Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Download 0.8 Mb.
bet46/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63
Bog'liq
nodir

III боб бўйича хулосалар

  1. Мамлакатимизда 2022 йил 1 январдан бошлаб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилани кам таъминланган тоифасига кириши учун оиланинг бир ойлик даромади минимал истеъмол харажатларига тенг бўлиши белгиланди. Камбағалликнинг қуйи чегараси эса бир киши учун минимал истеъмол харажатлари қийматига тенглаштирилди. Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан кенг фойдаланилади. Бу кўрсаткич ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш, камбағаллик чегарасини белгилаш ҳамда пенциялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилашга мезон сифатида белгиланган.

  2. Таҳлилларга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида камбағаллик даражаси юқори бўлиб, кейинги беш давомида амалга оширилган ислоҳотлар аҳоли камбағаллик даражасида айтарли ўзгаришларга шароит яратмаган. Минтақавий камбағалликни қисқартириш сиёсати ишлаб чиқиб ва мунтазам мониторингни амалга ошириш заруриятга айланмоқда.

  3. Камбағалликни қисқартиришда қўйилган асосий вазифалардан бири мамлакатимизда камбағалликнинг миллий стандартини (КМС) ишлаб чиқиш ва тегишли меъёрларни белгилашдир. Бизнингча, биринчиси, доимий камбағаллар, якка ёлғиз яшовчи, боқувчиси йўқ пенсионерлар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган кўп фарзандли оилаларни мунтазам ижтимоий ҳимоя қилиш; иккинчиси, иқтисодий шароит ва имконият яратилса камбағаллик ҳолатидан чиқиши мумкин бўлган ёшлар, аёллар ва ишсизлар бандлигига эришиш; учинчиси, камбағаллик ҳолатига тушиш эҳтимоли юқори бўлган камдаромадга эга бўлган оддий ишчилар ва вақтинча ишсизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш зарур.

  4. Камбағалликни кўпайишига ҳамда паст сифатли иш ўринларининг кенг тарқалганлигидан далолат берувчи турли билвосита кўрсаткичлардан бири – “меҳнат дафтарчаси”га эга бўлган банд аҳолининг улуши ҳисобланади. Ишловчининг меҳнат дафтарчасида расмий секторда ишлаган йиллари ва нафақа ҳуқуқи акс эттирилади. Бундай дафтарчага эга бўлмаслик эса бошқа имкониятлар билан бир қаторда истиқболда транферт даромадни ҳамда ижтимоий суғуртага оид расмий ҳуқуқларига эга бўлишни чеклайди.

  5. Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги демографик тенденциялар аҳолининг ёшига доир ўртача қариш кўрсаткичларини тезлаштиради. Бу тенденция, ўз навбатида, аҳолининг ижтимоий ҳимоя ва пенсия таъминоти тизимларининг молиявий ҳолатини истиқболда жиддий мураккабликларга дучор қилиши мумкин. Ўзбекистон барча ривожланган давлатлар сингари 2030 йилдан бошлаб пенсия жамғармаси ва соғлиқни сақлаш тизимларига ўзининг молиявий босимини хавфли кучайиши даврига кириб боради. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, миллий иқтисодиётимизда ва жамиятимизда қуйидаги ташкилий, қонуний ва молиявий ўзгаришларни амалга оширишни тақозо этади: Биринчидан, аҳоли турмуш даражаси ва сифатининг ошиши, инновацион технологияларга хос иш ўринларини ташкил этиш ва фаолиятини юритиш, ишчи ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш билан жамиятда ижтимоий-меҳнат муносабатларининг мазмун-моҳиятини сифат жиҳатидан ўзгартириш зарур. Бу эса камбағалларни сонини қисқаришига, умр кўриш давомийлигини кўпайтиришига, жамиятда тиббий ва маърифий хизматларнинг сифатини яхшилаш аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий маданиятини оширишга ёрдам беради. Иккинчидан, «2050 йилгача Ўзбекистон аҳолисининг демографик ривожланиш прогнози»ни ишлаб чиқиш ва миллий маънавиятнинг тарихий анъаналари ва урф-одатлари талабларини ҳисобга олинган ҳолда «Ўзбекистон демографик сиёсати концепцияси»ни қабул қилиш, ёш оилаларнинг репродуктив саломатлигини сақлашдаги салбий тенденцияларнинг олдини олиш зарур.

  6. Тадбиркорлик фаолиятида муҳим йўналиш бўлган ижтимоий тадбиркорлик ижтимоий фойдалиликни асосий мақсад қилиб олган ҳолда корхонанинг ишига асосан ижтимоий жиҳатдан нобарқарор ҳолатда бўлган ёки ногиронлиги бўлган шахслар жалб этиладиган фаолиятдир. Ижтимоий тадбиркорлик қулай иқтисодий ресурслардан, ижтимоий мақсадга эришиш бўйича новаторлик ғояларини ўзгартириш ва кам таъминланган оилалар фаровонлигини таъминлаб камбағалларни қисқартириш имконини беради.

  7. Тадбиркорлик фаолиятидаги икки асосий восита орқали камбағалликни қисқартириш мумкин: Биринчидан, камбағалларни ишга ёллаш мумкин бўлган, кўп меҳнат талаб қиладиган соҳаларда самарали иш жойларини яратиш ва ўзини ўзи банд қилиш. Иккинчидан, ишсиз, камбағал бўлсада тадбиркорлик фаолиятига қизиққан аҳоли кўпчилик ташкил қилмоқда. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун асбоб-ускуна, дастгоҳ, тикув машиналарини ҳарид қилишлари учун ўз маблағлари шаклланмаган. Бунинг ечими сифатида давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача субсидия бериш зарур. Натижада ишсизлик қисқартириб, камбағал оилалар ўз даромад манбаига эга бўладилар.


Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling