Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик қурилиш институти


уни орқаси билан қаттиқ асосга чалқанча ётқизиш


Download 1.99 Mb.
bet67/86
Sana07.04.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1337553
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86
Bog'liq
1ХФХ МАЪРУЗА

уни орқаси билан қаттиқ асосга чалқанча ётқизиш;

  • нафас олишини текшириш;


  • билагидан ва бўйнининг олд ён юзасидан пульсни текшириш;

  • кўз қорачиғининг ҳолатини текшириш, агар бу қорачиқ кенгайган бўлса, мияга қон келиши кескин ёмонлашганини билдиради.

    Агар ток урган киши беҳуш бўлсаю, аммо нафас олиши ва юрак уришлари барқарор бўлса, уни текис ерга ётқизиш, кийимларининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво билан таъминлаш, навшадил спирт ҳидлатиш (агар бўлса), юзига совуқ сув пуркаш ва тинч ҳолда қўйиш керак. Айни ҳолда дарҳол врач чақириш керак.
    Агар шикастланган киши ёмон нафас олаётган бўлса(ёки нафас олмаётган, томири урмаётган бўлса), унга сунъий нафас олдириш, юрагини массаж қилиш зарур. Бунинг учун уни ҳавоси тоза хонага олиб чиқиб, орқаси билан ётқизиш, бўйнига кийимларни ёстиқ кўринишга келтирган ҳолда қўйиш, тугмаларини ечиш, оғзини бегона нарсалардан тозалаб, «оғиздан бурунга» ёки «оғиздан оғизга» усулида сунъий нафас олдириш ҳамда юрагини массаж қилиш зарур. Бу қуйидагича бажарилади:
    -ёрдам кўрсатаётган киши шикастланган одамнинг боши томонида тиззалаб ўтириб, иккала қўлининг бош бармоқлари билан ток урган кишининг бурнини қисади ва дарҳол унинг оғзига трубка ёки рўмолча орқали бир неча марта қаттиқ пуфлайди. Бу ишни у то беморнинг нафас олиши тўлиқ тиклангунча ёки врач келгунча минутига 10-12 марта нафас бериш тезлигида (ҳар 5-6 секундда) давом эттиради. ҳар бир нафас чиқариш пайтида оғзи ёки бурнини бўшатиб турилади (кўкрак қафасини секин-секин босилса ҳам бўлади).
    Агар ток урган кишининг оғзи шикастланган бўлса, ҳавони унинг бурни орқали пуфлаш ҳам мумкин. Бунда унинг оғзини маҳкам беркитиб туриш керак. Шикастланган кишининг томири урмаётган бўлса, сунъий нафас олдириш билан бир қаторда юракни ҳам массаж қилиш керак. Бунинг учун шикастланган кишининг бурни ёки оғзига икки-уч марта ҳаво пуфлангач, кўкрак қафасининг юрак жойлашган томонини 15-20 марта сиқиш бажарилади (секундига бир марта ҳисобидан). Бунда у кўкракнинг пастки учдан бир қисми ҳолатини аниқлаб олиб, бир қўли кафтининг четига иккинчи қўлини қўйган ҳолда, тахминан секундига бир марта тезликда кўкрак қафасини босади, кейин яна 2-3 марта қаттиқ пуфлайди ва юрак бўшлиғидан қон томирларига қон сиқиб чиқариш мақсадида кўкрак қафасини яна 15-20 марта босади. Бунда бир минутлик танаффус ҳам тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин. Дастлабки тирила бошлаш аломатлари пайдо бўлгандан(томир уриши бошлангандан, юзининг ранги яхшилангандан, мустақил нафас ола бошлагандан) сўнг ҳам яна 10-15 минутгача юракни массаж қилиш ва сунъий нафас олдириш давом эттирилади. Биринчи тиббий ёрдам бериш билан бир қаторда тиббиёт ходимига хабар беришни унутмаслик керак.
    Ток урган кишини ҳар қандай ҳолда ҳам ерга кўмиш таъқиқланади. Чунки одам организми ток таъсирида кучсизланиб, катта энергия йўқотган бўлади.
    Электр токининг таъсирига учраган ҳар қандай киши тиббий муолажа ва стационар даволаниш босқичини ўташи шарт.
    Такрорлаш учун саволлар:

    1. Электр токларининг қандай турлари бор?

    2. Ток кучига қараб электр токлари қандай турларга бўлинади?

    3. Кучланиш катталигига кўра электр токлари қандай турларга бўлинади?

    5. Электр қурилмаларини ерлаштириш нима учун амалга оширилади? 6.Электр тармоғидаги қисқа туташув нима?
    Таянч сўз ва иборалар:
    1.Ток кучи. 2.Кучланиш. 3.Электр қаршилиги. 4.Электр қурилмаларини ерлаштириш ва ноллаш. 5. Ҳимоя ўчиргичи. 6.Сақлагич. 7.Автомат ўчиргич

    14-маъруза:Фавқулодда вазиятлар, уларнинг турлари ва хусусиятлари




    Download 1.99 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   86




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling