Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг камбағал қатлами олинган.
Тадқиқотнинг предметини аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуи ташкил этади. Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараёнида тизимли ёндашув, абстракт – мантиқий фикрлаш, таҳлил ва синтез, гуруҳлаш, таққослаш, статистик таҳлил, омилли таҳлил ва социологик сўров усулларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: “камбағаллик”, “камбағаллик тузоғи” иқтисодий категорияларининг моҳиятини очиб беришда аҳоли даромадлари билан мамлакатдаги таълим сифати, ишлаб чиқариш инфратузилмалари, экологик ва сиёсий беқарорлик ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш зарурлиги асосланган; камбағаллик даражасини қисқартириш механизми ишчи кучини кенгайтирилган ишлаб чиқариш нуқтаи-назаридан ёндашиш асосида ишлашни ҳоҳлаган ишсизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асосий капитални ҳарид қилишда давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача субсидия бериш тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; мамлакатда кам таъминланган хотин-қизлар фаоллигини оширишга ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва гендер тенглиги ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш асосида “Аёллар дафтари”га киритилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаганларга ижара ва асбоб-ускуна учун харажатларнинг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш орқали эришиш таклифи ишлаб чиқилган; аҳоли фаровонлигини оширишда ҳар бир ҳудуддаги “етакчи” тадбиркорлик субъектларига “оғир” маҳаллаларда касаначиликни ривожлантириш ва маҳаллаларни ихтисослаштириш учун уч йилдан беш йилгача, Марказий банк асосий ставкасининг 75 фоизидан ошмаган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 5000 бараваригача миқдорда кредит ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги кредитлар кооперацияси ёндашувига кўра назарий жиҳатдан асосланган; мамлакатда аҳолининг фаровонлик даражаси билан кам таъминланганлар сони, жон бошига ялпи ички (ҳудудий) маҳсулот ва ялпи даромад ҳажми, битирувчиларнинг олий таълимга қамрови даражаси ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда 2030 йилгача бўлган даврда камбағалликни қисқартиришнинг кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling