Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Ўзбекистонда вилоятлар кесимида аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар тўғрисидаги маълумот116 (минг сўм)
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳудудлар 2000 й. 2005 й. 2010 й.
- Ўзбекистон Республикаси 77,2 349,6 2038,7
Ўзбекистонда вилоятлар кесимида аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар тўғрисидаги маълумот116 (минг сўм)
Бунинг сабаби, биринчидан, мамлакат бўйича ҳудудларни ишлаб чиқаришга ихтисослашувидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш кучларини жойлашувини турлича эканлиги, табиат инъом этган бойликларни бир текисда жойлашмаганлиги; иккинчидан узоқ йиллар давомида шаклланган меҳнат кўникмалари ва касб-коридаги фарқлардан келиб чиқади. Жадвал маълумотларидан кўринадики, ўрганилган 21 йил давомида вилоятлар кесимида аҳоли жон бошига реал даромадларининг энг паст кўрсаткичи республика даражасидан паст бўлган ҳудудларга Фарғона, Қорақалпоғистон республикаси, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади. Республикамизда 2021 йили аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар 13,3 млн. сўмни ёки 1317 АҚШ долларини ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўртача ҳар ойига бир нафар ишловчи 1 млн. 190 минг сўмдан даромад олганлигини билдиради. Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича Тошкент шаҳри 26,7 млн. сўм, Навоий 21,9 млн. сўм, Бухоро 16,1 млн. сўм, Хоразм 13,9 млн. сўм ва Тошкент вилояти 14,6 млн. сўмни ташкил қилган ҳолда республика ўртача даражасидан юқоридир. Аҳоли умумий даромадлари таркибида 2021 йилда республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмаларнинг энг юқори улуши Хоразм вилоятида 24,4 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, Самарқанд 20,6 %, Андижон 20,4 %, Сурхондарё 19,3 %, Бухоро 17,9 %, Наманган 17,3 %, Фарғона 16,3 %, ва Қашқадарё вилоятида 16,2 % ни ташкил этди. Реал даромадларни харид қобилиятига инфляция ўз таъсирини кўрсатади ҳамда истеъмол товарлар индексини ўзгартиради. Амалиётда истеъмол товарлар индексининг ўзгариши бўйича ҳисобланадиган инфляция даражаси истеъмол саватчасидаги товар ва хизматлар нархларининг ўртача ўзгариш суръатларини акс эттиради. Истеъмол товарлар индексини ҳисоблашда фойдаланилган товар ва хизматлар нархи бу мамлакат бўйлаб чакана савдо дўконларидан олинган ўртача нархлар бўлиб, иқтисодиётдаги товар ва хизматларнинг умумий нархлар даражасини кенг қамровда ўлчашга имкон беради. Вилоятлар бўйича аҳоли жон бошига даромадлар даражасига қараб 3 та ҳудудга ажратиш мумкин: Биринчи ҳудуд: Аҳоли жон бошига энг юқори даромадли ҳудудлар. Бу ҳудудларга Тошкент, Навоий, Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятлари киради Уларда инфляция даражаси республика бўйича умумий инфляция даражасидан юқори шаклланган. Ушбу ҳудудларда республика умумий аҳолисининг 30 фоизи истиқомат қилади. Нисбатан саноат ишлаб чиқариши юқори даражада ривожланган. Фойдали қазилмаларга бой. Аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 17,8 млн. сўмдан 30,2 млн. сўмга етади. Иккинчи ҳудуд: Аҳоли жон бошига ўртача даромадли ҳудудлар. Бу ҳудудларга Андижон, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари хонадонлари киради Уларда инфляция даражаси республика бўйича умумий инфляция даражаси билан деярли бир хил. Ушбу ҳудудларда республика умумий аҳолисининг 43 фоиздан ортиғи истиқомат қилади. Нисбатан саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланмоқда. Аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 13,2 млн. сўмдан 16,3 млн. сўмга етади. Учинчи ҳудуд: Аҳоли жон бошига кам даромадли ҳудудлар. Бу ҳудудларга Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва Қорақалпоғистон республикаси вилоятлари хонадонлари киради Уларда инфляция даражаси республика бўйича умумий инфляция даражасидан паст. Ушбу ҳудудларда республика умумий аҳолисининг 27 фоиздан ортиғи истиқомат қилади. Аҳоли жон бошига даромадлар миқдори 10,9 млн. сўмдан 11,8 млн. сўмга етади. Аҳолиси зич бўлган туманларда бу ҳолат яққол кўзга ташланиб, ҳудудларда камбағалликни ортишига шароит яратади. Мамлакат ҳудудларида даромадларни ошириш ва камбағалликни камайтиришда оилавий бизнеснинг имкониятлари катта. Айни вақтда оилавий бизнеснинг ўндан ортиқ шакллари мавжуд бўлиб, миллий иқтисодиётда катта аҳамиятга эга. Биринчидан, у аҳоли учун зарур бўлган маҳсулот ва хизматларни яратади, иккинчидан, оиладаги ишчи кучини меҳнат билан банд этиб, оилага ўзини-ўзи даромад билан таъминлаш имконини беради. Оилавий бизнеснинг қатор афзалликлари борки, булар уни рақобатбардош қилади: Оилавий бизнес кичик бўлгани сабабли катта капитал талаб қилмайди, уни бошлаш учун пул топиш енгил бўлади. Оилавий бизнес оиланинг ихтиёридаги кўчмас мулкка таянади, оила уйида юритилгани учун капитал қурилиш ёки жойни ижарага олишни талаб этмайди. Оилавий оилавий бизнес оммавий истеъмол учун эмас, балки маҳаллий бозорларга ишлайди. Унинг бозори кичик бўлгани учун рақобатга кам чалинади. Оилавий бизнес кўпроқ қўл меҳнатини талаб қилувчи маҳсулот ва хизматларни арзон ишлаб чиқаришга мосланади. Шу сабабдан давлатимиз томонидан оилавий тадбиркорликни имтиёзли кредитлар бериш орқали улар фаолиятини рағбатлантириб бормоқда. Хусусан, имтиёзли кредитларни оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3–6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга.117 (2019-2021 йиллар) ажратилиши айни муддао бўлди. Оилавий бизнес оиладаги бекор турган меҳнат ресурсларига таянади, яъни бекалар, болалар ва қариялар кўмагида юритилади, натижада ишчи кучи ёллаш зарурияти камаяди. Бугунги кунда оилаларни асосий қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Уларни бандлигини таъминлашда, оила даромадларни оширишда томорқа фаолияти муҳим ўрин тутади. Кўпчилик оилалар томорқа хўжалигида бевосита ўзи ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Томорқа хўжалиги шахсий томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш (қайта ишлаш) билан боғлиқ меҳнат фаолиятидир. Томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди. Томорқа хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (қайта ишлаш) бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил равишда амалга оширувчи шахс аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиши мумкин118. Томорқа — оила хўжалигининг кенг тарқалган анъанавий шакли бўлиб, мамлакатимизда 4,5 миллион оиладан 4 млн.га яқини томорқа билан шуғулланади. Бу борада Наманган вилоятида катта тажриба тўпланган. Вилоятида 775 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, 668 та маҳаллада 372,4 минг хонадонларнинг жами 19,9 минг гектар томорқа ер майдонлари мавжуд. Мазкур аҳоли томорқа ер майдонларининг 9,0 минг гектарига 45,2 фоизига 2019 йил якуни билан тўқсонбости экинлар, 10,9 минг гектарига эртаки ҳамда 13,1 минг гектар ўртаки экинлар экиш режалаштирилган. Наманган вилоятида 2021 йилда 48 та маҳаллалар “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида сабзавотчилик, кўкатлар, гулчилик, кўчатчилик ва иссиқхона йўналишлари бўйича ихтисослаштирилиб, маҳсулот етиштиришни йўлга қўйилди. Шу билан бирга, 2022 йилдан 2026 йилгача томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ускуналар хариди учун 150 млн сўмгача бўлган ҳажмда субсидиялар бериш119 бошланди. Шунингдек, 2021 йилда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан жами 565 нафар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖларга 20,5 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди120. Кам таъминланган томорқа ер эгаларига экин экиш юзасидан амалий ёрдам бериш чоралари белгиланганлиги (маҳаллий бюджет ҳисобидан сабзавот уруғлари ва мевали дарахт кўчатари учун маблағлар ажратиш, уларга салоҳиятли фермер хўжаликларини бириктириш) юзасидан вилоят ҳокимининг жорий йил 6 февралдаги 80-Ф-сон фармойишига асосан маҳаллий бюджетнинг заҳира ҳисобидан 24 млн. сўм маблағ ажратилган. Пандемия шароитида тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида уч ой имтиёзли давр билан бир йил муддатга 4 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида 2 миллион сўмгача Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз Оn-line тарзда томорқа ер эгаларига микрокредитлар ажратиш механизмини жорий этилиши121 кам даромадли, камбағал томорқа хўжаликларига катта ёрдам бўлди. Бироқ бу имкониятдан камбағал оилалар хабардор бўлиб, самарали фойдаланмоқда деб бўлмайди. Томорқа хўжалиги оиладан моддий пул ва меҳнат сарфини талаб қилади. Оила ушбу сарфларни ўз ихтиёри билан қилади, чунки бу яхши даромад келтиради. Томорқа қўл меҳнатига асосланганидан бу ердаги моддий сарфлар асосан уруғлик, ем-ҳашак, кўчат ва ўғитлар сарфидан иборат. Томорқа соҳибларининг моддий сарфи маҳсулот қийматининг тахминан 8 фоизига тўғри келади. Томорқа табиатан бозор иқтисоди талабларига мос тушади, шу боис у бозор ислоҳотлари талабларига тез мослашиб қисқа муддатда ўзига сингдира олади. Ўтган асрнинг охирги ўн йиллигида собиқ иттифоқ инқирозга учраши натижасида янги мустақил 15 та республика ўртасида ўзаро иқтисодий алоқаларни узилиши муносабати билан мамлакатлар иқтисодий таназулга учрадилар. Аҳолининг турмуш тарзи кескин пасайиб, аҳоли ўртасида камбағаллар сонининг ортишига сабаб бўлди. Ўз мустақиллигини эълон қилган ҳар бир мамлакат ички имкониятини ишга солиб иқтисодий инқироздан чиқиш йўлини қидирдилар. Худди шу вақтда Биринчи Президент И.А. Каримов раҳбарлигидаги ҳукумат аҳолига ер участкаларини бериш орқали нафақат иқтисодий балки сиёсий таназзулнинг олдини олди. Аҳолига ер ажратилиши минглаб қишлоқ оилаларини қийин ҳолатда иш билан бандлигини таъминлади. Ажратилган 6–12 сотих ер оилаларни гарчи бой қилиб юбормаган бўлса-да, улар учун иқтисодий тиргак — далда бўлди. Ер берилган минглаб оилалар томорқа фаолиятини самарали юритиш натижасида мамлакатнинг иқтисодий аҳволни ижобий томонга ўзгартирди. Бундай ислоҳотлар давомида аҳолига жами 500 минг гектар суғориладиган ер аҳолига берилди, натижада 1997 йилга келиб томорқа иҳтиёридаги ер майдони 650 минг гектарни ташкил этди. Томорқа хўжалиги солиқ юкидан озод этилди, нимаики зарур бўлса, буни эркин бозордан сотиб олиш имконига эга бўлди, ундан тушадиган даромад кўпайди. Агар 1991 йилда аҳолининг ўз хўжалигидан олган маҳсулотини сотишдан тушган пул унинг ялпи даромадида 9,7 фоизни ташкил этган бўлса, 1997 йилда бу кўрсаткич 22,3 фоизни ташкил этди. Томорқа деҳқонларга яхшигина даромад келтиради122. Ўзбекистонда 2000 йиллардан бошлаб турли сабаблар билан томорқа учун ер бериш тўхтатилиб томорқа хўжалигига эьтибор йўқолди. Натижада мутлақо қаровсиз қолган соҳа муаммолари камайиш ўрнига, кўпайиб бораверди. Ва бунда энг катта муаммолардан бири бу — етиштирилган маҳсулот пишиб етди деган пайтда қўққисдан чегаралар экспорт учун ёпилиб қолиши, яъни деҳқонлар етиштирган маҳсулотни йиғиб, чет элга экспорт қилувчи тадбиркорларнинг йўли ёпилиб қолиши эди. Бир йил бўлмаса иккинчи йили шу ҳол такрорланиб турди. Шундай ҳолатда ҳам томорқачилик фаолияти яшаб келди, бозорларни таъминлади, аммо кишилардаги экин экишга бўлган қизиқиш сўна бошлади. Бу ҳолат қишлоқдан содир бўлган меҳнат миграциясининг кўпайиб кетишида муҳим ўрин тутди. Зўрға йиққанини сарфлаб, экин қилган томорқачи ва ижарачи икки йилнинг бирида куйиб қолаверганидан, уларда ерда ишлаш истаги сусайди, меҳнат мигранти бўлишни афзал билди123. Маълумки, мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида қишлоқ аҳолиси ўз томорқаларида қайсидир қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотини етиштиришга ихтисослашган. Томорқа хўжалигини ихтисослашуви истиқболда эса рақобатбардош деҳқон хўжаликлари ташкил этишга хизмат қилади. Деҳқон хўжалигини фаолияти тадбиркорлик фаолияти жумласига кириб, юридик ёки юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириш мумкин124. Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришиш, озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг ортиши шароитида томорқа хўжалиги фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш зарурияти ҳам юзага келмоқда. Бу борада: Биринчидан, ер соҳаси истиқболи мансабдорларга назорат қилиш ҳуқуқини кўпроқ беришда эмас, балки аксинча, маъмурий аралашувлардан халос этиш ҳамда йўлларни очиш, одамларга имкон бериш, соҳа муаммоларини ҳал қилиш учун эса давлат эмас, балки, илғор давлатлардаги каби, нодавлат ташкилотларни жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Иккинчидан, мева-сабзавот экспорти соҳасини максимал даражада либераллаштириш, соҳани монополияга қарши курашувчи ташкилотлар назорати остида тутиб туриш ёки соҳани монополлаштиришга йўл қўймаслик зарур. Учинчидан, томорқачилик кўламини кенгайтириш. Чунки, мамлакатимизда 90-йилларда оилаларга ажратилган томорқаларнинг аксари аллақачон бу давр ичида улғайган фарзандларга оила бошлиқлари томонидан бўлиб берилган ва бу жойларда уйлар қурилган-янги оилалар умргузаронлик қилишяпти, ўз навбатида, улар ҳам ўз фарзандларини катта қилишяпти. Тўртинчидан, қишлоқ оилаларини иқтисодий фаолликка жалб қилиш учун амалдаги фермерчиликка муқобил тарзда кичик ер хўжаликлари синфини яъни томорқачилар кооперациясини шакллантириш керак. Аҳолиси зич бўлган ҳудудларда энг аввало аҳолини иқтисодий фаолликка йўналтиришни устувор мақсад қилиб, мавжуд фермерчиликни трансформация қилиш125 ҳамда ишсиз бўлган ёшлар, даромади оз бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар бир туманда 100-150 гектар ерларни 10-20 сотихдан бўлиб бериш зарур. Натижада камбағал қатлам қисқариб ўз даромадига эга бўлади, ёшлар иш билан таъминланиб бозорлар тўкинлигига эришилади. Сўнгги йилларда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, барча соҳалар қайта кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling