Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ўзаро боғлиқликда бўлган камбағал қатлами таркиби ва унинг намоён бўлиш шакллари ҳамда аҳоли камбағаллиги даражаси қисқаришига хизмат қиладиган, жумладан, демографик босим сақланиб қолаётган меҳнат бозоридаги меҳнат сиғимдорлиги юқори тармоқларда янги иш ўринларини яратиш орқали “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурини такомиллаштиришга оид услубият яратилган; аҳоли даромадлари табақалашувини баҳолаш орқали «оғир» маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича маблағлар ажратиш, камбағалликни қисқартиришда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ўз-ўзини бандлигини таъминлаш, томорқа имкониятларидан самарали фойдаланиш, оғзаки меҳнат муносабатларини камайтириш таклиф қилинган; талаб чекланган меҳнат бозорида аёллар ўртасида касаначилик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали ўзини-ўзи банд қилишни рағбатлантириш механизми такомиллаштирилган; меҳнат бозорида ишсиз ёшларнинг «Бизнес-давлат-стартап» лойиҳалари ҳамда уларга қишлоқ жойларида такрорий экин майдонларидан ер ажратиш зарурлиги асослаб берилган; Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги қўлланилган ёндашув, усул ва маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий манбаларидан олинганлиги, келтирилган таҳлилларнинг социологик сўровлар, эконометрик моделлаштириш усуллари билан илмий асосланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти аҳоли турмуш сифатини ошириш ва камбағаллик даражасини қисқартиришнинг замонавий усул, механизмлари манбаларини аниқлаш амалиёти асосида аҳолини камбағал қатламининг даромад олиш имкониятларини оширишга қаратилган илмий-услубий йўналишдаги таклиф тавсияларда ўз аксини топади. Тадқиқотнинг илмий натижалари ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш орқали кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларни товар ва хизматлар кўрсатишга ихтисослаштириш орқали камбағалликни қисқартириш сиёсатини такомиллаштиришнинг концептуал асослари, «оғир» маҳаллалардаги мавжуд «оғир ўсиш нуқталари»ни аниқлаш кўрсаткичлари ва усуллари, эконометрик моделларини такомиллаштиришда қўлланиши мумкин. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар камбағалликни қисқартиришнинг ҳудудий дастурларини, аҳоли турмуш сифати ва унинг даромадларини янада ошириш билан боғлиқ мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилиши мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларидан дарслик, ўқув қўлланмаларни яратишда, олий ўқув юртларида «Иқтисодиёт назарияси», «Ижтимоий сиёсат», «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фанлари ишчи ўқув дастурларини такомиллаштириш ва ўқитиш жараёнларида илмий манба сифатида фойдаланиш мумкин. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling