Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


COVID-19 пандемиясининг аҳоли фаровонлигига таъсири


Download 0.8 Mb.
bet27/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63
Bog'liq
nodir

COVID-19 пандемиясининг аҳоли фаровонлигига таъсири


Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам 2020 йил кутилмаганда, қисқа муддатларда бутун дунё халқларини ларзага келтирган, инсонларни турмуш тарзи ва даромадларини кескин чекланишига сабаб бўлаётган “Коронавирус пандемияси” даври билан бошланди. Бугунги кунга қадар дунё иқтисодий тараққиёти даврида бир қатор инқирозлар бўлиб ўтган. Жумладан, тарихдаги энг катта иқтисодий инқирози ҳисобланган Буюк депрессия 1929 йилда АҚШ да бошланиб, 1933 йилгача фаол тарзда, 1939 йилгача эса унинг асоратлари давом этган. Бу инқироз АҚШ, Канада, Буюк Британия, Германия ва Франция каби давлатларга, айниқса кучли салбий таъсир қилган. Саноат шаҳарларида қурилиш тўҳтаб қолган, талабнинг қисқариб кетиши натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи 40-60 фоиз тушиб кетган. Ушбу инқироз бозор иқтисодиёти ривожланган саноатлашган мамлакатларда 30 млн. кишининг ишсиз қолишига, саноат ишлаб чиқариш даражасининг 30 йилга орқага қайтишига, фермерлар ва майда савдогарлар, ўрта синф вакилларининг қашшоқлик даражасига келиб қолишларига, аҳоли катта қисмининг тўйиб овқатланмаслик ҳолатига сабаб бўлган143. АҚШда 1929 йилда импорт 4,4 миллард долларни, 1933 йилда эса 1,5 миллиард долларни ташкил қилиб, 66 фоизга камайган. Экспорт миқдори эса 5,4 миллиард доллардан 2,1 миллиард долларга тушган144.
Дунё аҳолиси турмуш тарзини кескин ёмонлашиши, иқтисодиётдаги тангликни кучайиш ҳолатлари 2008 йилги жаҳон молия инқирозида ҳам кузатилган эди. Ҳозирги кунда жаҳонда давом этаётган коронавирус пандемияси асоратлари кўлами иқтисодий инқирозлар келтирган зарарлардан кам бўлмаслиги кузатилмоқда. Қолаверса бу инқироз ўзига хос бўлиб, иқтисодий хусусиятга эга бўлмаган омил яъни пандемия сабабли юзага келди. Бу инқирознинг ажралиб турадиган белгиси ялпи талабнинг тушиб кетиши ва ялпи таклифнинг мажбуран тўхтатилишидир. Шунинг учун ҳозирги кунда Ўзбекистон иқтисодиѐтида минимал иқтисодий ҳаракатни таъминлаб туриш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Иқтисодий ҳаракатсизликнинг пайдо бўлиши инқирозга олиб борувчи асосий воситадир. Пандемия сабабли бу иқтисодий ҳаракатсизликлар келиб чиқишига олиб келмоқда. Коронавирус пандемияси 2019 йил 31 декабрь куни Хитой хукумати мамлакатнинг Хубей провинциясидаги Ухань шаҳрида COVID-19 коронавирус инфекцияси сабаб келиб чиқадиган номаълум пневмония касаллигининг аҳоли ўртасида шиддат билан тарқалаётганлиги ҳақида расмий хабардор қилди. Инсоният иммунитет тизимига умуман ёд бўлган бу касаллик тўрт ой мобайнида жаҳоннинг 210 та мамлакат ва ҳудудларида аниқланиб, ушбу вирус билан касалланганлар сони 2 млн. 677 минг кишидан ошиб кетди145. Касалликни тарқалиши давом этиб, 2022 йил 20 январ ҳолатига жами касалланганлар 367252743 кишини, касалликдан вафот этганлар 5658317 нафарни ташкил этмоқда146.
Коронавирус пандемиясининг кенг тарқалиши натижасида дунё бўйлаб 25 миллион одам ишсиз қолиши ҳамда дунё меҳнаткашларининг 3,4 трлн. АҚШ долларига тенг миқдордаги даромади йўқотилиши мумкин. Шунингдек жаҳон ишчи кучининг 81 фоизи яъни, 3,3 млрд меҳнаткашларнинг иш ўринлари қисман ёки тўлалигича ёпилган147. Бунинг оқибатида 2021 йилда камбағаллар 23 миллиондан 35 миллионгача кўпайиб, ўта қашшоқликда яшаётган аҳоли сони 110 миллиондан 150 миллионгача етади ва тенгсизлик кучайиб, инсон капиталини йўқотиш хавфи148 юзага келди. Дунё аҳолисининг 9,2 фоизи ёки 689 миллион киши камбағаллик даражасидан (кунига 1,9 доллардан кам) пастда яшаётган айни вақтда пандемиянинг қисқа ва узоқ муддатли асоратлари149 эса аҳоли фаровонлигини янада пасайишига олиб келмоқда.
Айниқса, аёллар ўртасида ишсизлик, турли ижтимоий муаммолар ортидан юзага келаётган камбағаллик аёлларни қийин шароитларда яшашга, ишлашга мажбур қилмоқда. Халқаро миқёсда таҳлилларга кўра яқин истиқболда аёллар ўртасида камбағаллар улушининг юқорилиги сақланиб қолади 2.9-расм. Пандемия даврида аёлларни нисбатан кўпроқ ишдан бўшатилиши уларни ишсиз ёки кам даромадли ишларда банд бўлишига олиб келди. Жаҳон миқёсида тиббиёт ва таълим, оилани режалаштириш, адолатли ва тенг иш ҳақи ҳамда ижтимоий нафақаларни кўпайтириш каби кенг қамровли стратегияларни амалга ошириш орқали 100 млндан ортиқ аёл ва қизларни камбағалликдан қутқариш мумкин. 2030 йилга қадар глобал камбағалликка чек қўйиш учун жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 0,14 фоизи, яъни 2 триллион АҚШ доллари харажат талаб қилади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling