Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Ўзбекистон камбағаллик даражасини шаҳар ва қишлоқ жойлари бўйича тақсимланиши164
Download 0.8 Mb.
|
nodir
Ўзбекистон камбағаллик даражасини шаҳар ва қишлоқ жойлари бўйича тақсимланиши164 (фоиз ҳисобида)
Асосий иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари шаҳар жойлари тўпланган бўлиб, қулай инфраструктурага эга. Қишлоқ жойларида аҳолининг ишсизлик даражаси юқори бўлиб, бандлик мавсумий характерда. Қишлоқ жойларида асосий меҳнат ресурслари бўлган ёшларни, шунингдек, эркаклар қўшни давлатларга (Қозоғистон, Россия ва х.к.) бориб ишлашлари, даромад топишлари барқарор ва кафолатланган эмас; Айни вақтда камбағалликни камайтириш, қишлоқ билан шаҳар ўртасидаги тавофутни қисқартиришга қаратилган дастурлар тайёрланиб амалиётга жорий этилмоқда. Бироқ, иқтисодий ўсиш билан камбағалликни камайтириш ўртасидаги боғланиш катта эмас. «Натижада аксарият камбағалларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш, бундай оилаларни ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлар нима бўляпти, деган савол ҳар куни қийнайди. Айни вақтда Қашқадарё вилояти камбағаллик муаммоси бўйича энг оғир ҳудуд ҳисобланади. Вилоятда 700 минг нафар аҳоли камбағал бўлиб, бу жаъми аҳолининг қарийб 21 фоизини ташкил этмоқда. Бу вазиятда Қашқадарёда раҳбарлар бир жойда ўтириши мумкин эмас. Шунингдек, Қорақалпоғистон республикасида 500 минг, Сурхондарёда 500 минг, Наманган вилоятида 400 минг, Жиззах вилоятида 210 минг ва Сирдарё вилоятида 130 минг аҳоли камбағал»165 кун кечирмоқда. Бугунги кунда қишлоқ аҳолисида жон бошига пул даромадлари қишлоқ жойлардаги шаҳарларга нисбатан деярли 2 баравар кам. Шунингдек, қишлоқларда саноат кам ривожланган бўлиб, айниқса, қариялар, ногиронлар, ишсизлар кўпчиликни ташкил қилади. Бундан ташқари қишлоқ жойларидаги ишсизлик муаммоси қисман хусусий уй шароитида иш билан таъминланади, аммо қишлоқ уй хўжаликларининг мавжудлиги нисбатан паст пул даромадларини қоплай олмайди ва шу сабабли қишлоқда камбағаллик муаммосини ҳал қила олмайди. Жуда қийин вазиятда бўлган нафақахўрлар ва ногиронлар ҳам чекланган ижтимоий нафақа: пенсия ёки ногиронлик нафақаси бўйича яшашади166. Аҳоли учун белгиланган ўртача ойлик нафақалар инфляция шароитида камбағаллик чегарасидан ҳам паст бўлиб, истеъмол харажатларини ҳам қоплай олмайди 3.3-жадвал. 3.3 -жадвал. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling