Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Аҳоли ўртасида камбағалликни келиб чиқиш сабаблари
Download 0.8 Mb.
|
nodir
Аҳоли ўртасида камбағалликни келиб чиқиш сабаблари
(жами сони ва нисбатан фоизда)
Кейинги ўринларда уй-жойга эҳтиёж борлиги ёки бир неча оилани битта хонадонда яшаши учун - 6 фоиз, оилада боқувчининг йўқлиги ва қарамоғида вояга етмаган фарзанд борлиги учун - 4 фоиз ва бошқа сабаблар кўрсатиб ўтилди. Бундан билиш мумкинки, ишсизлик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари камбағаллар сонини ортишидаги муҳим сабаблардан бири бўлмоқда. Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш республика илмий маркази томонидан 2021 йили мамлакатнинг 101 та шаҳар ва туманларида ўтказилган социологик сўров натижалари асосида эълон қилинди. Унда 490 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 4900 та уй хўжаликлари ва 25,9 минг фуқаро қамраб олинган. «СOVID-19» пандемияси даврида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган карантин чора-тадбирлари меҳнат бозорига сезиларли даражада таъсир кўрсатиб, Ишсизлик таркибида 16−30 ёшдаги ишсизлик даражаси 20,1 фоизга, аёллар орасида 17,4 фоизга етди. Шундай шароитда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Инқирозга қарши курашиш жамғармаси) ташкил этилди76. Мазкур жамғарма ҳисобидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сонини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб 10 фоизга оширилди, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва ўз фаолиятини тўхтатган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари, спорт ва маданият муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилиши таъминланди. Мамлакатда ишсизлик нафақалари қамрови кенгайтирилди ва ишсиз шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ва нафақани олиш соддалаштирилди. 2021 йил 1 январдан бошлаб ишсизлик бўйича нафақанинг минимал миқдори уч баробар - 223000 сўмдан 679000 сўмгача оширилди ва унинг миқдори минимал иш ҳақи даражасига етказилди77.Давлатнинг ижтимоий соҳалардаги сиёсати самарадорлиги ташқи миграция жараёнига таъсири сезиларли эмас. Кўчиб кетаётганлар ва кўчиб келаётганларнинг умумий сони ҳам қисқариб бормоқда 1.6 - жадвал. Ташқи миграция кўрсаткичларида Россия-Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар, Россия иқтисодиётига йўналтирилган кенг кўламдаги санкциялар сабаб катта ўзгаришлар кузатила бошладики, бу аввало мамлакатга кўчиб келувчилар сонининг ортиши билан изоҳланади. 1.6-жадвал. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling