Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Аҳоли фаровонлигини ошиши ва турмуш сифатини яхшилаш


Download 0.8 Mb.
bet24/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   63
Bog'liq
nodir

2.2. Аҳоли фаровонлигини ошиши ва турмуш сифатини яхшилаш
Фаровонлик категорияси жуда кенг қамровга эга бўлган, ўзгариб борадиган тушунча бўлиб, мамлакатда аҳолининг зарурий моддий ва номоддий неъматлар ва хизматлар билан таъминланганлик ҳамда уларни истеъмол қилиш даражаси тушунилади. Аҳоли фаровонлик даражасини ифодалаш учун “турмуш даражаси”, “халқ фаровонлиги”, “турмуш фаолияти хавфсизлиги”, “турмуш тарзи”, “меҳнат фаолияти сифати”, “турмуш сифати” каби турли хил тушунчалар қўлланилади126.
«Аҳоли турмуш даражаси» тушунчаси мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, кишиларнинг яшаши учун мавжуд моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ва истеъмолини намоён қилади. Турмуш даражаси - бу жисмоний ва ижтимоий эҳтиёжларининг ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни қондириш учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий категориядир127. Турмуш сифати эса инсоннинг эркинлик фаровонлиги, ижтимоий ва маънавий ривожланиш даражаси ҳамда соғлигини ҳар томонлама намоён этувчи тушунча бўлиб, унинг таркибига аҳолининг соғлиқ даражаси ва умрнинг давомийлиги, аҳолининг турмуш даражаси, аҳолининг турмуш тарзи киради. Бутун дунё бўйича аҳоли турмуш даражасини яхшилаш масаласида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, БМТ нинг Бош ассамблеясида 2000 йилда қабул қилинган, «Минг йиллик тараққиёт дастури»ни ҳамда 2015 йилда қабул қилинган «2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш дастурлари»ни, бевосита дунё мамлакатлари аҳолисини иқтисодий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экология бузилишини олдини олиш, аҳоли саломатлигининг ҳудудий ҳолати таҳлилига қаратилган тадбирларни айтиш мумкин.
Аҳоли турмуш даражасини барчамиз аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар миқдори ва истеъмол ҳажми миқдорининг ортиши ёки камайиши билан баҳолашга одатланганмиз. Лекин аҳоли турмуш даражаси, бевосита аҳоли турмуш даражаси сифатини баҳоловчи кўрсаткичлар анча кенгроқ тушунча ҳисобланади128. Шунинг учун турмуш даражасини аҳолининг моддий ва номоддий бойликларга эҳтиёжлари даражаси, шунингдек, ушбу эҳтиёжларни қондириш ва ривожлантириш учун жамиятдаги мавжуд шароитларни акс эттирадиган мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория сифатида аниқлаш мумкин129.
Аҳоли турмуш даражаси инсонларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш меъёри сифатида аҳоли истеъмол миқдори ва сифатини кўрсатади ва доимо яхшиланиб боради. Хўп ана шу истеъмол, яъни кишиларнинг эҳтиёжини қондириш нималарга боғлиқ, унга қараб кишилар турмуш даражасининг тўқлиги, ҳаётининг фаровонлиги даражаси ҳақида хулоса чиқариш мумкинми? Кишиларнинг турмуш даражаси шу жамиятдаги ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Чунки истеъмол ишлаб чиқаришга нисбатан ҳосила130. Бу ерда миллий даромаднинг жамғариш ва истеъмол фондига бўлиниш нисбати мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт ҳолатига боғлиқ бўлади. Демак, аҳоли турмуш даражаси – кўп қиррали ҳодиса бўлиб, у турли сабабларга боғлиқ (аҳоли яшайдиган ҳудуддан, яъни географик омилдан бошлаб, мамлакатда умумий ижтимоий-иқтисодий ва экологик ҳолат ҳамда сиёсий ишларнинг ҳолатигача). Аҳоли турмуш даражасига у ёки бу даражада демографик ҳолат ҳамда уй-жой-маиший ва ишлаб чиқариш шароитлари ҳам, истеъмол товарларининг ҳажми ва сифати таъсир кўрсатиши мумкин131. Аҳолининг қуйидаги тўртта турмуш даражасини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • тўқ турмуш даражаси – инсоннинг ҳар томонлама камол топишини таъминлайдиган неъматлардан фойдаланиш;

  • нормал даража – инсоннинг жисмоний ва ақлий куч –қувватини тўла тиклаш учун қулай шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган меъёрлар бўйича оқилона истеъмол қилиш;

  • камбағаллик – меҳнат учун ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси сифатидаги иш қобилиятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол қилиш;

  • Қашшоқлик – истеъмол қилиниши инсоннинг яшаш қобилиятини сақлаш имкониятинигина берадиган неъматлар ва хизматларнинг биологик меъзонлар бўйича йўл қўйиладиган минимал турларини истеъмол қилиш132.

Иқтисодий адабиётларда аҳолининг турмуш даражасини белгилайдиган асосий кўрсаткичлар тизимига бир қатор кўрсаткичлар киритилган. БМТ нинг халқаро статистика соҳасидаги турмуш даражаси кўрсаткичлари тизимининг охирги версияси 1978 йилда ишлаб чиқилган ва ушбу тизим 12 та асосий гуруҳини ўз ичига олади. Булар: аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, туғилиш, ўлим, умр кўриш давомийлиги, санитар гигиеник шароитларининг мавжудлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол даражаси, уй-жой шароитлари, таълим олиш ва маданий имкониятларнинг мавжудлиги, иш шароитлари ва бандлик даражаси, даромадлар ва харажатлар мувозанати, истеъмол нархлари, транспорт воситалари билан таъминланганлиги, дам олиш ва хордиқ чиқариш имкониятларининг мавжудлиги, ижтимоий таъминот тизимининг мавжудлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланганлиги каби кўрсаткичлар бўлиб, улар турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳисобланади133.
Пандемиянинг салбий оқибатларига қарамай, мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилган134 бўлсада, бироқ амалда аҳоли фаровонлигини бугунги кун талаблари доирасида кескин ошириш учун етарли деб бўлмайди.
Аҳолини марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш, ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш аҳоли фаровонлигини таъминлашдаги муҳим кўрсаткичдир. Аҳоли саломатлиги ҳам айнан шу соҳа билан бевосита боғлиқ. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашда глобал иқлим ўзгариши туфайли қуруқ фасллар давомийлигини ортиши, тоғларда қор заҳиралари майдонини қисқариши натижасида сув танқислиги хавфи юзага келмоқда. Маълумотларга кўра, мамлакатимиз аҳолисини, айниқса 11 мингдан зиёд қишлоқларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ҳудудлар бўйича таҳлил қилганда сув таъминотида фарқлар кузатилади 2.6.-жадвал.
2.6-жадвал

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling