Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
-расм. Дунё бўйича 2020-2030 йилларда камбағаллар сони150 (млн киши)
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасининг параметрлари 152
2.9-расм.
Дунё бўйича 2020-2030 йилларда камбағаллар сони150 (млн киши) Халқаро миқёсда талабнинг қисқариши билан бирга хом – ашё ва товарлар нархи кескин тушиб кетиши, маҳсулот етказиб беришнинг ички ва ташқи имкониятлардаги узилишлар,молия бозорларида кузатилаётган кескин ўзгаришлар натижасида юзага келаётган инқирозли ҳолатлар Европа ва Марказий Осиё давлатларига жиддий таъсир кўрсатди. COVID-19 пандемиясида карантин чораларини кучайтирилиши иқтисодиёт тармоқларида товар ва хизматларга бўлган ички ва ташқи талабни камайтирди, инвестиция ҳажми қисқарди. Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, дунё мамлакатлари томонидан ушбу инқироз оқибатларини юмшатиш борасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди: Бепул тиббий ёрдам бериш учун хукумат томонидан тезкор молиявий ажратмалар қилиш (Бу жараён Ўзбекистонда ҳам амалга оширилди) ва тиббиётга йўналтириш; карантин даврида ишламаётган аҳоли учун дунё мамлакатларининг 34 фоизида бандлик нафақалари (жумладан, 2020 йил декабрь ойида АҚШ конгреси коронавирус билан боғлиқ ҳолда фуқаролар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун 892 млрд долларлик чора-тадбирлар пакетини маъқуллади. Қўллаб-қувватлаш чоралари орасида аксарият америкаликлар 600 доллар миқдорида тўловлар қилинди) берилди; бизнес субъектлари учун солиқ таътиллари амалиётга жорий этилди; дунё мамлакатларининг 29 фоизида инқироз сабаб банкротлик ҳолатига тушиб қолган корхоналар учун хукумат томонидан маблағлар ажратилди. Бундай ижтимоий-иқтисодий чоралар пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтирди. Шундай бўлсада, пандемия жаҳон иқтисодиёти учун ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда. Бугунги кунга қадар дунё бўйича 500 миллионта иш ўрни йўқотилган151. Бироқ бундай йўқотишлар барча давлатларда турлича кўринишда бўлди. Айрим давлатларда пандемия асоратларидан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ҳимоя қилишга эътибор кучайтирилди. Хусусан, Европа ва Марказий Осиё давлатлари чекланган молиявий ресурсларга қарамай ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизгача бўлган миқдори соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилди. Жаҳон банки экспертлари томонидан карантин чекловларини қисқариши 2021 йилдан иқтисодиётни жонланиши, иқтисодий ўсишни ўртача 3,6 фоиз бўлиши башорат қилинди, аммо 2020 йилда эса Европа ва Марказий Осий давлатларида иқтисодий ўсиш ўртача 1,7 фоизга камайди. Натижада, ишсизлар сони ортади борди, аҳоли даромадлари камайди ва жамғариш жараёни қисқарди, кўплаб корхоналар тўҳтаб қолиши билан бирга мамлакатларда инвестициялар ҳаракати деярли сезилмай қолди. Энг муҳими шундаки, аҳолининг соғлиғи ёмонлашди ҳамда аҳоли таркибида камбағаллар сони кўпая борди. Ривожланган давлатлар соғлиқни сақлаш тизимида замонавий илм-фан ёрдамида касалликка қарши вакцина ихтиро қилиниши, коронавирус пандемияси қаттиқ назоратга олинишига ёрдам бера бошлади. Меҳнат бозорида иш билан бандликнинг эгилувчан шаклларини ривожланиши ва уларнинг ижтимоий кафолатлар тизимини ривожлантириш учун қулай имкониятларни юзага келтирди. Аксарият корхоналар илк маротаба масофадан туриб ишлаш тартибини фаолиятга жорий этдилар. Бу эса эгилувчан иш ўринларини вужудга келтирди. Хизматларнинг янги турлари бўлган электрон тижорат, телекоммуникация, чакана савдо тез суръатлар билан ривожланди. Ўзбекистонда пандемия даврида ҳам иқтисодий ўсиш кузатилган бўлсада, иқтисодий-ижтимоий муаммолар чуқурлашиб борди. Боиси 2020 йилнинг 15 март куни коронавирусдан илк бемор аниқланиши заҳоти, 16 мартда касаллик тарқалишини олдини олиш учун чеклов чоралари жорий этила бошланди. Карантин чораларини илк босқичида барча таълим муассасалари ёпилиб, масофадан ўқитиш тизимига ўтилди. Умумий овқатланиш жойлари ёпилди, одамлар кўп тўпланадиган барча тадбирлар бекор қилинди, одамлар заруратсиз уйдан чиқмасликлари белгиланди. Карантин даврида аҳоли бандлиги кескин қисқарди ва ташқи меҳнат миграциясидан келадиган даромадларнинг камайиши аҳолининг харид қобилиятини пасайтирди. Экспортни чеклаш билан бир қаторда, истеъмол маҳсулотлари, биринчи навбатда, ноозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг пасайишига сабаб бўлди. Мамлакатимизда аҳолини давлат томонидан ижтимоий ҳимоя тадбирлари билан тўлиқ қамраб олиш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган, камбағал оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини янада кенгайтириш, соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиология хизматининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июлдаги “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4772-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, умумий қиймати 106,75 млн. АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳанинг 53,3 фоизи камбағал оилаларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга ва ишсизлик бўйича нафақаларни молиялаштиришга йўналтирилди 2.10- жадвал. Глобал иқтисодиётнинг ажралмас бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётини пандемиянинг салбий оқибатларини олдини олиш, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш заруратга айланди. Шу боисдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартда ПФ-5969-сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга мувофиқ Молия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, 10 трлн сўм миқдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил қилинди. 2.10-жадвал “Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасининг параметрлари152
Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling