Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Чора тадбирлар ва маъсул вазирликлар


Download 0.8 Mb.
bet29/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   63
Bog'liq
nodir

Чора тадбирлар ва маъсул вазирликлар

Лойиҳанинг қиймати, минг. долл.да

1

Лойиҳанинг умумий қиймати

106757,1




Шу жумладан:




2

Ўзбекистонда коронавирус “Covid-19” инфекциясига қарши чоралар кўриш учун миллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш (Соғлиқни сақлаш вазирлиги)

37750,0

2.1

Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун тиббий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналарини ва жиҳозларини шошилинч харид қилиш

37500,0

2.2

Аҳоли билан ўзаро муносабатлар ва хатар ҳақида хабардор қилиш бўйича фаолиятни кучайтириш

250,0

3

Уй хўжаликлари ва жисмоний шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш (Молия вазирлиги)

56900,0

3.1

Кам таъминланган оилаларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтириш

51900,0

3.2

Ишсизлик бўйича нафақалар

5000,0

4

Лойиҳани бошқариш, мониторинг қилиш ва баҳолаш (Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари)

350,0

5

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари шаклидаги улуши ва инвестиция даври мобайнида Ўзбекистон республикаси бюджетидан амалга ошириладиган тўловлар (Молия вазирлиги)

11757,1

Пандемия шароитида давлат касалликни тарқалишини чеклаш, аниқлаш ва даволаш билан боғлиқ барча харажатларни тўлиқ ўз зиммасига олди. Чунки коронавирус касаллигига чалинган беморларни даволаш харажатларини аҳолининг барча қатламлари ҳам кўтара олмайди. Маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш учун жами 1,7 трлн сўм сарфланди. Шу билан бирга, ўрта оғирликдаги беморларни даволаш учун ўртача 32,3 миллион сўм (3200 АҚШ доллари), реанимацияда бўлган беморларни даволаш учун 64,4 миллион сўм (6300 АҚШ доллари) сарфланди. Ажратилган маблағлар эвазига соғлиқни сақлаш тизимини моддий-техника базаси мустаҳкамланди. Шахсий ҳимоя воситалари, суньий ўпка вентиляцияси ускуналари ва бошқа тиббий асбоб-ускуналарни кўп миқдорда сотиб олишга маблағлар йўналтирилди. Қисқа муддатлар ичида бир вақтнинг ўзида сиғими 4637 нафар киши бўлган 16 та тиббиёт муассасасининг фаолияти коронавирус инфекциясини даволашга мослаштирилди. Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ва вилоятларда янги юқумли касалликлар шифохоналари фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистонда 2020 йилнинг март-июнь ойларида пандемиянинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга таъсирини камайтиришга қаратилган 14 та фармон ва қарорлар қабул қилинди. Яратилган имкониятлар доирасида зарар кўрган 500 мингдан ортиқ тадбиркор ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 66 трлн. сўм миқдорида имтиёз ва преференциялар берилди. Аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган жами чора-тадбирларнинг умумий қиймати 6,13 миллиард доллардан кўпроқни ёки Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг 10 фоиздан ортиғини ташкил қилиб, бу улкан ҳажмдаги молиявий кўмак ҳисобланади. Кескин камбағалликни олдини олиш, аҳолини иш билан бандлигини рағбатлантириш, иш ўринлари ва даромадларини сақлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Ижтимоий нафақа олувчилар қамрови 2 баробарга оширилиб, 1 миллион 200 минг нафарга етказилди;

  2. Кам таъминланган оилаларни шахсий томорқа ерларини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш учун, ўз-ўзини бандлигини таъминлаш, субсидиялар бериш механизми орқали 500 мингдан ортиқ фуқаро меҳнат фаолиятини қонуний тарзда йўлга қўйди;

  3. Махсус ўрганишлар асосида 800 мингта эҳтиёжманл оилаларга “Саҳоват ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида уларга 1 трлн сўмдан ортиқ миқдордаги молиявий ёрдам берилди;

  4. Ижтимоий нафақа олувчилар сони 595 минг оиладан 723 минг оилага ёки 21 фоизга оширилди. 2020 йилда янги иш ўринларини яратиш ва фуқаролар даромадларини ошириш мақсадида оилавий бизнесни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган кредитлар ҳажми 4 трлн. сўмни ташкил этди;

  5. Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Инқирозга қарши жамғармадан коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан 16 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди153. Шундай бўлсада, мамлакатда камбағаллар сони кўпайиб борди. Сифатли тиббий хизматнинг шаҳар марказларида эканлиги, тиббий хизматнинг пуллик турини қимматлиги айниқса, қишлоқ жойларида аҳолининг дорихоналардаги харажатлари миқдори кўпайиб, аҳолини камбағаллашувига сабаб бўлди. Хукумат томонидан киритилган қатьий карантин чораларидан сўнг барча хўжалик юритувчи субъектларнинг ярми пандемиянинг дастлабки босқичида ўз фаолиятини вақтинчалик тўҳтатиши натижасида ялпи ички маҳсулот башорат қилинган 5,7 фоиздан 1,6 фоизга тушиб кетди. Ташқи савдо, инвестициялар ва пул ўтказмалар ҳажми сезиларли даражада камайди. Буларнинг бари иқтисодиётга ва аҳолининг камбағал қатламига салбий таъсир кўрсатди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромаднинг ўсиши барқарор бўлиб қолгани билан ҳисоб-китобларга кўра, аҳолининг 1,3 фоизи ёки 448 минг нафар инсон154 инқироз туфайли камбағаллик домига тушди. Ўзбекистонда 2020 йилда иқтисодий ўсиш кузатилгани билан камбағаллик қисқармади аксинча кўпайди.

Пандемия асоратлари бартараф этилаётган бўлсада, биринчидан, камбағал оилалар ўз-ўзини бандлигини таъминлаганларни бандлигини кафолатлаш тизимини (грантлар эълон қилиш, ўз-ўзини бандлиги фаолиятини рағбатлантириш, имтиёзли молиялаш ва хаказо) ишлаб чиқиш заруратга айланмоқда. Бу тизим ўз-ўзини бандлигига интилган камбағал оилаларни истиқболада ўз кўникмасига эга бўлган тадбиркорга айланишига хизмат қилиши керак бўлади. Иккинчидан, ортиқча ишчи кучи бўлган ҳудудларда, ҳудуд имкониятларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини рағбатлантириш зарур. Бу тадбирлар эса оилалар бандлигини таъминланиши ва ўз даромадига эга бўлишига имконият беради.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling