Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


III БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Download 0.8 Mb.
bet31/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   63
Bog'liq
nodir

III БОБ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

3.1. Камбағалликни аниқлашнинг ҳуқуқий ва институционал асослари


Ўзбекистонда 2016 йил декабрида янги Президент сайлангач, жиддий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Кўплаб стратегиялар, сиёсий-иқтисодий қарорлар ва чора-тадбирлар, концепциялар, қонун ва фармонлар асосида кенг кўламли ислоҳотлар илгари сурилмоқда. Бозор иқтисодиётини мустаҳкамлашга қаратилган таркибий ислоҳотлар билан бир қаторда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва иқтисодий эркинлик таъминланишида тизимли ўзгаришлар бошланди.
Ўзбекистонда 1994 йили аҳолининг 44,5 фоизи камбағаллик чегарасида турган бўлса, бу кўрсаткич 1996 йили 31,1 фоизни, 1998 йили 28,7 фоизни, 2001 йил 27,5 фоизни, 2005 йили 25,8 фоизни, 2010 йил 17,7 фоизни, 2015 йил 12,8 фоизни, 2019 йил 11,0 фоизни ташкил этган155. Ўзбекистонда пандемия таъсирида 2020 йил жами аҳолининг 11,5 фоизи кам таъминланган аҳоли тоифасига мансуб бўлиб, 4 миллионга (жами аҳоли сонига нибатан) яқин кишини ташкил этган бўлса, 2021 йилда минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб камбағаллик даражаси 17,0 фоизни ташкил қилди. Бунга сабаб Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 544- сонли қарорига асосан камбағаллик, аҳоли даромадларини минимал истеъмол харажатлари миқдорига нисбатан солиштириш орқали ҳисоблаш йўлга қўйилди.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, уларга бериладиган пул ва моддий ёрдам миқдори 1 трлн. 724 минг сўмни ташкил этади. Бу харажатлар давлат ва нодавлат бюджетга жуда катта юк ҳисобланади. Ваҳоланки, ушбу маблағлар ҳисобидан шароити оғир қишлоқларда ўнлаб болалар боғчасини қуриш, мактабларни таъмирлаш, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, кичик ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш мумкин эди156.
Ижтимоий ёрдам асосан жамиятда кам таъминланган оилалар, пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали оилалар, ишсизлар, талабалар, шунингдек, бюджет соҳаси ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш минимал даражада турмуш кечиришини таъминлашга қаратилди. Мамлакат миқёсида яратилган миллий даромаднинг бир қисми объектив сабабларга кўра ишлаб чиқаришда иштирок эта олмайдиган шахсларнинг истеъмоли учун ажратилди. Бу ажратмалар «Пенсия фонди», «Бандлик фонди» ва миллий анъаналаримизга хос бўлган ўз-ўзини бошқариш органи –– маҳалла орқали берилди. Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик истеъдоди рағбатлантирилади. Бу фаолиятни намоён этиш учун имкониятлар кенгайиб боради. Бироқ бу дегани энг кучли ва энг кўп мослашган зотнинг яшаб қолиши тўғрисидаги дарвинизм таълимотига амал қилиш барча ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечимига олиб келади деган хулоса бермайди.
Моноструктурали ижтимоий-иқтисодий тизим шароитида барча инсонларни тенглаштириш, мулкдан маҳрум қилиш, айниқса, тадбиркорлик фаолиятидан узоқлаштириш жамиятнинг маълум қатламида боқимандалик кайфиятини юзага келтирди. «Яқин ўтмишдаги жамиятимизга хос энг машъум кўриниш люмпенлашув-мулкий қиёфани йўқотиш эди, - деб ёзган эди Биринчи Президентимиз И.А.Каримов, - Менинг назаримда, мазкур термин ва салбий кўриниш бутун собиқ шўро ҳудудидаги барча мамлакатларга ҳам тегишлидир. Люмпенлашув инсоннинг реал ҳаётий асосини ташкил этувчи барча нарсалардан маҳрумлигидир. Агар инсонда ана шу боғлиқлик йўқ экан, унда маъсулият ҳам, умрининг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланиб нимагадир эришиш, фарзандлари, оиласи, қариндош-уруғларига қолдирадиган бирон-бир нарсани қўлга киритишга интилиш бўлмайди»157.
Қашшоқлашиш, камбағаллашиш муаммосини олдини олиш, инсонга муносиб турмуш тарзини, уларнинг тадбиркорликка оид интилишларини рағбатлантириш, қулай шароит яратиш бугунги кунда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқишининг муҳим калитидир. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки даврида камбағалликни келтириб чиқарувчи омилларни қуйидагиларга ажратиш мумкин:

  1. Собиқ иттифоқ давлатлари ўртасида иқтисодий алоқаларни узулиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайиб кетиши ва иқтисодий субъектлар даромадининг қисқариши.

  2. Бозор иқтисодиёти даромадларнинг адолатсиз ўзлаштирилишига, бир гуруҳ жамият аъзолари даромадининг кескин камайиб, бошқалар капиталига айланиши кетиши.

  3. Иқтисодиёт тармоқлари бир ёқлама, асосан хом-ашёни дастлабки қайта ишлашга йўналтирилганлиги, аксарият корхона ва фирмалар бозор иқтисодиёти талабларига мослаша олмаганлиги, улар фаолиятига молиявий ресурсларнинг етишмаслиги аҳоли бандлигини қисқартириб ишсизлар сонини кўпайтирди. Бу эса камбағаллик сари яна бир туртки бўлди;

  4. Кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган бюджет маблағлари етарли эмаслиги.

  5. Тўйинмаган бозор шароитида аҳоли даромадларига нисбатан нарх-навонинг тез ўсиши, гиперинфляция ҳолатининг вужудга келиши туфайли камбағаллар сафини қатъий белгиланган даромад олувчилар ҳисобидан кенгайиши.

Камбағаллик даражаси иқтисодиётнинг умумий даражасига тескари мутаносибликда бўлади. Шу сабабли иқтисодиёти кучли мамлакатларда камбағаллик даражаси паст бўлса, иқтисодиёти заиф мамлакатларда у юқори бўлади. Камбағаллик кўрсаткичи иқтисодий ўсишга қараб ўзгаради158. Камбағалликнинг мамлакатимизда кўплаб жиҳатлари бор, улар мустаҳкам доира ташкил этган ҳолда бир-бири билан боғланган. Хусусан:

    1. Аҳоли саломатлигининг ночорлиги, касалликлар ва меҳнат қобилияти йўқлигининг ўзи одамларга тўлиқ иш куни меҳнат қилиш имконини бермайди, натижада уларнинг даромади чегараланиб, камбағалликдан қутулиш учун маблағ топиш имкониятидан маҳрум этади. Айниқса, оила бошлиғининг саламатлиги муаммоси-даромадни кескин чегаралайди, умуман, касаллик оиланинг моддий асосларини издан чиқариб юборади. Бу ҳолда даромад камайиши билан бирга дори-дармон сотиб олишга, медицина хизматларига, оиланинг бемор аъзосини парваришлашга қўшимча харажатлар зарур бўлади.

    2. Касб-ҳунар коллежлари ва ўрта мактабларни битирганларнинг маълум қисми камбағаллар сафига аста-секин қўшилиб боришидир. Бунга уларнинг ишсизликлари ва иш ўринларини етишмаслиги сабаб бўлади. Уларни ишлаб оилага ёрдам беришлари ва олий таълимдаги ўқитиш харажатлари камбағал оила фарзандларини етарлича таълим ололмай қолишларига сабаб бўлиб, кейин улар ҳам паст иш ҳақи тўланадиган жойларда ишлашга мажбур бўладилар.

    3. Бандлик учун етарли имкониятлар йўқлиги сабаб қишлоқ жойларидаги кўплаб одамлар қамбағалликдан қутулиш учун ўз ватанларидаги ёки бошқа мамлакатлардаги шаҳарларга иш қидириб кетиб қолмоқдалар. Натижада ҳар йили республикамиз бўйича 2,5-3 млндан ортиқ меҳнат ресурслари мамлакатдан ташқарида меҳнат қилмоқдалар.

    4. Маориф, соғлиқни сақлаш, тоза ичимлик суви ва бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражасининг етарли эмаслиги сабаб тоза ичимлик суви бўлмаган жойларда касалликлар тури ва касалланганлар сони кўпроқ бўлмоқда.

Камбағаллик категориясини доимий ва ўткинчи шакли мавжуд бўлиб, доимийлик – бу кишиларни узоқ вақт камбағаллик ҳолатида қолиб кетиши бўлса, ўткинчилик камбағаллик ҳолатига вақти-вақти билан тушиб туришидир. Доимий камбағаллик сурункали тавсифга эга бўлса, ўткинчи камбағаллик коньюнктуравий бўлади, яъни коньюнктура ноқулай бўлганда у пайдо бўлади, коньюктура қулайлашгач йўқ бўлиб кетади. Иқтисодиёти заиф мамлакатларда жумладан, Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка мамлакатлари ва Жанубий Осиё ҳудудларида камбағаллик доимий бўлса, иқтисодиёти ривожланган давлатларда бу жараён ўткинчи бўлади. Даромадлардаги тенгсизлик бозор тизимининг белгиси бўлар экан, бу тизимда камбағалларнинг бўлиши объектив ҳодиса бўлсада, мамлакатда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Камбағалликни уч гуруҳга ажратиш мумкин: а) оддий камбағаллар; б) ўта камбағаллар; в) қашшоқлар159. Оддий камбағаллик улар топган даромад оиласининг минимал истеъмоли учун зарур бўлган неъматларга етарли бўлмаслиги билан изоҳланади. Улар даромад топувчи бўлсаларда, истеъмол неъматларининг фақат энг зарурларини қоплаш имкониятига эга. Унинг ортиғини қондириш муаммо сифатида кўндаланг туради. Бунда асосий сарф-харажат озиқ-овқат маҳсулотларига, энг арзон кийим-кечакка ва айрим хизмат турларига йўналтирилади. Оддий камбағаллар кўпчилик товар ва хизмат турлари истеъмолидан маҳрум бўладилар. Улар ҳаётий фаолиятини тиклаб туришдан ортиқ имкониятга эга бўлмайдилар.
Ижтимоий ҳаётда ўта камбағаллар оддий камбағалларга нисбатан янада кам озиқ-овқат, хизмат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилувчилардан, истеъмолини таъминлаш муаммо бўлаётган қатламдан ташкил топади. Улар асосан озиқ-овқат маҳсулотларига харажат қиладилар холос. Турли хизматлар бўйича тўловлари, хусусан, коммунал хизмат, элетро-энергия, газ, сув ва бошқа тўловлардан қарздорлиги ортиб боради. Бу қатламдагилар даромад миқдорининг асосий қисми фақат минимал ҳаёт кечиришга сарфланади. Аҳолининг қашшоқ қатлами энг минимал истеъмолни ҳам қондиришга имконияти етмайдиган, оч қолиш хавфи чуқурлашиб бораётган ва эртанги кунга бўлган умиди сўниб бораётган кишиларни ўз ичига олади. Улар доимий тушиб турадиган даромад манбаига эга бўлмайдилар. Топган даромадига минимал истеъмолини қондиради, йўғида очликка кўникишга мажбур бўладилар. Ҳатто қашшоқларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари тури истеъмоли таркибан чегараланган бўлиб, улар нон, сув ва айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмоли билан чегараланади. Статистик маълумотларга кўра, 2,8 миллиард киши ёки Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми кунига икки АҚШ доллари қийматидан камроқ пулга кун кечирадилар. 1,2 миллиард киши ёки 20 фоизга яқин аҳоли бир доллардан камроқ қийматга эга бўлган пулга яшайдилар.
Қишлоқ камбағаллари сони дунё бўйича кун сайин ортиб бормоқда. Қишлоқ камбағаллиги дунё камбағалларининг деярли 63 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич Бангладешда 90 фоиз, Африка давлатларида 65-90 фоизгача етади. Қишлоқ жойларидаги камбағалларнинг яшаш шароитлари, хусусан, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви таъминоти ва санитария, шахсий истеъмол, таълим, транспорт ва комуникациялардан фойдаланиш имкониятлари шаҳар камбағал аҳолисига нисбатан анча оғир. Қишлоқ жойларидаги камбағаллиикнинг юқори даражаси (иқтисодий ўсиш йўқ бўлган шароитда) аҳолининг нисбатан тез ўсишига ва шаҳарларга кўчиб ўтишига сабаб бўлади. Аслида бу, шаҳар камбағаллиги – қишлоқ камбағалларининг шаҳарга кўчиб келиб камбағалликдан ҳалос бўлиш истаги натижасидир160.
Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби Ўзбекистонда кам таъминланган, камбағал аҳоли қатламлари мавжуд. Баъзи одамлар ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулини тўлаш ёки улар миқдорини ошириш орқали ушбу муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ўйлайди. Бу – бир томонлама ёндашув бўлиб, муаммони тўла ечиш имконини бермайди161. Бу борада аҳоли бандлигини ошириб бориш, айниқса аҳолининг кам таъминланган қатламида қадимий касб-ҳунар анъаналари асосида оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначиликни янада ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида «Ҳар бир оила-тадбиркор», «Ёшлар-келажагимиз», «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», томорқани ривожлантириш каби дастурлар қабул қилинди. Кейинги икки йил давомида биргина оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида бюджетдан 10 триллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Албатта, бу аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун даромад манбаи яратишга хизмат қилди. Афсуски, биз шу пастгача аксарият фуқароларимиз ҳақиқатан ҳам камбағал бўлиб, қийин шароитларда кун кечираётганлигини кўриб-кўрмасликка олдик, юртимизда даромадлари ўта кам бўлган, камбағал фуқаролар сони ортаётганлигини тан олмадик. Кам таъминланган аҳоли улуши 2021 йилда 17,0 фоизни ташкил қилади 3.1 - жадвал.
Ушбу жадвалдан билиш мумкинки, кам таъминланган, камбағаллик аҳоли улуши Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида юқори бўлган бўлса, 2020 йилга келиб барча вилоятларда амалга оширилган ижтимоий сиёсатнинг натижасида аҳоли камбағаллик даражаси қисқара борган. Бироқ аҳоли зич жойлашган, Фарғона водийси вилоятларида камбағаллик муаммосининг кескинлиги сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан, ҳудудий хусусият ва имкониятлар доирасида камбағалликнинг демографик ва ижтимоий гуруҳлари, камбағаллик кўпайишини олдини олувчи институционал ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда камбағалликни камайтириш бўйича минтақавий сиёсатни яратиш зарур.
3.1-жадвал.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling