳимоя воситалари, тиббий-профилактика воситалари билан бепул таъминлаш. (1-боб 1-модда) Ишлаб чиқариш санитарияси Ишлаб чиқаришда ишчи организмига алоҳида технологик жараёнларнинг касб касалликларига олиб келувчи зарарли таъсирларини огоҳлантирувчи ва соғлом меҳнат гигиенаси билан таъминловчи санитар-техник тадбирлар тизими ишлаб чиқариш санитарияси дейилади. Ишлаб чиқариш санитариясининг вазифаси: Соғлом меҳнат шароитини таъминлаш, касб касалликларининг олдини олиш дан иборат. Соғлом меҳнат шароити яратиш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: - ишлаб чиқариш муҳитида меъёрий метеорологик (микроиқлим) шароитлар яратиш; - токсик моддаларнинг чанг, буғ ва газларининг зарарли таъсирларини йўқотиш, йўқотишнинг иложи бўлмаган ҳолларда камайтириш; - ишчи зоналарда ва ишчи ўринларида шовқин ва титрашларни йўқотиш ёки камайтириш; - ишчи зоналарда ва ишчи ўринларида рационал ёритишни таъминлаш; - радиоактив модда ёки изотоплар билан боғлиқ нурланиш касалликлари профилактикаси; - совуқ ёки иссиқ ҳарорат шароитида ишловчилар учун махсус меҳнат режими; - зарурий санитар-маиший хоналар ва қулайликлар билан таъминлаш; - махсус кийим, махсус оёқ кийими ва шахсий(индивидуал) ҳимоя воситалари билан таъминлаш; - қўл меҳнатини енгиллаштириш мақсадида технологик жараёнларни автоматлаштириш, янгилаш; - саноат корхоналарини асраш қоидалари, технологик жараёнларни ташкил этиш ва жиҳозларни ўрнатиш қоидаларини ишлаб чиқиш; - ташқи муҳит физик омилларининг рухсат этилган параметрларини белгилаш. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling