Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларида ўртача йиллик номинал ҳисобланган иш ҳақи (сўм)109
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Идентификатор 2010 й 2012 й 2014 й
- Ўзбекистонда иш ҳақи даражасининг динамикаси 110
- Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 112
- Кўрсаткичлар номи 2010 й. 2015 й. 2017 й.
Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларида ўртача йиллик номинал ҳисобланган иш ҳақи (сўм)109
Дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига 257,5 млрд. сўмни ташкил қилди, бу ўтган ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,1 млрд сўмга кўпдир. Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар 107,6 млрд сўмни ташкил қилди — ўсиш 73,1 млрд. сўмга етди. Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар 193,4 млрд. сўмга етди. Мамлакатимизда ўртача иш ҳақи миқдори аҳоли истеьмол харажатларини тўлиқ қоплаш ва жамғармага қилишга имкон бермайди. Бу эса аҳолининг қўшимча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини талаб қилади. Бироқ, 2021 йилдан аҳолининг даромадлари орта бошлади. Молия вазирлигининг ҳисоботларига кўра, иш ҳақидан даромад солиғи тўлаётганларнинг 62 фоизи 2 млн сўмгача ойлик олади (2.2-жадвал). 2.2-жадвал. Ўзбекистонда иш ҳақи даражасининг динамикаси110
Жадвал маълумотларидан билиш мумкинки, 2021 йилнинг май ойида 4,6 млн ўзбекистонлик иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган. Уларнинг 38 фоизи 1 млн сўмгача (100 доллардан кам) ойлик олади, 24 фоизининг маоши эса 1–2 млн. сўм оралиғида. 2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн. 647 минг 900 киши иш ҳақидан даромад солиғи тўлаган. 2020 йилда бу кўрсаткич 4 млн. 161 минг 300 нафарни ташкил этган. 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига республикада даромад солиғи тўловчилар сони 486 минг 600 нафарга кўпайди. 2021 йилнинг ўтган 6 ойида Ўзбекистонда 4 млн. 647 минг 900 киши даромад солиғи тўлаган (ўтган йили майда 4 млн 161 минг 300 киши)111. Аҳоли даромадларининг даражаси ва динамикасини баҳолаш учун номинал, шахс иҳтиёридаги даромад, реал даромад кўрсаткичларидан фойдаланилади. Номинал даромад маълум вақт давомида алоҳида шахслар томонидан олинган пул шаклидаги даромаддир. Реал даромад эса маълум бир вақт ичида шахс иҳтиёридаги даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматларнинг миқдорини ифодалайди, у эса нархлар ўзгаришига боғлиқ бўлади. Аҳолининг умумий даромадлари нафақат ёлланиб ишловчиларнинг меҳнат фаолиятидан олган даромадлари, балки мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар, шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадлар, мол-мулкдан олинган даромадлар ва трансфертлардан олинган даромаддан иборат (2.3-жадвал). 2.3-жадвал Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари112
Жадвалдан кўринадики, коронавирус пандемияси аҳолининг умумий даромадларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Аҳоли даромадларида бирламчи даромадлар улуши 2010-2021 йиллар давомида нотекис ўзгарди. Бирламчи даромадлар бу бозор даромадлари ҳисобланади. Агар 2010 йилда аҳоли бирламчи даромадлари 80,4 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 73,6 фоизни ташкил этиб, пасайиш кузатилди. Ишлаб чиқаришдан олинган даромадлар 2021 йилда 2010 йилга нисбатан 7,0 фоизга пасайиб борган. Мол-мулкдан олинган даромадлар 2021 йилда 2010 йилга нисбатан 0,3 фоизга кўпайган. Трансфертлардан даромадлар эса ўсиб бориш динамикасига эга бўлиб, 2010 йилда 19,6 фоизни ташкил қилган бўлса, 2021 йилда 26,4 фоизни ташқил этди. Маълумотларга кўра, 2019 йилда трансфертлардан олинган даромадларнинг улуши Хоразм ва Самарқанд вилоятларида аҳоли умумий даромадларига нисбатан 30 фоиздан юқорини ташкил этган бўлса, Навоий вилоятида мазкур даромад турининг улуши паст яъни, 13,5 фоизни ташкил этди113. Бирламчи даромадлар ўз моҳиятига кўра бир қанча вазифаларни бажаради. Биринчидан, бирламчи даромадлар кишиларнинг тирикчилигини таъминлайди ва ишчи кучини такроран ҳосил этади. Иккинчидан, инсонни ўз салоҳиятини такомиллаштириб боришга ундайди, қўшимча даромад топиб, бошқалардан яхшироқ яшаш иштиёқини уйғотади ва молиявий ресурс сифатида иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Учинчидан, бирламчи даромадлар даромадларнинг кучли, лекин адолатли табақаланишига олиб келади, турмуш даражасини жиддий фарқлантиради. Тўртинчидан, бирламчи даромадлардаги тенгсизлик аҳолини социал ҳимоя қилишни талаб қилади. Бирламчи даромадларига хос белгилар, энг аввало, иқтисодиётдаги хусусий сектори ривожига боғлиқдир. Чунки бу сектор, биринчи навбатда, бозор учун ишлаб чиқаришни таъминлайди114. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида мамлакатимизда трансферт тўловлари ортиб бориши, аввало, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқ олаётганлиги билан изоҳланади. Кам таъминланган, камбағал, ёлғиз ёки боқувчисини йўқотган оилаларга трансферт тўловлар ортмоқда. Уларга имтиёзли уйларни қуриб берилиши, бюджет ташкилотлари даромадлари салмоғининг ортиши шулар жумласидандир. Кейинги йилларда аҳолининг умумий даромадларида ҳам ўзгаришлар кузатилади (2.4-жадвал). Жадвал маълумотларидан билиш мумкинки, мамлакатимизда аҳоли даромадларини умумий кўрсаткичлари ўсиб борганлиги кузатилади. Жумладан, аҳолининг умумий даромадлари 2000 йилда 2377,4 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда 515660,7 млрд. сўмга етган бўлиб, инфляция даражаси юқори бўлган бир шароитда бундай кўрсаткичнинг бўлиши табиий ҳолатдир. 2.4-жадвал Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling