Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Ўзбекистон Республикасида уй хўжаликларининг болалар сони бўйича таркиби206
Download 0.8 Mb.
|
nodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар номи 2000 йил 2005 йил 2010
Ўзбекистон Республикасида уй хўжаликларининг болалар сони бўйича таркиби206
Жадвал маълумотларидан кўринадики, уй хўжаликларида 16 ёшгача болаларга эга бўлмаганлар 2000 йилларда 18,6 фоиздан 2021 йилда 26,1 фоизга кўтарилган. Аксинча бу йиллар мобайнида 16 ёшгача фарзанди бор бўлган оилалар улуши юқоридаги йилларга мос равишда 81,4 фоиздан 73,9 фоизга қисқарган. Оилада фарзандлар сони бўйича кўрсак, 3-4 ва ундан юқори фарзандлар кўриш кўрсаткичлари йил сайин камаймоқда. Айниқса, 4 ва ундан юқори нафар фарзандлари бўлган уй хўжаликлар сони 2000 йилдаги 15,9 фоиздан 2021 йилда 7,2 фоизгача камайган. Демак, оилани режалаштириш, оила даромадлари миқдори ва бошқа омиллар таъсирида уй хўжаликларида 2- болали оилалар улуши юқорилиги сақланиб қолмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, аҳоли даромадлари бир йилда катта фарқ қилиши мумкин, лекин узоқ йиллар давомида ҳам улар ўртасидаги тафовут қисқарар экан. Масалан, Одилжонни биринчи йили олган даромади 12 млн сўм, Олимжоники эса 120 млн. сўм. Иккинчи йили Одилжон 120 млн. сўм олди. Олимжон эса 12 млн. сўм. Алоҳида йиллар бўйича тафовут катта. Лекин икки йил давомида қарасак тафовут йўқ. Одатда, дастлаб иш бошлаганда даромад паст, сўнгра кўтарилиб энг чўққисига чиқиб, яна қайтиб тушади. Натижада ҳар қандай ёшлар ва қариларнинг даромади паст, ўрта ёшлиларнинг даромади юқори бўлади207. Америкалик олим Мортон Паглин аҳоли даромадини ёшига қараб ўзгаришини ўрганиб чиққан ва ўз хулосаларини тақдим этган. Муомала жараёнида биз «уй хўжалиги» тушунчасини ишлатамиз. Бу тушунчани рўзғордаги хўжалик ишларининг ўзи деб тушуниш нотўғри. Бу тушунча иқтисодий фаолият юргизувчи хонадонни англатади. Уй хўжалигининг аксарият қисмини оила ташкил этади. Бу хўжалик иқтисодиётининг фаол субъекти, яъни иштирокчиси бўлиб, у иқтисодий ресурсларнинг доиравий айланишида қатнашади. Бу жараёнда оила ресурс бозорига ўз товарини яъни ишчи кучи, кўчмас мулк ва хусусий ерини сотади ва эвазига пул олади. Ўз навбатида оилага тегишли ресурсларни корхона (фирмалар) томонидан сотиб олинади. Узлуксиз бу жараён давом этиб доиравий айланишни юзага келтиради. Иқтисодиёт бир маромда ривожланиши учун ресурслар, энг аввало, ишчи кучи зарур бўлиб, уларни оила етказиб беради. Шунингдек, яратилган маҳсулот ва хизматлар сотилиши ва истеъмолга келиб тушиши керак. Истеъмолчилар эса оилада жамланган. Оила маҳсулотларни харид этмаса, ишлаб чиқариш тўхтаб қолади. Шу боисдан ҳам оилани иқтисодиётдаги тутган ўрни беқиёсдир. Иқтисодиётда капитал категорияси таркибида «Инсон капитали» деган ибора бор. Бу инсоннинг ақлий ва жисмоний қобилияти бўлиб, иш кучи шаклига эга. Инсоннинг бундай қобилияти оила, мактаб, лицей, олий таълим ва тиббий хизмат хизматларини истеъмол қилиб шаклланиб боради. Оилада бола туғилади, тарбия топиб вояга етади ва меҳнат ресурсларига қўшилади. У улғайгач, моддий неьматлар ва хизматлар яратишга қатнашади ҳамда жамиятнингиқтисодий салоҳияти ва унинг миллий бойлигини оширишга ҳисса қўшади. Ўзбекистондаги оилалар ҳар йили ўртача 500 минг нафар меҳнат ёшига етган ёшларни меҳнат ресурси сафига қўшади. Оилада инсон капиталини шакллантириш фарзанд туғилишидан бошланади. Фарзанд вояга етиб оёққа турганича, оиладан анчагина моддий ва меҳнат сарфини талаб қилади. Болалар харажати уларнинг туғилишидан тортиб, то улар вояга етгунча, яъни ўзларини ўзлари топган пул билан таъминлагунча давом этади. Бу ерда тирикчиликка доир барча харажатлар, чунончи овқатланиш, кийиниш, уй-жой, билим олиш, дам олиш, саломатликни тиклаш, даволаниш, транспорт, алоқа ва ниҳоят коммунал хизматлар харажатлари болаларни вояга етказиш харажатларига киради. Бу ерда асосий эътибор инсон капиталига инвестиция қилинишига қаратилмоқда. Бу эса келажакда камбағаллик даражасини қисқартиришда муҳим омил бўлиши мумкин. Инсон капиталига инвестициялар – бу ишчиларнинг малакасини ва бу билан меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қиладиган ҳар қандай фаолиятдир. Кимнингдир меҳнат унумдорлигини оширадиган харажатларга инвестиция деб қаралиши мумкин, зеро ана шу чиқимлар келажакда даромадлар оқими билан кўп маротаба конпенсация қилинади[86]. Бу харажатларни амалга ошириш учун оиланинг етарли даражада даромади, айниқса оилавий бизнеси бўлиши керак. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида оила истеъмолида талаб ошиб борар экан оилаларда фарзандларни пул тўлаб ўқитиш харажатлари ҳам ортиб бормоқда. Камбағал ва кам таъминланган оилалардаги болалар аксарият ҳолатларда ўқитиш харажатларини қоплай олмай оилага даромад келтириш, оила камчиликларини тўлдириш мақсадида иш қидирадилар ёки хорижга ишлагани кетмоқдалар. Аҳолининг табиий кўпайиши Сурхондарё, Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида юқори бўлса, Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент вилоятида бирмунча паст кўрсаткичга эга. Аҳоли зичлиги эса ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, 1 кв.км. майдонга Ўзбекистон бўйича 2000 йилда 54,6 киши тўғри келган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 77,0 кишини ташкил қилди. Андижонда 2000 йилда 520,5 киши тўғри келган бўлса, 2021 йилда 741,4 кишини, Наманганда юқоридаги йилларга мос равишда 260,0 ва 385,4 киши, Тошкент шаҳрида 6472,2 ва 7554,4 киши, Хоразмда 217,0 ва 312,0 киши тўғри келмоқда208. Демограф мутахассисларнинг дастлабки маълумотларига кўра, 2050 йилга келиб аҳоли сони 46-47 миллион кишини ташкил қилади. Демак, бундан кўринадики, демографик жараёнлар, биринчи навбатда, ижтимоий меҳнат соҳасига сезиларли таъсир кўрсатиб, миллий иқтисодиёт ва жамият ривожланишининг асосий омили бўлиб, аҳолининг меҳнат билан бандлик ва ишсизлик даражасининг миқдорига, ялпи ишлаб чиқариш аҳолининг жон бошига тўғри келадиган ўртача даромад кўрсаткичларини, уй-жой ва тоза ичимлик сув билан билан таъминлаш, кексайган ёшдаги пенсия таъминоти ташкиллаштиришга бевосита таъсир этиб боради. Янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш имкониятларидан ҳамда қишлоқ жойларида томорқадан унумли фойдаланиб (паррандачилик, қорамолчилик, асаларичилик, иссиқхона ташкил этиш ва ҳунармандчилик) тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ҳаракат рағбатлантирилмаса аҳоли ўртасида камбағалликни янада авж олиши табиий ҳолатга айланади. Мамлакатда нисбатан юқори туғилиш даражаси мавжудлиги қуйидаги ҳолатларга олиб келди: бугунги кунда Ўзбекистонда меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг 57,7 фоизини ташкил этади. Бу халқаро миқёсда катта кўрсаткич саналиб, аҳолининг нафли фаолият учун зарур бўлган жисмоний ва ақлий қобилиятларга, яъни меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган қисми тушунилади. У ўз ичига иқтисодиётда банд бўлганларни ва меҳнатга лаёқатли ёшдаги банд бўлмаганларни олади209. Ушбу нисбатнинг кўрсаткичларига кўра, Ўзбекистон дунёда етакчи ўринни эгаллайди. Демографик ривожланиш ва инновацион тенденциялар таъсирида иқтисодиётнинг тубдан таркибий ўзгаришлар натижасида меҳнат бозоридаги вазият кескинлашиб бормоқда ва яқин йилларда янада кескинлашиши аниқ. Аҳоли табиий кўпайиши жараёнида, айниқса, серфарзанд оилалар ва уй хўжаликлари даромадларини паст эканлиги бундай оилаларни турмуш тарзини ёмонлашишига сабаб бўлади ҳамда уларнинг камбағаллар улушида ҳиссаси юқори бўлади. Агар мамлакатимизда 2020 йил 1 май ҳолатига камбағал оилалар сони 424561 нафарни ташкил этган бўлса, 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор кам таъминланган камбағал оилалар сони 81242 тани ёки 19,1 фоизни ташкил қилади210. Бу билан биз серфарзандлик камбағалликнинг асоси дейишдан йироқмиз. Бундай оилаларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, фарзандларни соғ-саломат катта бўлишлари, етарлича замонавий билим олишлари ҳамда ишга жойлашишларида давлат асосий ғамҳўрлик қилиши зарур. Мамлакатимизда 2021 йилда 905211 минг бола туғилиши рўйхатга олинган бўлиб, 1000 аҳолига туғилиш даражаси 25,9 промиллени ташкил этди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 промиллега кўпайди. Ушбу давр мобайнида ўлимлар сони 174541 ни, ўлим коэффициенти 5,0 промиллени ташкил этди (пандемия авж олган 2020 йилда ўлим коэффициенти 5,1 промиллени ташкил этди) ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 промиллега кўпайган. 2019 йилда қайд этилган вафот этганларнинг 60,3 фоизи — қон айланиш тизими касалликларидан, 10,0 фоизи — ўсимталардан, 6,3 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,2 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,4 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,3 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган бўлса, шу йили рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 7,4 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 58,5 фоизи — перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 18,7 фоизи —нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,8 фоизи — туғма аномалиялардан, 2,7 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,9 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,8 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,6 фоизи-бошқа касалликлардан вафот этган. ФҲДЁ органлари томонидан 305,2 минг никоҳ қайд этилди, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 9,3 промиллени ташкил этди. Никоҳдан ажрашганлар сони 2020 йилда 10898та, 2021 йилда 15075 тани ташкил қилди. Мамлакатдаги демографик жараёнларда аҳоли миграцияси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистондан ташқарига доимий яшаш учун кетганлар 2021 йилда 20, 14 минг кишини бўлиб, шундан 56,6 фоизи Қозоғистонга, 30,5 фоизи Россияга, 0,8 фоизи АҚШга, 0,7 фоизи Исроилга ва 3,3 фоизи — дунёнинг бошқа мамлакатларига кетган211. Ўзбекистондан 2000-2020 йилларда 1107854 нафар фуқаро хорижий давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетган. Мамлакатга кўчиб келган хорижликлар сони 99341 кишини ташкил қилади. Меҳнат бозорида ташқи миграциянинг кўплиги, доимий яшаш учун мамлакатдан ташқарига 13,2 минг кишининг чиқиб кетиши бир томондан меҳнатга лаёқатли аҳолининг маҳсулдор бандликка эришишдаги нотенглик умуман олганда, иш жойларини йўқлигини, ишловчиларни касбий ва малака хусусиятлари (асосан жисмоний меҳнатни юқорилиги), жинси ва ёши бўйича чекловларни, иккинчи томондан эса қишлоқ жойларида меҳнат ресурслари таклифи юқорилигини намоён қилади. Танлама кузатишлар шуни кўрсатадики, ишсизлар, мигрантлар асосан камбағал оила фарзандлари ёки оила бошлиқлари бўлиб чиқмоқда. Бу масаланинг асосий қисми 2020 йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804 сонли қарорида ўз ечимини топди. Мазкур қарорда бугунги рақобатли меҳнат бозорида камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишнинг янги тизимини жорий қилиш, уларни касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш жараёнларини ташкил этиш, эҳтиёжманд аҳоли ва ногиронлар иш билан бандлигини таъминлашга оид қўшимча чоралари ва муддатлари белгилаб берилди. Қарор билан: камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби; аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури; Россия Федерациясида фаолият юритаётган меҳнат мигрантларини ўқитиш чоралари тасдиқланди. Ижтимоий ҳаётда мазкур ПҚ-4804 сонли қарорининг муҳим хусусияти шундаки унда камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини жорий этиш учун молиявий харажатлар миқдори ва манбалари аниқ белгиланди. Камбағал ва ишсизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ишга марҳамат» мономарказлари; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари; Тошкент шаҳри туманларида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари; Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари; Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари. Мазкур тизим орқали аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга, тадбиркорлик асослари ва хорижий тилларга ўқитишга, нодавлат сектори имкониятларидан кенг фойдаланиш учун давлат ёрдамини бериш имкониятини беради. Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари, маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бинолари бир қисми берилган тақдирда мазкур марказларнинг ўқув жиҳозлари ва анжомларидан имтиёзли фойдаланиш имкони яратилади. Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш, бунда давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасидан фойдаланиш белгиланган. «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида: Биринчидан, битирувчиларнинг касбий малакаси халқаро WorldSkills стандартлари асосида баҳоланади; Иккинчидан, баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга Ўзбекистон ва хорижда тан олинадиган Skills паспорти берилади. Бундай тадбирларни амалга ошириш натижасида ҳар йили 60 минг нафарга яқин ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитиш имконияти юзага келади, 25 мингдан зиёд ногиронларнинг бандлиги таъминланади. Республика ишчи гуруҳи давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари самарали фаолият юритишини ҳамда сифатли ва халқаро стандартларга жавоб берадиган касб-ҳунарга ўқитиш тизими жорий этилишини ташкиллаштиради, шу мақсадда ажратилаётган маблағларнинг манзилли сарфланишини таъминлайди. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастури эса аҳоли бандлигига кўмаклашиш соҳасида хизматлар кўрсатиш сифатини оширишга ва бу борада норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга, бандлик соҳасида узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишга ҳамда яратилган иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ахборот алмашинувини ташкил этишга хизмат қилади. Бундан ташқари, 800 мингдан ортиқ фуқаро ва иш берувчиларга бандлик ва меҳнат соҳасида давлат хизматлари кўрсатилади, шу жумладан 410 минг аёллар ва 300 минг ёшларнинг бандлиги таъминланади. Аҳоли камбағаллигининг демографик жараёнлар билан боғлиқлиги аҳоли улушида пенсионерлар ўрни ўсиб боришида кўзга ташланади. Пенсия соҳасидаги мавжуд вазиятга таъсир этадиган асосий омиллардан бири аҳолини иш билан бандлик кўрсаткичларида таркибий ўзгариш ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳотлар натижасида меҳнат ресурсларининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаларига, беқарор расмий иқтисодий соҳалардан хусусий секторга оқимининг кучайиши, кичик чакана савдо шаклида ифодаланган норасмий иш билан вақтинча банд аҳоли сони ортиб бормоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги иш билан вақтинча банд бўлганларни иш берувчилари билан олиб бораётган меҳнат муносабатлари етарлича ҳуқуқий кафолатланган эмас. Кун сайин ортиб бораётган норасмий меҳнат муносабатлари истиқболда камбағаллар сонини табиий равишда ортишига сабаб бўлади. Бундай тоифадагилар фаолияти асосий хусусияти-ўзаро меҳнат шартномалари ва ижтимоий ҳимоя кафолатларининг мавжуд эмаслиги, солиқларни мунтазам тўламаслик ва ижтимоий жамғармаларга мажбурий ажратмалар ҳамда Республика Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига бадалларнинг тушмаслигидир. Айрим тадбиркорлар эса оғзаки келишувлар асосида йиллар давомида меҳнат ресурсларини ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиб, иш ҳақи бериш билан чегараланмоқдалар. Етарлича меҳнат стажига эга бўлмаслик эса ишловчиларни кексаликда пенсия пулларини кам бўлишига ҳамда ижтимоий суғурта тўловларини давлат бюджетига тушмаслигига олиб келади. Мамлакатда 2020 йил 3340186 нафар пенсионерлар истиқомат қилса, уларнинг 40 фоизи ёки 1328694 нафар пенсионерларнинг ойлик пенсияси 500 минг сўмдан кам. Айниқса 500 минг сўмдан кам пенсия олувчилар Фарғона вилоятида 168812 нафар, Андижон вилоятида 173186 нафар ва Самарқанд вилоятида 153549 нафарни ташкил этган ҳолда республика бўйича юқори ўринларда туради. Шунингдек, 15883 нафар пенсионерлар якка-ёлғиз яшамоқдалар. Демак, ўз-ўзидан равшанки, 500 минг сўмдан кам пенсия олиш212 уларнинг озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий воситалар харидида етишмовчиликларни келтириб чиқарар эди. Мазкур муаммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида қисман ўз ечимини топди. Фармонга кўра, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилди. Бунда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256675 сўмдан 400000 сўмгача оширилди213. Пенция ва ижтимоий нафақа олувчилар сони ҳам ортди. Жумладан, 2019 йил пандемия бошланиши арафасида пенсия ижтимоий нафақа олувчилар сони 3878,4 нафарни (ҳар 10000 кишига 1143,9 киши) ташкил қилиб ўртача пенция миқдори 733,2 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 4253,1 нафарга етди ва ўртача пенция миқдори 963,6 минг сўм214ни ташкил қилди. Таҳлилларга кўра истиқболда республикамизда “аҳоли кексайиши”, яъни пенсия олувчилар сони 2050 йилга бориб икки баробарга ортиши ва узоқ муддатли демографик ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Мамлакатимизда 2000-йилларнинг бошларида туғилган болаларнинг авлоди 2023–2030 йиллари меҳнатга лаёқатли ёшга киради ва 1960 йилларнинг авлоди эса шу даврда “меҳнатга лаёқатли“ ёшни тарк этади. Ўрта ва узоқ муддатли истиқболда, меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг ўсиши давом этади (улуши 2020 йилда 10 фоизгача, 2030 йилда 13 фоиздан, 2040 йилга келиб эса 15 фоиздан кўп бўлиши мумкин). Бу ўсиш пенсия тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасига демографик босимни сезиларли даражада ошириши мумкин215. Ўзбекистонда 2000-йилларнинг бошларида пенсия тизимининг фаолияти иш ҳақининг миқдор даражаси пастлиги ва пенсия миқдори паст бўлишига қарамай, нисбатан молиявий жиҳатдан ёмон ҳолатда эмас эди. Бу аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига пенсия ва нафақаларни ўз вақтида кафолатли тўлаш имконини берарди. Ўша даврда 1 нафар пенсионерга 4 нафардан ортиқ ишловчи тўғри келиб, ўртача пенсия ўртача иш ҳақининг деярли 39 фоизни ташкил этди (камида 30 фоиз чегара билан). Иқтисодиётда бозор механизмлари (инфляция жараёнлари, ишсизликнинг баланд даражаси, норасмий секторда ишчилар сонининг ўсиши) сифатида пенсия тўловлари билан боғлиқ пенсия тизимининг ташкилий ва молиявий ҳолати ҳамда қонунчилик базаси тобора кескинлашиб бормоқда. Истиқболда демографик тенденциялар Ўзбекистон аҳолисининг ёшига доир ўртача қариш кўрсаткичларини тезлаштиради. Бу тенденция, ўз навбатида, аҳолининг ижтимоий ҳимоя ва пенсия таъминоти тизимларининг молиявий ҳолатини истиқболда жиддий мураккабликларга дучор қилиши мумкин. Ўзбекистон барча ривожланган давлатлар сингари 2030 йилдан бошлаб пенсия жамғармаси ва соғлиқни сақлаш тизимларига ўзининг молиявий босимини хавфли кучайиши даврига кириб боради. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, миллий иқтисодиётимизда ва жамиятимизда қуйидаги ташкилий, қонуний ва молиявий ўзгаришларни амалга оширишни тақозо этади: Биринчидан, аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг ошиши, инновацион технологияларга хос иш ўринларини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш, ишчи ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш билан жамиятда ижтимоий-меҳнат муносабатларининг мазмун-моҳиятини сифат жиҳатидан ўзгартириш зарур. Бу эса камбағалларни сонини қисқаришига, умр кўриш давомийлигини кўпайтиришига, жамиятда тиббий ва маърифий хизматларнинг сифатини яхшилаш аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий маданиятини оширишга ёрдам беради. Иккинчидан, «2050 йилгача Ўзбекистон аҳолисининг демографик ривожланиш прогнози»ни ишлаб чиқиш ва миллий маънавиятнинг тарихий анъаналари ва урф-одатлари талабларини ҳисобга олинган ҳолда «Ўзбекистон демографик сиёсати концепцияси»ни қабул қилиш, ёш оилаларнинг репродуктив саломатлигини сақлашдаги салбий тенденцияларнинг олдини олиш зарур. Учинчидан, Ўзбекистонда демографик жараёнларининг тезкор кузатиш учун замонавий электрон тизимни яратиш, уларнинг ҳаққонийлигини ошириш ва умум статистик шаклларига солиш учун 2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини умумий рўйхатдан қайта рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш зарур. Бешинчидан, мамлакат меҳнат ресурсларининг мавжуд потенциалини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида «Ўзбекистон тармоқлари ва ҳудудлари меҳнат ресурслари баланси»ни таҳлилини қилиш ва 2050 йилгача бўлган меҳнат ресурсларининг прогнозини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Таъкидлаш керакки, 2017-2020 йиллар давомида мамлакатимизда иқтисодиётни тубдан модернизация қилиш жараёнларини жадаллашуви янги иш ўринларини ташкил этилишини кучайишига олиб келди. Ўз навбатида истиқболсиз ишлаб чиқариш қисқариб, уларда банд бўлганлар ишсиз бўлиб қолдилар ва ўз ишчи кучларини меҳнат бозорига янгитдан таклиф қилмоқдалар. Яъни мамлакат меҳнат бозорида ишчи кучи таклифи талабга нисбатан юқори суръатларда ўсиб бориши аҳолининг камбағаллик кўрсаткичларига ўзининг таъсирини сақлаб қолмоқда. Ишчи кучи мувозанатини таъминлашга тўсқинлик қилувчи қуйидаги муаммолар мавжуд: Аҳоли сонининг доимий ўсиши ҳисобига ишчи кучи сонининг мунтазам кўпайиб бориши, демографик босимнинг сақланиб қолаётганлиги. Ишсизларни бандликка кўмаклашувчи марказларга иш қидирувчи сифатида рўйҳатдан ўтмаслик ҳолатларининг мавжудлиги. Қишлоқ жойларига саноатнинг кириб боришини секинлиги, вирусли касаллик таъсирида чет эллардан мигрантларнинг мамлакатга қайтиб келишини кучайиши ва бошқа омиллар таъсирида ишчи кучи таклифи юқори бўлиб қолмоқда. Меҳнат бозорида ҳам бозорнинг бошқа турларида бўлгани каби талаб ва таклиф қонуни амал қилади ҳамда бу жараён аҳоли ўртасида камбағалликни ортиши ёки аксинча камайишига тўғридан-тўғри таъсир этадики, бунинг учун биз меҳнат бозорида талаб билан таклифнинг мувозанатини ҳудуд ва тармоқлар бўйича таъминлашида кўриб чиқишимиз керак бўлади. Меҳнат бозорида талаб билан таклифнинг мувозанатини ҳудуд ва тармоқлар бўйича таъминлаш иқтисодиётни барқарорлашда муҳим ўрин тутади. Меҳнат бозорида иқтисодиёт тармоқларидаги турли мулк шаклларига асосланган корхона (фирма), муассаса ва ташкилотлари томонидан иш кучига талаб мавжуд бўлади. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида эришилган иқтисодий ўсиш, хорижий инвестиция ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг кенгайиши ишчи кучига бўлган талабни ортишига сабаб бўлади. Агар ишчи кучи таклифи унга бўлган талабдан ортиқ бўлса, ишсизлик вужудга келади. Аксинча, ишчи кучига бўлган талаб таклиф миқдоридан ортиқ бўлса, тақчиллик вужудга келади. Ўзбекистонда 1991 йилдан бошлаб ишсизликни камайтириш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ишчи кучи сифатини ва рақобатбардошлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Республикамизда 1992 йилда меҳнат биржалари ташкил этилганидан сўнг уларга иш қидириб мурожаат этувчилар сони йилдан-йилга ўсиб борди. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида барқарорлаштириш сиёсатининг амалга оширилиши натижасида оммавий ишсизлик сақланиб, аҳоли ўртасида яширин камбағаллик кескин ошиб, аҳоли турмуш шароити пасайди. Бироқ расмий ишсизлик даражаси унинг табиий даражасидан ошмади 3.10- жадвал. Жадвал маълумотларида иқтисодий фаол аҳоли сони 2000 йилда 9018,4 минг кишини ташкил этган бўлса, 2021 йилда 14978,9 минг кишини ташкил этиб, 5969,5 минг кишига кўпайган. Бироқ, Ўзбекистонда 2020 йил 14 март ойидан коронавирус пандемияси сабаб кўплаб корхона ва фирмалар ўз фаолиятини тўҳтатди. Натижада 2017 йилда 13520,3 минг кишини, 2020 йилда эса 13236 минг кишини ташкил қилди ва бандлик кўрсаткичи камайиб борди. 3.10 -жадвал Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling