Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович
Наманган вилоятида «темир дафтар»га киритилган оилалар тўғрисида маълумот.258
Download 0.8 Mb.
|
nodir
Наманган вилоятида «темир дафтар»га киритилган оилалар тўғрисида маълумот.258
Жадвал маълумотларидан билиш мумкинки, маҳаллабай усулида оилалар билан ишлаш, уларга моддий ёрдам бериш, ишга жойлашишларига кўмаклашиш ва ўз оилавий бизнесларини ташкил этишга ёрдам берилиши туфайли темир дафтарга кирган оилалар сони камайиб бормоқда. «темир дафтар»га ишидан айрилган ва даромад манбаларини йўқотганларнинг барчаси, шунингдек, ногирон оилалар, ёлғиз яшаётган қариялар ва камбағаллар кириб, қуйидаги беш тоифадаги оилалар ёрдам олиш ҳуқуқига эга: 1. Меҳнатга лаёқатсиз ва сурункали касал бўлган оила аъзоларининг мавжудлиги. 2. Ёлғиз қариялар, бева аёллар ва кам таъминланганлардан, парваришга муҳтожлардан иборат оилалар. 3. Беш ва ундан ортиқ болали оилалар 4. Карантин чоралари натижасида ишидан ва даромад манбаларидан маҳрум бўлган фуқаролар, шу жумладан қайтиб келган мигрантлар. 5. Камбағаллик чизиғидан пастда бўлган, кўмак ва моддий ёрдамга муҳтож оилалар. Манзилли ёндашув маҳаллалар томонидан ижтимоий ёрдам нафақалари олиш ҳуқуқини аниқлашда қўлланиладиган хусусиятларга ўхшашдир. Маҳаллий туман ёки шаҳар ҳокимлиги вакиллари маҳалла раислари билан биргаликда оиланинг моддий ва турмуш шароитларини ўрганиш учун уйларига борадилар, сўнгра зарур деб топилса, улардаги эҳтиёжмандлар дастурга киритилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6038 –сонли фармонига асосан, «темир дафтар»га киритилган 400000 нафар оилага (1728,1 минг киши) ҳар бир кишига 220000 сўмдан 380 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Шунинг билан бирга, 2019 йилда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 11 070 та, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга 1 272 та259, 2020 йилда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга шаҳар жойларида 10926 та, қишлоқ жойларида 4559 та, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга шаҳар жойларидаги 320 та, қишлоқ жойларидаги 636 арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар берилди. Бу жараён янги тартиб доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни (шу жумладан, янги тартиб доирасидан ташқари қурилган ва бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни) сотиб олиш учун шаҳарларда ва қишлоқ жойларда уй-жой ҳисобланган қийматининг 85 фоизидан ошмайдиган миқдорда 20 йил муддатга ва дастлабки бадали сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бериш орқали уларнинг уй-жой муаммосини ҳал қилиш имконияти яратилди260. Бундай чора-тадбирлар камбағалликни камайтириш, эҳтиёжманд, оғир вазиятга тушиб қолган уй-жой билан таъминлашда ижобий натижа бериши шубҳасиз. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling