Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Ўзбекистон Республикаси аҳоли даромадлари тўғрисида маълумот115
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар номи 2000 й. 2005 й. 2010 й.
Ўзбекистон Республикаси аҳоли даромадлари тўғрисида маълумот115
Аҳоли жон бошига йиллик умумий даромадлар эса Бу кўрсаткичларни 12 ойга бўлиб кўрилса, қувонарли катта натижалар кўзга ташланмайди. Хусусан, 2020 йилда аҳоли жон бошига йилига 11728,8 минг сўм даромадни 12 ойга бўлинса 977,0 минг сўмни ёки Марказий банк томонидан АҚШ долларига белгиланган курс билан аниқланса 97 доллар атрофида бўлади ва бу аҳоли истеъмол харажатларини қисман қоплайди, бироқ жамғарма қилишга имкон бермайди. 2021 йилда 14769,0 минг сўмни ёки 1462 АҚШ долларига ( 2022 йил 15 сентябр куни ҳолатга 1 доллар курси 10098 сўм қайд этилди) тенг бўлди. Халқаро миқёсда таҳлил қилинса бу кўрсаткич орқали мамлакат аҳолиси даромадларининг жуда секин ўсаётганлигини билдиради. Қолаверса, пандемия ва унинг иқтисодий оқибатлари даромадларнинг ўсиши секинлашувига олиб келди. Пул инфляцияси йилига 12-15 фоиз бўлган шароитда аҳолини жон бошига умумий даромадларини харид қобилияти пасайиб боришига салбий таъсир қилиб мамлакатда камбағал аҳоли сони кўпайиши сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантирилиши натижасида аҳолининг тадбиркорликдан олаётган даромадлари салмоғи ўсиб бормоқда. Бу ерда бизнеснинг даромадлар манбаини юзага келтиришда ўрни юқори даражада баҳоланиб боради. Боиси, биринчидан, хусусий сектордаги иқтисодий фаолият бозор қоидаларига биноан юз бериб, табиий равишда бозор даромадининг маълум турини юзага чиқаради. Иккинчидан, хусусий ишлаб чиқаришда инновацияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, талабга тез мослашиш ва ихтисослашиш орқали даромад топиш механизми амал қилади. Учинчидан, рақобат муҳитининг кучли эканлиги ресурслардан самарали фойдаланиб, маҳсулот таннарҳини пасайтириш орқали манфаатдорликни юзага чиқаришга қаратилган бозор қонунлари узлуксиз амал қилади. Мамлакатда аҳоли жон бошига реал умумий даромадлари вилоятлар кесимида ҳам бир-биридан фарқ қилади (2.5-жадвал). 2.5-жадвал Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling