Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


Download 1.99 Mb.
bet65/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

Кўндаланг кесимининг шакли

Пўлат ерга улагичлар ва уловчи ўтказгичларнинг энг кичик ўлчамлари

бинода

Ташқи қурилмаларда

ерда

Доиравий кесимли: диаметри, мм

5

6

10 (рухланган бўлса 6)

Тўғри тўрт бурчакли: кесими, мм2
қалинлиги, мм

24
3

48
4

48
4

Бурчаклик пўлат:
Токчаларининг қалинлиги, мм

2


2,5


4


Газ узатиш қувурлари:
Деворчаларининг қалинлиги, мм

2,5


2,5


3,5


Юпқа деворли қувурлар:
Деворчаларининг қалинлиги,мм

1,5


Йўл қўйилмайди

Йўл қўйилмайди

6-7-расмларда ерлантиришнинг схематик тасвири берилган.





6-расм. ҳимояловчи ерга улашнинг схемаси. 1-электрюритгич қобиғ, 2-ерга уловчи






7-расм. Машиналарни ерга улаш схемаси.
А- ташқарига чиқарилган: 1-машиналар, 2-магистрал сим, 3-электрод қозиқлари.
Б-Контурли ерга улаш: 1- машиналар, 2-контур сими, 3-электрод қозиқлари.

Бошқа томондан қаралганда, одам танасидан ўтаётган ток корпуснинг ерга нисбатан олингандаги кучланиш бўйича ҳисобланади. Бу кучланиш катталиги корпус-ер ва корпус-одам-ер деган параллел ҳолдаги эквивалент қаршиликларга боғлиқ бўлади, яъни


.
Бу ерда: - одам қаршилиги, Ом; - корпус қаршилиги, Ом; - ерлантиргич қаршилиги, Ом.
Корпус-ер қаршилиги кўп марта кичрайтирилганда бунинг катталигига корпус потенциали боғлиқ бўлади ва одамнинг туташишдаги кучланиш қуйидагича бўлади:
, В.
Бу ерда ноль потенциалли ер нуқталарига нисбатан корпусдаги унга тенг кучланиш, В; тегиб кетиш коэффициенти, у бирдан кичик бўлиб, корпусдаги кучланишнинг қандай қисмини тегиб кетиш кучланиши ташкил қилишини кўрсатади; ерга улагичдан ўтадиган ток кучи, А; ерга улагичнинг қаршилиги, Ом.
Туташиш кучланиши Uтуташиш(тегиб кетиш кучланиши) ерлантиргич орқали ўтаётган ток катталиги ва ерлантиргичдаги қаршилик Rе орқали ўлчанади. ҳар қандай тармоқда аниқ ўлчамга эга бўлади, бу билан катталигини фақат ни камайтириш орқали эришиш мумкин. Бу потенциал ўлчаниш натижаларига кўра 12 В дан катта бўлмаслиги керак.
Ерлантириш электр қурилмалари ва жиҳозларининг доимий ток ўтказувчилик вазифасини ўтамайдиган металл корпуслари орқали бажарилади. Ерлантириш қурилмасининг қаршилиги 4 Ом дан ошмаслиги керак. Истеъмолчининг суммар қуввати 100 кВА бўлган ҳолда қаршилик 10 Ом дан кичик бўлишига рухсат берилади.


Ноллаш ва унинг вазифаси


Корхоналарда 1000 В гача ишлайдиган электр қурилмаларида унинг корпуси ерлантирилган бўлиши ишончли равишда тўла ҳимояланган бўла олмайди. Шунинг учун баъзан ерлантиришга қўшимча равишда бошқача нейтраллаш усули - ноллаш қўлланилади.


Ноллаш - бу электр хавфсизлиги мақсадида электр қурилмаларининг берк ерлантирилган металл корпусларини одатда кучланишда бўлмаган нейтрал (О) ўтказгич симга улашдир. ҳар қандай электр қурилмаларнинг электродвигателларида, корпусларида ноллашга мўлжалланган винт ёки сим ўрнатиб қўйилган бўлиб, бу ўз навбатида унинг техник паспортида тегишли ёзувли ҳолда белгилаб қўйилади.
Ноллашнинг асосий вазифаси электр қурилмаларида қисқа туташув ёки баъзан кузатилиши мумкин бўлган юқори кучланиш даврида ортиқчасини шу «0» сим орқали узатиб, электр хавфсизлигини таъминлашдан иборат(8-расм).
Нолинчи симга уланган асбоб-ускунадаги изоляция тешилганда бир фазали қисқа туташув токининг занжири ҳосил бўлади. Бу занжирнинг қаршилиги нисбатан катта бўлмайди ва фаза ҳамда нолинчи симларнинг қаршиликларидан иборат бўлади. Бу ерда ҳосил бўладиган қисқа туташув токи одатдаги ҳимоя тариқасидаги ерга уланиш қўлланилган, нейтрали ерга уланмаган тармоқдаги бир фазали туташиш токидан анча катта бўлади. Шунинг учун шикастланган асбоб-ускунани ёки тармоқ участкасини ҳимоя қилувчи суюқланувчан сақлагич ёки автоматик включатель тезда ишга тушади. Хусусан, шикастланган асбоб-ускунани кучланиш таъсиридан тез ва тўла халос қилиш нолинчи симга улашнинг ҳимоя тариқасида ерга улашга нисбатан фарқ қиладиган ҳимоялаш ишининг асосидир. ҳолбуки, ҳимоя тариқасида ерга улашда ерга уланган қисмлардаги кучланиш изоляция шикастланганида пасаяди, аммо узоқ вақт сақланиб туриши мумкин.
Нолинчи сим узилган ҳолда узилган нуқтадан наридаги ҳамма асбоб-ускуналар фақат мутлақо ҳимоясиз қолиб кетмасдан, балки нолинчи сим бўлмаган ҳолдагига нисбатан ҳатто ёмон шароитга тушиб қолган бўларди, чунки узилган нуқтадан нарида нолинчи симга уланган ҳар қандай аппарат ёки электр двигателининг изоляцияси шикастланганида унинг корпусида ва бошқа нолинчи симларга уланган корпусларда кўпинча фаза кучланишига тенг бўлган кучланишлар ҳосил бўлган бўларди. Бунга йўл қўймаслик учун, биринчидан, нолинчи симнинг узилишининг олдини олишга интиладилар. Жумладан, тармоқнинг нолинчи симдан ноль нуқтага улаш учун фойдаланадиган участкасида бир қутбли включатель ва суюқланувчан сақлагичларни ўрнатишга йўл қўйилмайди ва нолинчи симлар доим назорат қилиб турилади. Бундан ташқари узунлиги 200 м дан ортадиган магистраль линияларда нолинчи симларни такрор ерга улаш ишлари бажарилади. Бунда такрор ерга улаш оралиғи 100 метрдан ортмаслиги керак. Нолинчи симни такрор ерга улаш у узилганида ҳам бошқа дастгоҳлар учун хавф олди олиниши билан фойдали ҳисобланади.
Агар нолинчи сим кесими 2 марта кичик бўлиб, кучланиши эса фаза кучланишидан 2 марта ортиқ бўлса, такрор ерга уланишсиз корпусга қисқа туташув юз берганида нолинчи симга уланган ток истеъмолчисида фаза кучланишининг қисмига тенг пасайиши кузатилади. Мана шу кучланиш корпусдаги ерга нисбатан кучланишнинг ўзи бўлади. Агарда шикастланган асбоб-ускуна яқинида битта такрорий ерга уланиш бўлса, токнинг нолинчи симига параллел бўлган ер орқали токнинг йўли корпусдан трансформатор нолинчи нуқтасигача бўлган занжиридаги натижавий қаршиликни камайтиради. Шу йўлдаги кучланишнинг пасайиши ҳам камаяди. Электр истеъмолчиси корпусидаги ерга нисбатан кучланиш янада камаяди ва нинг фақат бир қисминигина ташкил қилади:
,
Бу ерда -нейтрал ерга уланишининг қаршилиги; Rm-такрорий ерга уланиш қаршилиги;
-корпусдан нолинчи нуқтагача бўлган йўлида ер орқали ўтадиган ток.
бўлганида бўлади. Линияда иккита ва ундан кўп такрорий ерга уланишлар бўлганида корпусдаги кучланиш янада пасаяди.
Кучланиши 1000 В гача бўлган, нейтрали ерга уланган қурилмаларда манбанинг нолинчи нуқтаси билан металл ёрдамида боғланиш ҳосил қилмасдан туриб, ҳимоя тариқасида ерга улаш ман қилинади. Аммо агар айни корпуснинг ва нолинчи нуқтанинг ерга улагичлари металл ёрдамида ўзаро боғланган бўлса, нолинчи симга уловчи махсус ўтказгичга ҳожат қолмайди.
Кучланиши 380 220 В ёки 220 127 В бўлган (нейтрали ерга уланган) қурилмаларда ердан нолинчи иш сими сифатида фойдаланиш ва нейтрали ерга уланмаган, кучланиши 1000 В гача бўлган қурилмаларда фаза сими сифатида фойдаланиш таъқиқланади.
Хавфлилиги катта бўлмаган хоналарда 220 В ва ундан паст кучланишли асбоб-ускуналарда ерга ва нолинчи симга улаш қўлланилмайди. Бунинг асосий сабаби шуки, бундай симларга тегиб кетиш хавфи ортиб кетиши билан ишлаш хавфсизлиги камайиб кетади.
Кучланиши 36-42 В ва ундан паст бўлган ўзгарувчан ток электр истеъмолчиари учун ёки 110 В ва ундан паст кучланишли ўзгармас ток электр истеъмолчилари учун ерга улаш ёки нолинчи симга улашдан умумий ҳар қандай хоналарда фойдаланилмайди (портлаш хавфи бор хоналар бундан мустасно).



8-расм. ҳимояловчи нол симига улаш схемаси.
1-ҳимояловчи электрюритгич қобиғи, 2-енгил эрувчан сақлагич.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling