1.3. Камбағаллик сабаблари ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
Ўзбекистонда 1991-2019 йиллар давомида «камбағаллик» тушунчаси ўрнига «кам таъминланган аҳоли» термини ишлатилиб, камбағаллик юртимизда кўп йиллар «ёпиқ мавзу» бўлиб келди. Бу эса турли тушунмовчиликларни келтириб чиқарганлиги сир эмас. Ундан олдин эса, собиқ тоталитар тузум шароитида инсонга фақат ишлаб чиқариш манфаати нуқтаи назардан ёндашилган ва ишчи кучига инсон шахсиятидан ажралган ишлаб чиқаришнинг шахсий омили сифатида қаралган. Шунинг учун ҳам камбағаллик, ижтимоий табақаланиш тугатилган, халқ фаровонлигини ошириш ва инсонни ҳар томонлама ривожлантириш олий мақсад деб эълон қилингани билан халқнинг бевосита турмуш шароити билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга, ижтимоий-маданий соҳаларга маблағ ажратиш «қолдиқ» тамойили асосида, яъни ишлаб чиқариш эҳтиёжидан, заруриятидан ортган, қолдиқ қолган маблағ ҳисобига амалга оширилган.
Собиқ совет даврида олиб борилган иқтисодий сиёсат унинг таркибидаги республикалар «бир маҳсулотни, баъзан маҳсулотнинг бир турини, ҳатто маҳсулотнинг маълум бир қисмини ишлаб чиқаришга ихтисослаштириши керак эди»61. Шундан келиб чиққан ҳолда республикаларнинг бир қисми хом ашё етиштирувчи, бошқалари эса саноат маҳсулоти ишлаб чиқарувчи ҳудудларга ихтисослаштирилди62.
Ўзбекистон, жумладан, Фарғона водийси вилоятлари 1989 йилларга келиб пахта етиштирувчи, етарлича ижтимоий-иқтисодий муаммолар тўпланган ҳудудга айланган эди. Озуқа ва томорқа ер майдонларининг етарли эмаслиги аҳолининг чорва молларини боқиш, кўпайтириш63, аҳоли жон бошига гўшт, сут ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол даражаси бўйича Фарғона водийси вилоятлари нафақат Иттифоқ, балки республика ўрта кўрсаткичларидан ҳам паст ҳолга тушиб қолишига олиб келди64 1.2-жадвал. Маълумотлардан кўринадики, Ўзбекистонда аҳоли даромадларининг пастлиги, камбағал аҳоли қатламининг кўплиги ҳамда уларнинг харид қобилиятининг етарли эмаслиги аҳоли жон бошига озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол даражаси белгиланган нормадан паст бўлган.
1.2-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |