Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Аҳолининг иқтисодий фаоллиги ҳақида маълумот191


Download 0.8 Mb.
bet38/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63
Bog'liq
nodir

Аҳолининг иқтисодий фаоллиги ҳақида маълумот191 фоизларда

Ҳудуд миқёси

аёллар

Эркаклар

1

2

3

Дунё бўйича

53,1

80,3

Ривожланган мамлакатларда

50,4

67,5

Ўтиш давридаги мамлакатларда

51,0

70,5

Ўзбекистонда

68,9

72,7

Эркакларнинг фаоллиги Ўзбекистонда 72,7 фоизни ташкил этган ҳолда дунё кўрсаткичидан 7,6 фоизга кам бўлиб, эркакларни меҳнатда банд этилишида етарлича муаммолар мавжудлигини билдиради. Аёллар тадбиркорлигининг ўзига хос хусусияти одатда аёллар оила фаровонлигига яъни болалар саломатлиги, озиқланиши, кийим-кечак хариди, таълим олишига эркакларга нисбатан кўпроқ сармоя киритадилар ҳамда ўз навбатида оиланинг алкогол ва тамаки маҳсулотларига кетадиган харажатлари пасая боради192.
Иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш ва қарорлар қабул қилишда аёллар тадбиркорлиги ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турадилар. Дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилган кўплаб тадқиқотларнинг кўрсатишича, аёллар билим даражасининг ошиши ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) миқдори ўртасида ижобий боғлиқлик мавжуд193 экан. Бу ўринда Гендер194 — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати бўлиб, гендер тенгликни таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий мақсадлардан биридир. Меҳнат бозорида аёллар ва эркакларнинг тенглигига эришишга олиб келадиган кўплаб йўлларни эътироф этган ҳолда турли мамлакатларнинг миллий қадриятлари ва маданияти инобатга олинади.
Конституциямизда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқли экани аниқ кўрсатиб ўтилган. Қолаверса, аёллар манфаатларини ҳимоя қилишга доир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. Жамиятда, меҳнат жамоаларида аёлларга қатор қулайликлар берилган. Аёллар оғир ишларга жалб қилинмайди, уч ёшгача фарзанд тарбиялаётган, ногирон боласи бор аёлларнинг иш вақтлари қисқартирилган.
Ўзбекистонда камбағалликни келиб чиқишининг сабаблари турлича бўлиб, даромадларни тенгсизлиги, ишсизлик, демографик, ва тиббий омиллар муҳим ўрин тутиб, ҳудудий тафовутга эга. 3.8-жадвал маълумотлардан кўринадики, Фарғона водийси вилоятларида республика аҳолисининг 28,6 фоизи истиқомат қилади. Аҳолиси зич жойлашган бўлиб, иш ўринлари учун рақобат кучли. Республика бўйича камбағал аҳоли сони 1872,2 минг кишини, Фарғона водийсида 629,9 минг кишини (33,6 фоизи) ташкил этади (3.8.-жадвал). Боқувчисини йўқотган (бева) оилалар сони юқоридагиларга мос равишда 154755 та ва 55285 тани ташкил қилади. Таҳлиллар шуни кўрсатади, камбағалликни келиб чиқишида асосий ўринни ишсизлик муаммоси асосий ўринни эгалламоқда. Республика бўйича хотин-қизлар ишсизлигининг энг катта улуши Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларига тўғри келмоқда.
3.8-жадвал

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling