Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Аҳолининг “камбағаллик тузоғи”га тушиб қолишига олиб борувчи омиллар
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эрта ёшда фарзанд кўриш ва кўп болали оилалар.
- Сиёсий беқарорлик, камбағал мамлакатда туғилиш ва истиқомат қилиш.
- Камбағал оилада дунёга келиш ва яхши таълим олмаслик.
- Иш ўринлари етишмаслиги сабаб узоқ муддат давомида паст ҳақ тўланувчи ишда ишлаш.
Аҳолининг “камбағаллик тузоғи”га тушиб қолишига олиб борувчи омиллар
Қишлоқ ҳудудларида туғилиш ва яшаш. Одатда, шаҳар фуқаролар учун сифатли турмуш даражасини таъминлайди. Шаҳарликлар таълим, маданият, тиббий хизматлар кўрсатиш, юқори иш ҳақи борасида бир қатор афзалликларга эга. Қишлоқ аҳолиси мавсумий меҳнат туфайли етарлича даромадга эга бўлмасликлари, иш ўринларининг танқислиги, тараққиётнинг қатор афзалликларидан фойдаланиш имконини бермайди. Эрта ёшда фарзанд кўриш ва кўп болали оилалар. Ёш аёллар бола кўрганидан сўнг ишга жойлаша олмаганликлари боис, аксарият ҳолларда камбағаллик тузоғига тушиб қолиш эҳтимоли ортади. Агар улар етарли даражада маълумотга эга бўлмаса вазият янада мураккаблашади. Бозор иқтисодиёти шароитида 7-8 фарзанд кўриш истаги пасаяди. Серфарзандлик камбағаллик тузиғи бўлиши мумкин. Оилалар 2 нафар фарзанд кўришни маъқул деб ҳисобламоқдалар. Сиёсий беқарорлик, камбағал мамлакатда туғилиш ва истиқомат қилиш. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг паст даражаси, таълим сифатини ёмонлиги, экологик хавф-хатар юқори эканлиги, тиббий хизматнинг йўлга қўйилмаганлиги, ички сиёсий гуруҳлар ўртасидаги урушлар мамлакат аҳолисини асосий қисмини камбағалликда кун кечиришига олиб келади. Камбағал оилада дунёга келиш ва яхши таълим олмаслик. Бир-бирига боғлиқ бўлган омиллар:оила даромадининг камлиги ўз вақтида касалликка қарши даволанмаслигига, етарлича билим ва ҳунар эгалламаслик эса ишсизликка йўл очади. Мунтазам камбағаллик боис уй-жойга бўлган эҳтиёж ўз ечимини топмайди. Етарлича эҳтиёжлари қондирилмаган фарзанд хорижга ишлагани кетади, айримлари эса жиноят ва гиёҳвандликка мойил бўлади. Иш ўринлари етишмаслиги сабаб узоқ муддат давомида паст ҳақ тўланувчи ишда ишлаш. Агар инсон ўта паст иш ҳақига узоқ муддат давомида битта фаолият тури билан шуғулланса, у аста-секинлик билан малака ва кўникмаларини йўқотиб боради. Узоқ муддат мобайнида инсон битта жойда ишлар экан, унда ўз ҳаётида бирон-бир ижобий ўзгаришлар ясашга интилиш иштиёқи аста-секинлик билан сўниб боради. Норасмий меҳнат муносабатлари оммавий тус олади Тузоқ67 термини одатда овчиларнинг ўлжани ушлаш мосламаси сифатида талқин этилади. «Камбағаллик тузоғи» - аҳолининг истакларига боғлиқ бўлмаган ички ва ташқи омилларга кўра камбағалликка кутилмаганда дучор бўлишни билдиради. Унга кўра инсон кутилмаганда камбағаллик тузоғи домига тушиб қолиши ҳеч гап эмас68. Айни вақтда «Камбағаллик» ва «камбағаллик тузоғи» категориясига нафақат аҳоли даромадлари, шунингдек, мамлакатдаги таълим сифати, тиббиёт, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, экологик вазият ва сиёсий барқарорлик каби омилларнинг таъсири ортмоқда. Бу омиллар биргаликда амал қилиши ва ривожланиш даражаси давлат томонидан доимо қўллаб-қувватланиши зарур. Агар уларнинг бирортаси сустлашса ёки эътибор камайтирилса, аҳоли фаровонлигига салбий таъсир этади ва мамлакатда камбағаллик даражаси орта бошлайди. Жамиятда олий маълумотлилар сони ортса, юқорироқ даромад олишга, тиббий хизмат яхшиланса аҳолининг тиббий харажатлари қисқаришига олиб келади. Мамлакатда олий таълим сифати ва қамрови, тиббий хизматлар таркибининг кенгайиши, аҳоли турли қатламлари ўртасидаги муносабатларда эришилган ижтимоий тотувлик, жамиятнинг барча табақаларини тадбиркорликка нисбатан маъқулловчи ижобий муносабати етарли даражада шаклланганлиги, бизнесни ривожлантириш орқали «камбағаллик тузоғи»дан чиқишга эришишни кафолатловчи муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Россия Федерацияси Иқтисодиёт олий мактаби аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси таҳлил Марказининг тадқиқотларига кўра, камбағаллар тоифасига кирувчи инсонларнинг хулқ-атвори маълум йиллар оралиғида қуйидагича тартибда ўзгарар экан: бундай инсонлар камбағалликнинг дастлабки йилида ўз жамғармалари, қариндош-уруғ ва таниш-билишлардан қарз олиш ҳисобига ҳозирги пайтдаги истеъмол ва турмуш сифати даражасини сақлаб қолишга интилади, барча куч ва имкониятларини ишга солиб янги ёки қўшимча иш топишга ҳаракат қилади. Бундан кейинги босқич икки йил давом этади. Камбағал инсонлар мазкур босқичда истеъмол таркибини ўзгартира бошлайди. Арзон товарларни кўпроқ сотиб ола бошлайди, қиммат хорижий сайёҳлик сафарларини ички, арзон сайёҳлик йўналишларига алмаштиради. Аммо озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли аввалги даражада қолади. Камбағаллик жамият ва иқтисодиётда бир қатор салбий жараёнларни юзага келтиради. Камбағаллик бир қатор объектив ва субъектив сабаблар туфайли туғилишнинг кўпайишига сабаб бўлади. Камбағаллар етарлича таълим олиш имкониятига эга бўлмаганликлари боис, малака ва касбий кўникмалари паст ходимлар сафини тўлдирадилар. Жамият учун зарур бўлган касб эгалари, хусусан ўқитувчи ва шифокорлар юқори даромадга эга бўлиш мақсадида ўз иш жойларини ташлаб бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга мажбур бўладилар. Камбағаллик жиноятчиликнинг ўсишига олиб келади, чунки тирикчилик қилиш учун инсонлар даромад топишнинг ноқонуний йўлларидан ҳам фойдаланишга мажбур бўладилар. Камбағаллик жамиятда даромадларнинг кескин табақаланишига ва ижтимоий зиддиятларнинг чуқур илдиз отишига сабаб бўлади. Айниқса, болалар ўртасидаги камбағаллик ҳам тез тарқалмоқда. Болалар қамбағаллиги - дунё бўйича энг кўп тарқалган ва барқарор ривожланишни таъминлашга ғов бўлиб турган муаммолардан бири ҳисобланади. Умумий олганда барча давлатларда катталарга нисбатан болалар қашшоқлигининг улуши юқори ҳисобланади. Уларнинг ҳаётига, турмуш кечириш тарзига разм соладиган бўлсак, ўта аянчли аҳволда эканлигига ва бу, ўз навбатида, уларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатаётганлигига гувоҳ бўламиз69. Америкалик иқтисодчи Жеффри Сакс томонидан жамиятнинг камбағаллик чангалидан қутулишига имкон берувчи капиталнинг 6 та турини ажратиб кўрсатган: инсон капитали, ишбилармонлик капитали, инфратузилма, табиий капитал, ижтимоий ўрнатилган капитал ва билимлар капитали70. Сакснинг фикрича, давлат энг аввало ўзининг барча куч ва имкониятларини инсон капиталига инвестициялар (соғлиқ, таълим, озиқ-овқат), инфратузилма (йўллар, коммунал хизмат кўрсатиш, ичимлик суви, атроф-муҳит муҳофазаси ва санитария), табиий капитал (био хилма-хиллик ва экотизимларни сақлаб қолиш), ижтимоий ўрнатилган капитал (самарали давлат бошқаруви, судлов тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари) ва билимлар капиталини киритиш тарзида йўналтириши лозим. Иқтисодчи Амартия Сен томонидан 1998 йилда ёзилган «Камбағаллик: ўлчашдаги баъзи ёндашувлар» мақоласида камбағалликни аниқлаш ва ўлчаш учун маълум бир жамиятда камбағаллик даражаси кўп жиҳатдан камбағаллик атамаси жамиятнинг концептуал тавсифига боғлиқлигини кўрсатиб берди. Мамлакатда камбағалликни қисқартириб бориш аввало аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотишни, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятини тўла рўёбга чиқаришни, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни мунтазам амалга оширишни талаб қилади. Боиси ҳозирги замон бозор иқтисодиёти ижтимоий йўналишга эга. Ижтимоийлик эса иқтисодий фаол, кўпчиликни ташкил этувчи аҳолининг фаровонлигини таъминлаш зарурлигини ва у яратган даромад ҳисобидан муҳтожларга ёрдам берилишини билдиради. Ижтимоийликнинг илдизи давлатнинг мавжудлигида эмас, балки, бозор иқтисодиётининг ички механизмларида жойлашган, уни бозорнинг қонунлари юзага чиқаради. Давлатнинг ролига келсак, у иқтисодиёт ижтимоийлигини кучайтиради холос, лекин уни яратмайди. Бозор тизимининг ўз ўтмишдошларидан афзаллиги ҳам шундаки, у ишлаб чиқариш имкониятларини кўпайтириб, унинг истеъмол билан боғланишига мунтазам тус беради, чунки буни таъминловчи иқтисодий механизмлар ишлаб туради71. Ўз навбатида иқтисодиётнинг ижтимоийлиги унинг фаровонликка қаратилишини билдиради. Бу борада айниқса, аҳолига оммавий тарзда катта миқдорда имтиёзли кредитларни ажратиш амалиётда ижобий натижа бермади. Аксарият кредит олганлар бошқа мақсадларга ишлатганлари ёки ўзига тўқ тоифа эгалари имтиёзлардан унумли фойдаланиб камбағаллар четда қолдилар. Демак, камбағалликни тугатиш учун нафақа бериш, тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредит ажратиш ва уй-жойлар беришнинг ўзи етарли эмас. Аввало инсоннинг ўзида мулкдан фойдаланиш, тадбиркорликка оид кўникма бўлиши керак. Айниқса, камбағалликнинг келиб чиқиши, унинг ортига яширинган иқтисодий етишмовчилик (очлик, юпунлик, пулсизлик ва хаказо) ҳислари одамларни узлуксиз меҳнат, ҳаракат қилишга, ўзи учун қулай шарт-шароит яратишга ундайди. Тўғри, камбағаллик қадим замонлардан бери мавжуд бўлиб, турли даражаларда намоён бўлган. Камбағалликни келиб чиқишида қуйидаги сабаблар бўлиши мумкин: оила аъзоларидан бирида сурункали касалликнинг бўлиши. Оила даромади асосий қисмини дори-дармон харидига қаратилганлиги; оила боқувчиси-ота ва онанинг барқарор иш ўрнига эга эмаслиги, яъни ишсизлик; мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан қолоқлиги, сиёсий нотинглик; кишиларнинг даромад топиш учун ўз иқтидорларини намоён этишга чекловлар қўйилганлиги. Оила даромадларининг озлиги ва ҳоказо. Тадқиқот жараёнида камбағаллик сабабларини қуйидаги тартибда акс эттирдик 1.4.-расм. Бу каби омиллар оилаларда турлича кўринишда бўлади ва ўзаро боғланган ҳолатда намоён бўлади. «Камбағаллик» ва «камбағаллик тузоғи» категориясига нафақат аҳоли даромадлари, шунингдек, мамлакатдаги таълим сифати, тиббиёт, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, экологик вазият ва сиёсий барқарорлик каби омилларнинг таъсири ортмоқда. Бу омиллар биргаликда амал қилиши ва ривожланиш даражаси давлат томонидан доимо қўллаб-қувватланиши зарур. Агар уларнинг бирортаси сустлашса ёки эътибор камайтирилса, аҳоли фаровонлигига салбий таъсир этади ва мамлакатда камбағаллик даражаси орта бошлайди. Натижада, аҳолининг қашшоқ қатлами ҳам орта бошлайди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling