Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Наманган муҳандислик-технология институти Ғаниев Муҳаматжон Халилович


Аҳоли муҳтож қатламларини ижтимоий реестрини жорий этиш- камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналиши


Download 0.8 Mb.
bet49/63
Sana13.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1352647
TuriДиссертация
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   63
Bog'liq
nodir

4.2. Аҳоли муҳтож қатламларини ижтимоий реестрини жорий этиш- камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналиши


Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилган. “Ягона реестр”нинг муҳим жиҳати шундаки, бунда аввало идоралараро электрон ҳамкорлик амалга оширилади ва аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб тўлалигича автоматлаштирилади. Барча кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамни олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади. Ижтимоий ёрдам олувчиларнинг иқтисодий ҳолати ва имкониятлари мониторинг қилинади. Кам таъминланган оилаларни “Ягона реестр” орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам бериш тартиби дастлаб Сирдарё вилоятида 2019 йилда амалга оширилди.
Президентимизнинг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат томонидан ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги қарорига асосан “Ягона реестр”ни барча вилоятларда жорий қилинди. Мамлакатда 18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 3 ёшгача тўлгунича қадар уни парвариш қилиш нафақаси, камбағал оилаларга моддий ёрдам бўйича компенсация тайинлаш ягона реестр тизими орқали аниқлаш бошланди. Мамлакатимизда 2021 йилдан 1 январдан аҳоли ижтимоий ҳимоя қилишда оилалардан даромадлар тўғрисидаги, пенсия, ногиронлик ва бошқа “маълумотларнома”лар талаб қилиш тартиби тугатилди. Бу тизим инсон омилисиз ижтимоий нафақаларни тайинлайди, фуқаронинг муҳтожлигини ўзи аниқлайди, нафақалар тайинлаб, тўловларни назорат қилади. Янги тизимни шакллантириш учун Жаҳон банки ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан 600 минг доллардан зиёд маблағ йўналтирилди.
Бу тизимда барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилиши таъминланмоқда. Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони 2020 йилнинг биринчи ярмида 600 минг нафар бўлса, бу кўрсаткич 2022 йил 1 сентябрга келиб 1 миллион 600 мингдан ошди. Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ошириш мақсадида камбағал оилаларни аниқлашда даромад мезони сифатида минимал истеъмол харажатлари миқдорини қўллаш тартиби йўлга қўйилди. Булар натижасида қисқа вақт ичида камбағал оилаларни аниқлашга ва уларга нафақаларни манзилли равишда етказиб бериш имкониятини яратди.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланганидек ижтимоий хизматларни етказишдаги бошқарув жараёнларни рақамлаштириш модулини ишлаб чиқиш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни интеграция қилиш ишлари олиб борилади247. Мамлакат Президенти ташаббуси билан маҳаллаларда кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, маҳаллаларда тўпланиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечиш мақсадида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этила бошланиши ижобий натижалар бермоқда. Амалиётда тадбиқ этилган «маҳаллабай» ишлаш тизими - бу барча соҳа мутасаддиларининг бир мушт бўлиб, маҳаллалардаги муаммолар, аҳоли турмушидаги муҳим масалаларни биргаликда ҳал этишнинг янгича механизми ҳисобланади. Мамлакатда «маҳаллабай» ишлаш тизими қуйидаги йўналишларни қамраб олиши белгиланди:

  • оилаларнинг даромад манбаларини, шу жумладан, томорқа ерлардан фойдаланиш ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини «хонадонбай» ўрганиш;

  • банд бўлмаган аҳолининг, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи курсларга йўналтириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланишга амалий кўмаклашиш;

  • ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва стартап ғояларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар ажратиш;

  • маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;

  • мавжуд имкониятларни (бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ер майдонлари ва бандликнинг анъанавий соҳалари) ўрганиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали жойларда тадбиркорлик, инвестициявий ва рақобат муҳитини яхшилаш;

  • самарадорлик ва даромадлилик тамойилларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, маслаҳат бериш ва бизнес-режаларни тайёрлаш учун банкларнинг қуйи бўғин ходимларини тўлиқ қайта тайёрлаш орқали мижозга йўналтирилган хизмат кўрсатиш («мижозбай» ишлаш) тизимини такомиллаштириш;

  • жойларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, турли хил фаолиятлар учун лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини тадбиркорлик учун ажратиш, коммуникация тизимларига уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш248;

  • «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш;

  • аҳолини камбағалликдан чиқариш дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини ташкил этиш;

  • ижтимоий муҳофаза муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш, моддий, психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ амалий чораларни амалга ошириш;

  • «Беш муҳим ташаббус» доирасида ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ўтказиш чораларини кўриш;

  • маҳаллаларда инфратузилма ҳолатини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар тайёрлаш шулар жумласидандир249.

Ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимининг муҳим амалий жиҳати шундаки, хонадонларни ўрганиш асосида сектор раҳбарлари томонидан «оғир» маҳаллаларни аниқлайди. Бунинг учун эса хонадонларга бирма-бир кириб, оилаларнинг иқтисодий имкониятлари ўрганилиши керак бўлади. Хонадонлар биринчи босқичда 3 тоифага ажратилади:

  1. даромади юқори бўлган, ўзгалар ёрдамига эҳтиёжи бўлмаган бир ёки ундан кўп оила яшайдиган намунали хонадон;

  2. ўрта хонадон — жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан юқори бўлсада, оила аъзолари ичида ишсиз ёки тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бор хонадон;

  3. эҳтиёжманд хонадон — жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам, оила аъзолари ичида меҳнатга лаёқатли бир ёки ундан кўп ишсизлар мавжуд хонадон;

Иккинчи босқич: хонадонларни ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллалар 3 тоифага бўлинади:

  1. намунали маҳалла — жами хонадонлар сонига нисбатан намунали хонадонларнинг улуши 60 фоиздан юқори ҳамда эҳтиёжманд хонадонларнинг улуши 25 фоиздан кам бўлган маҳалла бўлган маҳалла;

  2. ўрта маҳалла — жами хонадонлар сонига нисбатан ўрта хонадонларнинг улуши 60 фоиздан юқори ҳамда эҳтиёжманд хонадонларнинг улуши 25 фоиздан кам бўлган маҳалла;

  3. “оғир” маҳалла — жами хонадонлар сонига нисбатан эҳтиёжманд хонадонларнинг улуши 25 фоиздан юқори бўлган маҳалла250.

Маҳаллаларда иқтисодий жараёнларни ташкил этиш ва камбағалликни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун «ҳоким ёрдамчилари» лавозимларини жорий этилди. Улар томонидан биринчидан, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришда ички имкониятларини ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ўсишини таъминлаш; иккинчидан, маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредитлар олишга кўмаклашиш; учинчидан, маҳалладаги иш билан банд бўлмаган аҳолига субсидиялар олишга кўмаклашиш; тўртинчидан, маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларига биринчи навбатда «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га кирган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш; бешинчидан, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда оилаларнинг моддий-ижтимоий аҳволи тўғрисидаги зарур бўлган маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот дастурига киритилмоқда.
Мамлакатда янги иқтисодий тизим сифатида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил қилиниши ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, маҳалла имкониятларидан самарали фойдаланишда ижобий натижа бера бошлади. Улар томонидан республикадаги 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратилди. Булар:

  • 11 фоизи – кам даромадли;

  • 47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

  • 6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

  • 36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Натижада маҳаллаларда оилаларни иқтисодий имкониятлари мониторинг қилиниб, кам даромадли ва доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор бўлган тоифа хонадонлар билан бирма-бир суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг истаки ўрганилди. Ҳоким ёрдамчилари ва ҳудуддаги тегишли раҳбарлар билан бирга 2022 йилнинг уч ойи мобайнида 736 минг нафар фуқаро бандлиги таъминланди ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан 50 мингта оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 триллион 300 миллиард сўм кредит ва 20 миллиард сўм субсидия ажратилди251. Бироқ, мамлакат бўйича 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори, 3 минг 636 нафар маҳалладаги олиб борилаётган ишлар “қониқарсиз” ҳолатда деб баҳоланди. Айни вақтда 434 та маҳаллада суғориш тизими ва сув таъминотини яхшилаш, 715 та маҳаллада сув, йўл, электр, табиий газдан муаммосини ҳал қилиш аҳоли фаровонлигини оширишдаги долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда.
Маҳаллалардаги камбағал хонадонлар учун 2020 йилнинг июль ойларидан «темир дафтар» жорий этилиши камбағал оилаларга манзилли аниқ ёрдам берилишида муҳим ўрин тутмоқда. «Темир дафтар» — бу оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган «Saxovat.argos.uz» дастури бўлиб, ушбу дастурга оилавий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, моддий имкониятлари чегараланган сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар киритиб борилади. Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаи яратишда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан «темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оила аъзоларга асосий эътиборни қаратилди ва уларнинг доимий даромадли бўлишига кўмаклашиш чоралари кўрилди.
«Аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» эса аёллар ва ёшларнинг ижтимоий мақомини кўтариш, уларнинг имкониятларини руёбга чиқариш, мазкур тоифадаги кишиларнинг жамият ҳаётига интеграцияси ва ижтимоийлашув жараёнини таъминлаш, жамиятда улар фаоллигини таъминловчи давлат сиёсатининг замонавий инновацион усули сифатида намоён бўлмоқда. Дунёнинг бирор мамлакатида учрамайдиган бу янги тизим аввало камбағал оилалар, аёллар ва ёшларни ижтимоий, ҳудудий, моддий ва руҳий-психологик қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Мазкур янгилик аёллар ва ёшларнинг жамият ҳаётига алоқадорлигини, уларнинг ижтимоийлашуви ва фаоллашувини, уларнинг янги Ўзбекистан курилишига дахлдор эканлигини, мазкур ижтимоий катламлар вакилларининг давлат сиёсатидан манфаатдорлигини таъминлайди.
Бундай мақсадли дафтарлар тизимини жорий этиш барча аёллар ва ёшларнинг эҳтиёжларини махсус маркерлар оркали белгилаб беришга хизмат қилади. Ишлаш ва ўз малакасини ошириш иштиёқи бор бўлган фуқароларни жадаллаштирилган таълим тизимлари орқали бозорбоп касб ва ҳунарларга ўқитиш, махсус сертификатлар билан таъминлаш ишига асос солинади. Уларнинг касбий малакаларини, турли касб-кор ва ҳунарлар бўйича маҳоратларини ўстириш, дунё миқёсида талаб юқори бўлган ва рақобатбардош касбий компетенцияларни аҳоли ўртасида ривожлантириш, ишсиз аёллар ва ёшларни тадбиркорликка, хусусан, оилавий тадбиркорликка, ўз-ўзини банд килиш ишларига кенг жалб этиш, аёллар ва ёшлар ичидан янги мулкдорлар қатламини шакллантириш кабилар мазкур дафтарларнинг мақсадларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммолари бўйича «темир дафтар»га, ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишлича «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни камбағалликдан чиқариш ва уларнинг фаровонлигини ошириш учун шахсан масъул этиб белгиланган252.
Мамлакатимизда камбағалликка қарши самарали ва ҳаётий маҳаллий механизмларни ишлаб чиқиш, бу оркали оилалар фаровонлигини ошириш давлат сиёсатининг устувор масалаларидан бири бўлиб, ўрнатилаётган янги тизим бу борада самарали натижалар бера бошлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бундай дафтарларнинг амал қилиши аёллар ва ёшлар моддий, маънавий ва психологик ахволини диагностика қилишнинг шаффоф ва аниқ шакли, ижтимоий маконда аёллар ва ёшлар мақомини ташхислаш бўлиб, бу янги тизимга нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари орқали ёшлар ва аёлларда касбий кўникмаларни шакллантириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлашга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилган. Шунинг 10 миллион АҚШ доллари аёллар ва ёшларни касб-ҳунарга ўкитишга, 90 миллион АҚШ доллари эса ўқув курсларини тамомлаб, сертификат олганларга имтиёзли кредитлар ажратиш учун сарфланмоқда. «Ижтимоий шартнома» орқали нодавлат касб-ҳунар ўқув курсларини битирадиган аёллар ва ёшларга таълим ҳаражатлари учун 1 миллион сўмгача субсидия берилади. «Аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» мақоми маҳалла тизими оркали белгиланади. Бироқ юқорида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳалоллик билан бажариш учун 2021 йилнинг 17 октябрида эълон қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6324 Президент фармони ижросини таъминлаш зарур.
«Аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»ни жорий этилишида барча масъул ходимлар, жумладан Ўзбекистан Касаба уюшмалари Федерацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари жойлардаги маҳаллий хокимликлар, вазирлик, идора ва ташкилотлар, жумладан тўртта сектор раҳбарлари, жамоатчилик, етакчилар ҳаракати, фаоллар, кўнгиллилар, яъни бутун маҳалла аҳли билан биргаликда, ҳамкорликда, бамаслаҳат, уюшқоқлик билан иш ташкил қилишлари тақозо этилади253.
Бугунги кунда худди мана шу жараёнларда аҳоли ўртасида моддий жиҳатдан қутбланиш кучайиб, камбағалликни олдини олиш энг долзарб вазифалардан бирига айланмоқдаки, бунда аҳоли бандлигини таъминлаш, ўз-ўзини банд қилиш, таълим жараёнини жадаллаштириш мамлакат тараққиётида кескин бурилиш ясай олувчи механизм сифатида талқин қилинмоқда. Камбағал оилалар учун «темир дафтар», «аёллар дафтари» ҳамда «ёшлар дафтари» — давлат ва жамият мулоқотининг янги инновацион йўли, аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг миллий модели сифатида қараш керак. Бунинг ўзига хослиги шундаки, мамлакат бўйлаб барча ҳудудларни, шу жумладан катта шаҳарлардан тортиб, энг узок ва энг кичик қишлоқларгача камбағал оилалар, аёллар ва ёшлар эҳтиёжларини очик, эмин-эркин, самимий, ошкоралик ва шаффофликда, тўла ҳолда, яширмай намоён этадиган давлат ҳужжатида акс этиши ҳисобланади. Ўз даромадига, иш ўрнига эга бўлганлар эса бу ҳужжатдан чиқарилади. Ўз навбатида мазкур дафтарларни ҳар бир ишсиз, камбағал ёки касалманд аёл ва ҳар бир ишсиз ёшлар тақдирини унинг ҳаётининг истиқбол стратегиясини белгилаб берувчи йўл хариталари дейиш мумкин.
“Аёллар дафтари” ҳамда “ёшлар дафтари” тизимини жорий этишдан мақсад шуки, бир тизимдан иккинчи тизимга ўтиш жараёнида жамиятда аҳолининг ижтимоий қатламларга бўлиниши бир томондан оз сонли мулкдорларни, иккинчи томондан кўп сонли камбағалларни юзага келтирди. Энг муҳими, мамлакатимиз давлат сиёсатида камбағаллик мавжуд эканлигини эътироф этган ҳолда уларнинг манфаатларни ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган давлат ижтимоий сиёсатини юритиш бош вазифа сифатида белгилаб олинди.
Эҳтиёжманд аёллар, ишсиз ёшлар учун «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари» тизимининг маҳаллалар орқали амалга оширилиши мана шу мақсаднинг амалий кўринишига, камбағалликдан чикишнинг ҳар бир фуқаро ўз қўли билан мустақил ёзиб берган тараққиёт режасига айланди. Камбағал, эҳтиёжманд аёллар ва ёшлар аниқлаш орқали уларга манзилли кўмак бериш ва уларни жамиятимизнинг ижтимоий фаол фуқаролари сифатида ўзларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. Бу билан маҳаллалардаги ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож, ишсиз, бирок ишлаш, ўқиш, малакасини ошириш, ҳунарли бўлиш, ўз кучини шахсий манфаати ва давлат равнакига йўналтириш ишларига иштиёқи ва хоҳиши бор аёллар ва ёшларга манзилли ёрдам бериш йўлга қўйилди.
Халқаро тажриба асосида янги «Ижтимоий шартнома» тажрибасидан фойдаланишни амалиётга жорий этилиши узининг ижобий самарасини бера бошлади. Ижтимоий шартнома - мутасадди ижтимоий ҳимоя институтлар билан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар (аёллар ва ёшлар) ҳамда оиланинг ўзаро бурч ва мажбуриятлари асосидаги битими ҳисобланади. «Ижтимоий шартнома» тажрибасини кенг қўллаш орқали аёллар ва ёшлар касб ўрганиши, ишга жойлашиши, ўзини-ўзи банд қилиши учун давлат томонидан моддий ва ижтимоий кўмак курсатилади. Янги «ижтимоий шартнома» технологиясининг жорий этилиши «аёллар дафтари» ҳамда «ёшлар дафтари»ни шакллантириш натижадорлигини таъминловчи механизм ҳисобланади254.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан касаба уюшмалари федерацияси раиси мутасаддилигида ташкил этилган Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси таркибидаги ишчи гуруҳлари олти ярим миллиондан ортиқ хонадонга бирма-бир кириб, хотин-қизлар билан суҳбат ўтказиб, аёллар муаммоларини ўрганди. Натижада касаба уюшмалари, тегишли вазирликлар ва сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда 9 тоифадаги, яъни биринчи навбатда, кўмак берилиши керак бўлган 432 минг 781 нафар аёл «аёллар дафтари»га киритилди255.
Президентимизнинг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни янада ривожлантиришда муҳим асос бўлди. Унда аёллар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга оид вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ўз бизнес ғоясига эга ана шундай хотин-қизларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 9,5 миллиард сўм субсидия ажратилди. Натижада, 3379 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди..
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда меҳнат бозоридаги фаол дастурлардан энг муҳим йўналишлар белгилаб олинган бўлиб, биринчи навбатда, кўмак берилиши керак бўлган 432 минг 781 нафар аёлларнинг 68,5 минг нафарига бандлик хизматлари кўрсатилди. Жумладан, 13782 нафар аёл корхона ва ташкилотлардаги бўш квоталанган иш ўринларига доимий ишга жойлашди. Камбағал ва ишсиз бўлган 9371 нафар аёл вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ва уларга Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 9,6 миллиард сўм миқдорида иш ҳақи тўланди256. Пандемия шароитида мамлакатимизда аёллар ва ёшлар ижтимоий ҳимоя ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқилди ва махсус маълумотлар базалари яратилди. Шундай қилиб, ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят шароитида «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» ташкил этилди. Бироқ, амалиётда қуйидаги муаммолар одатий тусга кирмоқда:

  1. «Аёллар дафтари» бўйича ёрдам олган хотин-қизлар сонини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш, муҳтож аёлларга ёрдам кўрсатилгани тўғрисида сохта маълумотлар шакллантириш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, ҳисоботларда «ёрдам берилди» деб кўрсатилган хотин-қизлардан 3556 нафарига амалда ёрдам кўрсатилмаган. Айниқса, моддий ва тиббий ёрдамга муҳтож аёлларни барча ҳудудларда оғир операцияга муҳтож беморларга оддий дори-дармон бериш орқали уларни «аёллар дафтари»дан чиқариш ҳолатлари учрамоқда.

  2. «Аёллар маслаҳат кенгашлари» фаолиятида ҳам айрим камчиликлар мавжуд. Айрим «Аёллар маслаҳат кенгашлари»да фаолияти учун етарли шароитлар яратилмаган, улар тегишли жиҳозлар билан таъминланмаган. Ёрдамга муҳтож хотин-қизларни «аёллар дафтари»га киритиш ва чиқариш жараёнларида Вақтинчалик тартиб қоидаларига тўлиқ риоя қилинмаяпти.

  3. Психологик ёрдамга муҳтож аёллар билан суҳбатларни асосан халқ таълими тизимидаги ҳали етарли малака ва билимга, ҳаётий тажрибага эга бўлмаган психологлар ўтказган. Шу билан бирга, руҳий муаммолари мавжуд инсон узоқ муддатли психологик курсларга муҳтож бўлса-да, кўрсатилган психологик ёрдам бир марталик характерга эга.

  4. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тизимли ташкил қилинмаган. Ишсизлар учун таклиф этилаётган вакансия тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражаси паст. Маҳаллаларда ишсиз аҳоли бўш иш ўринлари ҳақида хабардор қилинмайди. Бу йўналишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида йўлга қўйилмаган.

  5. Аҳоли, жумладан аёлларни тадбиркорликка жалб қилишга етарли эътибор берилмаяпти. Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш, уларни ўқитиш, бизнес режаларни тузиш ва амалга ошириш, уларга кредитлар ажратиш ва тўғри сарфланиши, ҳунармандчилигини назорат қилиб бориш бўйича ваколатли ташкилотлар (Маҳалла, Бандлик, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари) ўртасида ўзаро ҳамкорлик етарли даражада эмас257.

Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳукумат томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими - «темир дафтар» жорий этилди. Бу дафтарда турмуш даражаси ва фаровонлиги ёмонлашган оилалар қайд этилади. Ёрдамга муҳтож барча фуқаролар маҳаллий ҳокимият, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан «темир дафтар»га киритилган бўлиб, ушбу реестр таркибига киритилган фуқароларга давлат томонидан тегишли аниқ ёрдам кўрсатилишини кафолатлайди. Ёрдамга муҳтож «темир дафтар»га киритилган фуқаролар ҳаётидаги ўзгаришлар қандай бўлаётганлигини биз Наманган вилоятининг Поп, Наманган, Янгиқўрғон ва Тўрақўрғон туманларида сўровнома ўтказиш орқали ўргандик. Наманган вилояти бўйича «темир дафтар»га киритилган 1050 нафар респондентлардан 2021 йил март-апрель ойларида ўтказилди.
Респондентлардан «Нима сабабдан оилангиз «темир дафтар» га киритилгансиз?», деб сўралганда иштирокчиларнинг 598 нафари ёки 57 фоизи асосий сабаб ишсизлик эканлигидан ўзининг барқарор даромад манбаи йўқлигини, иштирокчиларнинг 315 нафари ёки 30 фоизи эса оилада ногирон ёки оила аъзоларидан бирининг соғлигида жиддий муаммонинг мавжудлигини маълум қилганлар. Кейинги ўринларда уй-жойга эҳтиёж борлиги ёки бир неча оилани битта хонадонда яшаши учун - 6 фоиз, оилада боқувчининг йўқлиги ва қарамоғида вояга етмаган фарзанд борлиги учун - 4 фоиз ва бошқа сабаблар кўрсатилган.
Иштирокчилардан «Кейинги йилларда мамлакатимизда камбағалликка қарши курашиш бошланди. Ҳаётимизда қувонарли ўзгаришлар бор» деб ҳисоблайсизми? саволга ўзгаришлар бўлганлиги ва иш ўрнига эга бўлганлар 420 нафарни ёки 40 фоизни ташкил этган. Айниқса, «Фарзандларим хорижга мардикорчиликка бормай, ўзимизда ишлик бўлдим», деб жавоб берганлар 388 нафарни ёки 37 фоизни ташкил қилганлиги кейинги йилларда биз сўровнома олиб борган ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил этиш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлаганлигидан дарак беради. Қолаверса, камбағал оилаларнинг ижтимоий ҳимояси кун сайин яхшиланаётганлиги – 8 фоиз, уйсиз камбағаллар оилалар уйлик бўлаётганлиги, тадбиркорлик, ўз-ўзини бандлиги таъминланаётганлиги –– 12 фоиз, ҳеч қандай ўзгаришлар йўқлиги ёки сезилмаганлигини –– 3 фоиз (32 нафар) фуқаролар маълум қилдилар.
Респондентлардан «Камбағалликдан қутилиш учун Сизга давлатимиз томонидан қандай ёрдам керак?» деб сўралганда, иштирокчиларнинг 53 фоизи ёки 556 нафар иштирокчи ўз иш ўрнига эга бўлса, оиладаги барча муаммолар ечилишини, деҳқончилик учун ер майдони (0,2-1,0 гектаргача) берилса, оила аъзолари билан камбағалликдан қутулишини маълум қилган респондентлар, –– 18 фоизни ёки 189 нафарни, «темир дафтар»га киритилганларга тиббий хизмат бўйича имтиёзлар берилса саломатлигимни тиклаб олишни истаганлар –– 11 фоизни ёки 115 нафарни, уй-жой билан таъминлансам ўз томорқамизда меҳнат қилиб ўзимиз маҳсулот етиштирамиз ва сотамиз, деб режа қилганлар – 13 фоизни ёки 137 нафарни ташкил қилди. Ўрганишлар жараёнида ҳудудларда «темир дафтар»га кирган оилаларни уларга моддий кўмак ёки касбга қайта ўқитиш чораларини кўрмасдан йил охирига бориб ёки 3 –– 4 ой мобайнида «темир дафтар»дан чиқариб, оилаларнинг моддий имконияти яхшиланди ва барқарор даромад манбаига эга бўлди деган хулосалар қилинмоқда.
Респондентлардан «Оилангизни «темир дафтар»га киритилгандан сўнг қандай ўзгаришлар берди?» деб мурожаат қилинганда 378 нафар ёки 36 фоиз фуқаролар «Бироз ёрдам бўлди. Бизга бириктирилган корхона (фирма) томонидан 1 –– 2 марта озиқ-овқат маҳсулотларидан ёрдам беришди», –– деб жавоб бердилар. «Ҳеч қандай ўзгариш бўлмади», деб ҳисоблаганлар 179 нафар ёки 17 фоизни ташкил этди. Ваҳоланки, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан «темир дафтар»га киритилган, ушбу реестр таркибига киритилган фуқароларга давлат томонидан тегишли аниқ ёрдам кўрсатилиши белгиланган. Жумладан, Наманган вилоятида ҳам 2020 йилда «темир дафтар»га дастлаб 34761 нафар оила киритилган бўлса, айни вақтда бундай оилалар сони 1633 тани ташкил этмоқда (12 – жадвал).
212\* MERGEFORMAT .– жадвал

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling