Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Аҳоли фаровонлигини ошириш омиллари таснифи53


Download 0.8 Mb.
bet11/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63
Bog'liq
nodir

Аҳоли фаровонлигини ошириш омиллари таснифи53



Тасниф кўрсаткичи

Омил номи

Тавсифи

Шаклланиш соҳаси бўйича


Иқтисодий



Ишлаб чиқаришнинг ривожланганлик даражаси, иқтисодий ўсиш даражаси, ресурслар тақсимоти характери, аҳоли даромадлари даражаси, инфляция даражаси.

Ижтимоий

Жамиятнинг ижтимоий таркиби, аҳолининг миллий хусусиятлари, истеъмол таркиби

Демографик

Аҳоли сони, жинс ва ёш таркиби, оилалар сони ва таркиби

Илмий-техникавий ва инновацион

Фан-техника ютуқлари, ривожланиш даражаси, илмий-тадқиқот ишлари сони, ҳажми, амалиётга жорий қилиниш даражаси, инновациялар ва информацион технологиялардан фойдаланиш кўлами ва даражаси

Сиёсий

Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати характери, давлатнинг ижтимоий соҳа харажатлари таркиби ва ҳажми

Экологик

Атроф-муҳитни ифлосланиш даражаси, табиатдан фойдаланиш механизмларини амал қилиш характери, атроф-муҳит муҳофазаси ҳолати ва уни таъминлаш даражаси

Табиий географик ҳолати ва иқлими

Ҳудудий жойлашувнинг табиий-географик хусусиятлари, табиий ресурслар билан таъминланганлик даражаси, геосиёсий жойлашув хусусиятлари, иқлимий хусусиятлар

Таъсир характери бўйича



Тўғри

Даромадлар даражаси, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишнинг даражаси ва ҳажми, даромадлар тақсимланиши хусусиятлари, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати

Эгри

Истеъмол афзалликлари

Таъсир йўналиши бўйича



Ишлаб чиқариш

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ривожланганлик даражаси

Истеъмол

Истеъмолчилар сони ва хусусиятлари, даромадлар даражаси

Ўлчаш имконияти бўйича

Миқдор

Даромадлар даражаси, демографик кўрсаткичлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми, нархлар даражаси

Сифат

Жамиятнинг ижтимоий таркиби, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати. Ишлаб чиқариш омиллари ҳолати

Боғлиқлик шакли бўйича

Тўғри



Даромадлар даражаси, меҳнат унумдорлиги, бандлик даражаси, даромадлар тақсимотининг адолатлилик даражаси, соғлиқни сақлаш қамрови даражаси, таълим сифати ва қамрови, информацион технологияларнинг ривожланганлик даражаси

Тескари

Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий тенгсизлиги, инфляция, ишсизлик даражаси

Ушбу омиллар таҳлили асосида аҳоли фаровонлигини тавсифловчи кўрсаткичлар аниқланади. Халқаро миқёсда аҳоли фаровонлигини ўлчаш учун инсон тараққиёти индексидан фойдаланилади. Инсон тараққиёти индекси ўртача умумлашган интеграл кўрсаткич бўлиб, ўз таркибига узоқ ва соғлом умр кўриш, аҳоли саводхонлиги ва аҳоли даромадларини каби масалаларни қамраб олди.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида фаровонлик атамасига “Тўкин-сочинлик, мўл-кўлчилик, серфайз ҳолат”54 яъни ҳар жиҳатдан аҳоли эҳтиёжлари тўла-тўкис таъминланган жамият назарда тутилади. Фаровонлик категорияси жуда кенг қамровга эга бўлган, ўзгариб борадиган тушунча бўлиб, мамлакатда аҳолининг зарурий моддий ва номоддий неъматлар ва хизматлар билан таъминланганлик ҳамда уларни истеъмол қилиш даражаси тушунилади.
Мамлакатда аҳоли фаровонлигини таъминланиши аҳоли даромадлари ва зарурий эҳтиёжларни қондириш, истеъмол даражаси ва таркиби, уй-жой, тоза ичимлик суви, газ, сув, электр энергия билан таъминланганлик, таълим, соғлиқни сақлаш каби кўрсаткичлар билан ўлчанади. Ҳар бир мамлакатда аҳоли фаровонлигини яхшиланиши орқали камбағалликни қисқаришига аста-секин йўл очилади. Кишилар турмушининг тобора яхшиланиб, янги сифат даражасига ўсиб бориши кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида намоён бўладиган ўзига хос бўлган умумий белги саналади. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий самараси кишилар фаровонлигида, яъни даражаси ва сифатида намоён бўлиб, ишлаб чиқаришдан мақсад эса аҳолини тирикчилик воситаларига бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳисобланади.
Маълумки, собиқ Иттифоқ даврида олиб борилган марказлашган «режали иқтисодиёт» тизими мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини самарали ташкил этиш имконини бермади. Йиллар мобайнида иқтисодий тараққиётнинг объектив қонуниятларига зид равишда олиб борилган сиёсат ва бу борада йўл қўйилган хатоликлар кейинги йиллар давомида иқтисодий-ижтимоий, аграр, экологик соҳалардаги зиддиятларнинг тўпланиб қолишига олиб келди ва охир-оқибат мамлакатда инқироз ҳолатини келтириб чиқарди55.
Ўзбекистонда 1996 йилдан кейин бозор иқтисодиёти қонунлари унутилиб, биз кўпроқ жаҳон бозорларига ёпиқ бўлган, асосий ролни давлат амалдорлари ўйнайдиган (ресурсларни улар тақсимлайди, нархларга ва алмашув курсига таъсир кўрсатади), рақобат муҳити кучсиз бўлган иқтисодиётни қурдик56. Натижада мамлакатимизда аҳоли фаровонлиги яъни, кишиларнинг истеъмол этадиган ҳаётий неъматларнинг миқдори ва сифати, ҳаёт кечиришнинг умумий шарт-шароитлари пасая борди.
Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон дунё рейтингида 187 мамлакат ўртасида 134-ўринда турибди. Ваҳоланки, Ўзбекистон жуда бой табиий ресурсларга, катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлган давлат. Юртимиз заминида олтин, кумуш, мис, уран, нефть, табиий газ, кўмир каби қазилма бойликларнинг катта заҳиралари мавжуд. Умуман, Менделеевнинг кимёвий моддалар жадвалидаги барча элементларни мамлакатимиздан топиш мумкин. Биздаги унумдор тупроқ, тўрт фаслда ҳам офтоб чиқиб турадиган қулай иқлим ва бетакрор табиатни ўзингиз айтинг, яна қаердан топиш мумкин? Ҳамма гап ана шу бебаҳо бойликни халқимиз манфаати йўлида оқилона ва самарали ишлата олишда. Лекин, очиқ тан олишимиз керак, бу масалада биз орқада қолмоқдамиз57. Аҳоли фаровонлиги нақадар юқори бўлса, иқтисодиётнинг кучли ҳамда ижтимоийлигини характерлайди. Агар у заиф бўлса, фаровонлик ҳам паст бўлади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолининг камбағал қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусан, нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини оширишга катта эътибор берилди. Иқтисодий вазият ўта мураккаблиги боис зарур турдаги истеъмол маҳсулотлари аҳолига меъёрлаштирилган тарзда давлат томонидан белгиланган норма асосида ҳар бир оила жон бошига қараб ягона карточка (оилавий ҳисоб варақалари) орқали сотилди58.
Мамлакатда аҳолининг оммавий қашшоқланишини олдини олиш учун давлат томонидан истеъмол маҳсулотларини белгиланган миқдор ва нарҳда сотилиши ва таъминоти қатъий назорат қилинди. Ички эҳтиёжни таъминлай оладиган маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаганлиги сабабли давлат томонидан истеъмол маҳсулотларининг аксарият қисми импорт эвазига қийинчилик билан бўлсада таъминланди. Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, турли нафақалар, компенсация тўловлари тарзидаги бевосита пул тўловлари, камбағал оилаларга бепул озиқ-овқат, дори-дармонлар билан таъминлаш, мактаб ўқувчиларига (1-5 синфлар) бепул нонушта бериш каби имтиёзлар ва турли моддий ёрдам тариқасидаги тўлов усуллари қўлланилган. Бироқ, мамлакатда камбағаллик ва қашшоқлик мавжудлиги тан олинмади, аҳоли камбағаллик даражасининг юқорилиги сақланиб қолди.
Мамлакатда мустақилликни дастлабки йилларидан аҳоли фаровонлигини таъминлашда аввало бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва томорқа хўжалигини ривожлантириш орқали даромадларни оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Собиқ Иттифоқ парчаланишининг оқибатлари 1991-1995 йилларда мамлакатимиз иқтисодиётига салбий таъсир қилиб, кўплаб корхоналар ўз фаолиятини тўҳтатди. Натижада, 1992 йил мамлакатимиз иқтисодиёти танг ҳолатга тушди, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати аввалги йилга нисбатан -11,1 фоизга қисқарди ва аҳолининг турмуш даражаси кескин пасайиб кетди. Мамлакатда 1996 йилга келиб амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида мамлакат таназулдан чиқди ва миллий иқтисодиётда макроиқтисодий барқарорлик таъминланди. 1996-2003 йилларда мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштирилиши мавжуд иқтисодий салоҳиятдан унумли фойдаланишга имконият яратди. 2004-2019 йилларда барқарор иқтисодий ўсиш аҳоли турмуш даражасига ижобий таъсир этди. Аҳоли фаровонлигини ошириш йўллари Биринчи Президент И.А. Каримовнинг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида», «Ўзбекистон-келажаги буюк давлат» ва бошқа асарларида тўлиқ баён қилинган бўлсада, аҳоли саломатлигини яхшилаш, аҳолига уй-жой қурилиши, газ, сув, таълим, соғлиқни сақлаш борасида белгиланган мақсадларга эришилмади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Беш йилга мўлжалланган бешта устувор йўналишнинг ҳар бирида аҳоли фаровонлигини таъминлашга оид аниқ тадбирлар ўз аксини топди. «Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган IV бобида биринчидан, аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш; иккинчидан, бюджет муассасалари ходимлари иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш амалга оширилди. Бироқ, аҳоли даромади ва турмуш шароитларининг пастлиги, ишсизликнинг юқорилиги, узоқ йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кўплиги аҳоли мурожаатларини кўпайишида намоён бўла бошлади. Аҳоли муаммоларини тизимли таҳлил қилиш, давлат органлари билан аҳоли ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Халқ қабулхоналари ташкил этилиши аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларнинг аниқланишига, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига замин яратди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармони муҳим дастуриамал бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 26 мартда «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5975-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур фармонда ҳудудларда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, хусусан камбағалликни қисқартириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун фундаментал шароитларни яратиб бериш ҳисобига янги ва барқарор иш ўринларини ташкил этишга катта аҳамият қаратилди.
Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияни ишлаб чиқилиши 2030 йилга қадар аҳоли даромадларини кўпайтириш, республикани Жаҳон банки классификатори бўйича ўртадан юқори даромадли мамлакатлар гуруҳига кириш имкониятларини кўрсатиб берди. Концепцияда еттита устувор йўналиш белгиланган бўлиб, устувор вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши мамлакатни 2030 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ икки бараварга ошиши, меҳнат бозорида барқарор юқори даромадли иш ўринларининг яратилиши ҳамда аҳолининг камбағал қатламини икки маротабага қисқаришига олиб келади.
Янги инвестицион лойиҳаларни ишга солиш ва иш ўринларини яратиш ҳисобига ишсизлик даражаси 9,3 фоиздан 5,2 фоизга, инфляция даражаси 14,3 фоиздан 4,3 фоизга камайтирилади. Иқтисодий ўсиш суръатини 2022 йилдан бошлаб 6,0 фоиздан кам бўлмаслиги белгиланди. Самарали ижтимоий сиёсат юритиш орқали 2030 йилга бориб аҳолини уй-жой (киши бошига 20 кв.м), сифатли ичимлик сув (100 фоиз), электроэнергияга (100 фоиз) бўлган талабини тўлиқ қондирилиб, тиббий хизмат сифати яхшиланади. Натижада, аҳолини ўртача умр кўриш ёши 78-80 ёшга етказилади, оналар ўлими учдан бир қисмга, янги туғилган чақалоқлар ўлими даражаси икки мартага камайтириш мақсад қилинмоқда. Айниқса, уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитларида яшаётган камбағал аҳоли қатламларига, биринчи галда хотин-қизларнинг йилига 1 500 нафарини уй-жой билан таъминлаш, 10 минг нафаригача ижара тўловларини қоплаб бериш, кам даромадли оилаларнинг 20 минг нафарига арзонлаштирилган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиши учун бошланғич бадал ва субсидиялар тўлаб беришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мамлакат аҳоли фаровонлигини оширишдаги муҳим стратегик мақсадлардан бири 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотни 160 млрд долларга, жон бошига ялпи ички маҳсулот 4 минг долларга етказишдир. Бунинг учун реал ялпи ички маҳсулотнинг ўсишини 2,1 баравар ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ўсишини хорижий валютада 3 баравар ёки 2018 йилдаги 1533 АҚШ долларига нисбатан 4538 АҚШ долларигача таъминлаш мақсад қилинган. Қўйилган мақсадларга эришиш учун иқтисодий ўсишнинг ўртача йиллик суръатларини 10,0 фоиздан паст бўлмаган даражада қўллаб-қувватлаш зарур бўлади59.
Макроиқтисодий сиёсатни ўзгариши 2017 йилдан бошлаб умумий макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатди. Айниқса, тадбиркорликни инновацион асосга ўтказиш ҳамда эркинлик бериш, мамлакат миқёсида тадбиркорликни ҳар бир оилага олиб кирилиши ва агросаноат тизимидаги замонавий ислоҳотлар орқали бандликни оширилиши одамларда фаровонлик яшашга бўлган интилиш ва шароитларни яхшилаш имкониятни оширди. Ўзаро ҳамкорлик натижасида пандемиянинг иқтисодий асоратларини қисқартиришга эришилаётган бўлсада, Россия-Украина ҳарбий харакатлари иқтисодий ўсиш сурьатларига салбий таъсир этмоқда.
Уй хўжаликлари кузатувлари маълумотларига кўра, республикамиз аҳолисининг узоқ муддат фойдаланадиган товарлар билан таъминланганлик даражасида ижобий ўзгаришлар кузатилади. Жумладан, ҳар 100 та хонадоннинг енгил машиналар билан таъминланганлик даражаси 2021 йилда 53 тага, ҳар бир 100 хонадонга тўғри келадиган шахсий комьпютерлар 2013 йилда 32 тани ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 63 тага етди. Аҳолининг саноат маҳсулотлари хариди бўйича товарлар билан таъминланганликда ижобий ўзгаришлар кўзга ташланадики, бу жараён аҳоли даромадлари ва унинг ортиши билан бевосита боғлиқдир. Бу эса аҳоли фаровонлигига ижобий таъсир этмоқда. Аҳоли даромадлари ошиши йилдан-йилга аҳоли истеъмол харажатлари таркибига таъсир кўрсатди. Истеъмол харажатлари таркибида ноозиқ-овқат ва хизматларга қилинаётган харажатлар ортиб бормоқда.
Пандемиянинг салбий оқибатларига қарамай, мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган60 бўлсада, бироқ амалда аҳоли турмуш даражасини ошириш билан боғлиқ ижтимоий муаммолар сақланиб қолмоқда.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling