Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


IV БОБ. АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИНГ ҚИСҚАРТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ


Download 0.8 Mb.
bet47/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63
Bog'liq
nodir

IV БОБ. АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИНГ ҚИСҚАРТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
4.1. Ихтисослашган маҳаллаларни аҳолини иқтисодий фаоллигини оширишдаги ўрни
Бозор иқтисодиёти шароитида камбағал оила аъзолари бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Камбағал оилаларга оммавий кредит бериш, хоҳиш-истак бўлмасада қорамол, парранда бериш, узлуксиз ижтимоий ҳимоя қилиш уларда боқимандалик кайфиятини ҳам юзага келтиради. Аксинча, камбағал бўлсада бироқ, ишлаш истаги мавжуд ишсиз, даромади ўта чегараланган оила аъзоларини бандлигига эришиш иқтисодий ташаббус ва ишбилармонлик кўникмаларига аста-секин йўл очади. Энг асосийси уларда даромад манбалари пайдо бўлади. Зеро, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш, ҳар бир ҳудуднинг табиий, минерал хом-ашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш238га қаратилгани ҳам бежиз эмас. Бу борада маҳалла тизими, маҳалла ихтисослашуви янги иқтисодий имконият беради.
Узоқ йиллар давомида юртимизда айрим маҳаллалар ҳунармандчилик маҳсулотлари (дўппи, гилам, чўпон, чинни идишлар, темирчилик) ёки болалар бешиги тайёрлашга, айрим маҳаллалар эса кўнчилик, яшикчилик, асаларичилик, шоличилик ва бошқа маҳсулотларни сифатли, бозорбоп қилиб етиштиришга мослашиб борган. Шаклланган меҳнат кўникмалари ва тажрибалар авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланган, янги усуллар билан бойитилган. Натижада, маҳаллаларда маҳсулот етиштиришнинг замонавий технологияси шаклланган бўлиб, бу технология сир тутилган, яъни тижорат сири сифатида қаралган. Бу билан маҳалла муайян турдаги товар ва хизмат кўрсатишга ихтисослашиш орқали яхшигина даромад топган. Маҳалладаги оилалардаги йигит-қизлар ҳунарга, деҳқончилик қилиш маданиятига ёшлигидан ўрганган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, маҳаллаларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Чунки маҳалла-ўз-ўзини бошқаришнинг халқимиз анъаналари ва қадриятларига хос бўлган усули ҳисобланади. Маҳалла қадимги миллий яшаш тарзимизни ҳам ўзида мужассам этади. Боиси ҳамжиҳатликда маҳалла аъзолари барча ишларни бажарганликлари боис, унинг нуфуси тарбиявий, маънавий, ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эгадир. 1993 йилдаёқ «Фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуни ва ундан кейин қабул қилинган қарор ва фармонлар маҳаллаларни бозор иқтисодиёти талаблари асосида фаолият юритишига имконият яратди. Хусусан, ҳар бир маҳалла ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиши, кичик корхоналар очиши, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиши, унинг бир қисмини эса маҳалладаги эҳтиёжманд, камбағал оилаларга бепул тарқатиши, ўз ҳудудидаги камбағал оилаларнинг ишсиз фарзандлари ва аёлларни иш билан бандлигини таъминлашга шароит яратилади.
Демак, маҳаллани ўзидаги мавжуд имкониятдан фойдаланиб камбағал оилалар сонини камайтириш, уларнинг маълум қисмини даромад олишга йўналтириб фаровонлигини оширилади. Натижада ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қувватини ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш[32]ни амалга оширишда янги йўналиш пайдо бўлади. Бу йўналиш – маҳаллаларни товар ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик ва турли хизматлар кўрсатишга ихтисослашуви билан белгиланади.
Бугунги кунда камбағалликни қисқартиришда маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш зарур. Жорий йилда туманлар бюджетига қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини бевосита маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга сарфлаш бўйича ишларни бошлаб, бу мақсадларга 70 миллиард сўм ажратилди. Энди бу ваколатни янада кенгайтириб, туман бюджети харажатларининг 5 фоизини ҳам ана шундай мақсадларга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этиш239 маҳаллаларни товар ва хизматларга ихтисослашувини янада мустаҳкамлайди. Мисол учун, Норин тумани «Бойовул» маҳалласида 535 та хонадон мавжуд бўлиб, асосан лимон ва лимон кўчати етиштириш билан шуғулланади. Ҳозирда 383 та хонадонда тўлиқ лимонария қилиниб лимон кўчати етиштирилмоқда. Натижада «Бойовул» маҳалласи лимончиликка ихтисослашиб, лимон маҳсулоти ва кўчатлар нафақат туман балки вилоятнинг барча ҳудудларида сотилмоқда.
Уйчи туманидаги «Қумтепа» маҳалласи темирчиликка, яъни темирдан хонадонларга, тури корхона ва фирмаларга дарвоза ясаш ихтисослашган. Ушбу маҳаллада 17 гектар ер майдонда кичик саноат зонаси ташкил қилиниб 180 та самарали лойиҳаларда 900 га яқин иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган. Ҳудудда темирни қайта ишлаш, шакл бериш ва темир дарвозалар ясаш билан 240 дан ортиқ субъектлар фаолият кўрсатиб, 500 дан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланган.
Наманган шаҳридаги «Дамбоғ» маҳалласи азалдан косибчиликка ихтисослашган бўлиб, тайёрланган маҳсулотлар нафақат ички бозор балки хорижга экспорт қилинади. 2021 йилда косибчилик фаолиятини кенгайтириш истагини билдирган 25 та ёш оилаларга 150,0 млн. сўм ажратилди. Бу оилаларда қўшимча 30 та иш ўрни яратилди.
Вилоятнинг Мингбулоқ тумани «Тегирмонбоши» маҳалласи яшикчиликка ихтисослашган бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорларга узлуксиз яшик тайёрлаб бериш йўлга қўйилган. Даромад топиш истагида бўлган ёшлар, юқори синф ўқувчилари ҳам хонадонларда ўзаро келишув асосида ишлайдилар. 2021 йилда мазкур тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истагини билдирган 30 та оилаларга 256,9 млн.сўмлик кредит маблағларини ажратиш орқали қўшимча 60 та ишчи ўринларини яратилди. Маҳалладаги 10 нафар фуқароларни «Устоз-шогирд» анъанаси асосида касб-ҳунарга ўқитилди. Умумий қиймати 520,0 млн.сўмлик сартарошхона, гўзаллик салони, компьютер хизмати кўрсатишни ўз ичига олган «Gurtepa Oqqayin Guzari» МЧЖ лойиҳаси ишга тушди240.
«Маҳаллалар ихтисослашуви» оилаларда тадбиркорлик кўникмаларини янада ривожланишига, ишсиз ёшлар, аёлларни бандлигини таъминлашга ёрдам бериб, оилаларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолмасликни таъминлайди. Маҳаллаларни товар ва хизматлар кўрсатишга ихтисослашуви асосида тайёрланган маҳсулотлар ўта талабчан харидор талаблари қондириш билан бирга, оилаларни уй ишларини ўз вақтида бажариш, фарзанд тарбияси, чорва ҳайвонларини боқиш, таълим олишга ҳам вақт ажратилади. Шаклланган меҳнат кўникмалари ва тажрибалар авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланган, янги усуллар билан бойитилган. Натижада, маҳаллаларда маҳсулот етиштириш технологияси шаклланган бўлиб, бу технология сир тутилган, яъни тижорат сири сифатида қаралган. Бу билан маҳалла муайян турдаги товар ва хизмат кўрсатишга ихтисослашиш орқали яхшигина даромад топган. Маҳалладаги оилалардаги йигит-қизлар ҳунарга, деҳқончилик қилиш маданиятига ёшлигидан ўрганган.
Демак, маҳаллани ўзидаги мавжуд имкониятдан фойдаланиб камбағал оилалар сонини камайтириш, уларнинг маълум қисмини даромад олишга йўналтириб фаровонлигини оширилади. Натижада ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсонниг ички куч-қувватини ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш241ни амалга оширишда янги йўналиш пайдо бўлади. Бу йўналиш – маҳаллаларни товар ва хизматларга ихтисослашуви билан белгиланади.
Бугунги кунда камбағалликни қисқартиришда маҳалланинг нуфузини, унинг ресурс ва имкониятларини ошириш, ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш зарур. Жорий йилда туманлар бюджетига қўшимча манбаларнинг камида 10 фоизини бевосита маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга сарфлаш бўйича ишларни бошлаб, бу мақсадларга 70 миллиард сўм ажратилди. Энди бу ваколатни янада кенгайтириб, туман бюджети харажатларининг 5 фоизини ҳам ана шундай мақсадларга йўналтириш бўйича янги тартиб жорий этиш242 маҳаллаларни товар ва хизматларга ихтисослашувини янада мустаҳкамлайди.
Бутун мамлакатда пандемия муносабати билан 2019-2020 йиллар мобайнида карантин чоралари кучайтирилган бўлсада, маҳаллаларда ишлаб чиқариш жараёни давом эттирилди. Эҳтиёжманд оилаларни эса манзилли қўллаб-қувватлаш зарурати ошган вақтда Президент ташаббуси билан жорий этилган «темир дафтар»лар иш берди, давлат ёрдамини йўналтириб туриш, ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш учун асос бўлиб хизмат қилди. Ҳозирда ҳам маҳаллаларда «темир дафтар»лар оилаларни камбағалликдан чиқариш ишларини режали ташкил этишда, рўйхатдагиларга қараб кейинги ишларни мувофиқлаштиришда қўл келмоқда. Ёшлар ва аёллар дафтарлари ҳам касб-ҳунар ўргатишга иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги «Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасидаги кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5214-сон қарори билан мамлакатда «маҳаллабай» ишлаш асосида «оғир» маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратилди243 (4.1-жадвал).
4.1-жадвал.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling